Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.54K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ тумани: Фирибгарликка биргаликда курашамиз

Мингбулоқ туманида “Фирибгарликка биргаликда курашамиз” мавзусида аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда Адлия бошқармаси, туман Адлия бўлими, туман ИИБ, нотариус ҳамда ҳоким ёрдамчиси иштирок этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг 7 ойи давомида Наманган вилоятида ушбу турдаги жиноят билан 312 нафар фуқаро қўлга олинган. Булар асосан, ўзгалар ишончига кириб содир этилган бўлиб, турли кўринишлар ва усулларда номоён бўлмоқда. Масалан, 106 таси автомашина олди-сотдиси бўйича, 48 таси ер олди-сотди бўйича, 17 таси уй-олди сотдиси бўйича, 29 таси ўқишга кириб қўйиш ва кўчириб қўйиш, 67 таси кредит бўйича, 9 таси нафақа пули тайинлаш бўйича, 37 таси пул олди бердиси бўйича, 24 таси мева олди-сотдиси бўйича 21 таси чет давлатга ишга юбориш, 19 таси чет давлат ўқишга юбориш ва қолган бошқа йўналишларда учрамоқда.

Мингбулоқ туманида эса ўтган давр мобайнида 10 та шахс ушбу турдаги жиноят билан қўлга олинди ва айримларининг тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Суҳбат давомида шу ернинг ўзида сайёр қабул ташкил этилиб, уларнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилди ва 9 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатлари Адлия бўлими томонидан қайд этилди.

Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жисмоний имкониятида келиб чиқиб, улар учун қулай бўлган ҳолатда муаммолари тингланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси.

@yangicha_mingbuloq
Наманган вилоятида қадимий ибодатхона топилди

Қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхона кашф қилинди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/58954

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайариқда коллеж ўқитувчиси 800 АҚШ доллари билан ушланди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Тиббиёт коллежида Гинекология фанидан дарс берувчи ўқитувчи икки нафар абитуриентнинг ишончига кириб, уларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

@yangicha_mingbuloq
Имом-хатиблар томонидан очиқ эшиклар куни ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти Мингбулоқ тумани вакиллиги тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда бугун "Фуқароларни қабул қилиш куни" ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволлар ва мурожаатларига имом хатиблар томонидан жавоб ва кўрсатмалар берилди.

@yangicha_mingbuloq
Олий таълим имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди. Ёшлардан 550102 киши (ярим миллиондан ортиғи) 56,7 балдан паст натижа олди. Бу натижа мени ажаблантирмади. Нима экилса, шу ўрилади. Чунки:

▫️Хўкизни пулига дипломли бўлганлар мансабга келди. Улар амалдор, депутат ва сенатор бўлди;
▫️Таълимга эътибор берилмади. Ўқитувчилар қора ишчига айлантирилди. Кўча супурган, девор бўяган, пахта терган ким эди? Ўқитувчи!
▫️Ўқитувчиларнинг маоши кам, қоғозбозлиги кўп, жавобгарлиги эса тоғдек эди. Асосийси, учта вазифани бажарса бўлди: Ўқувчиларнинг давомати, формаси ва сиёсий пропоганда.

Имтиҳон натижаси экилган ўша уруғларнинг мевасидир. Ота-оналар «болам сифатли таълим олсин» деб солиқ тўлайди. Ошга пул тўлаб, эвазига атала олсаю, яна айб ота-онадами? (бир гуруҳ ўқитувчилар бунда ота-оналарни айблашмоқда).

Йўқ, асосий айб тизимда. Шу тизимни бошқарган, ҳиссаси бўлган, амалдор-у депутатларда. «Биз онгли равишда инсонларни онгсизлаштирдик». ©Ш. Мирзиёев.

© Санжар Хўжа.

@yangicha_mingbuloq
Ҳиндистонда ўта юқумли «помидор» гриппи тарқалмоқда

Ҳиндистонда «помидор» гриппи деб номланган янги вирус болалар орасида тарқалмоқда. Бу ҳақда Lancet Respiratory Medicine хабар бермоқда.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/58988

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туманимизни Қўғоликўл маҳалласида Обод қишлоқ дастури асосида олиб борилаётган ишлар ҲЭТК нигоҳида

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, II босқич” доирасида тизимдаги 9 та коллежни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича катта ишлар амалга оширилди.
Коллежлар ўқув жиҳозлари билан таъминланди, намойиш участкаларида амалий машғулотларни амалга ошириш учун имкониятлар яратилди.
@yangicha_mingbuloq
Италиялик 36 ёшли фуқаро бир вақтнинг ўзида ҳам коронавирус, ҳам маймун чечаги, ҳам ОИТС (СПИД) касаллигига чалинибди.

Ўзингизни омадсиз ҳисоблаб, тушкунликка тушиб қолсангиз, Италияда шундай одам борлигини эслаб қўйинг.

Дўстларга улашинг👇

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кўрсаткичи нол, ишининг тайини йўқ, аммо креслони бермайди”. Тошкент вилоят ХТБ бошлиғи мактаб директорларни танқид қилди

@yangicha_mingbuloq
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус яна қайтмоқдами?

Японияда бир кунда 343 одам коронавирусдан вафот этди

@yangicha_mingbuloq