Янгича "Мингбулоқ"
253 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.6K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
ТАРҒИБОТЧИЛИККА БАДИИЙ ИЖОДГА ДАХЛДОР МУТАХАССИСЛАР ТАНЛАБ ҚӮЙИЛМОҚДА.
ШУНДАЙ БӮЛИШИ ҲАМ ШАРТ АСЛИДА

Ӯзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида ӯқиётган иқтидорли ижодкор ӯқувчилар билан ишлашни такомиллаштириш, ижод намуналарини газета-журналларда ёритилишини, уларни жамлаб китоб ҳолида чоп этилишини таъминлаш мақсадида ижодий-маданий масалалар бӯйича тарғиботчи лпвозимини ташкил этиш бӯйича Президентимизга таклиф киритган. Унга кӯра, 2022 йил 20 апрелда ,,Умумий ӯра таълим муассасаларида Ижодий-маданий масалалар бӯйича тарғиботчи лавозимини амалиётга жорий этиш тӯғрисида" қӯшма қарор қабул қилинган. Қарор ижросини таъминлаш Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари зиммасига юклатилган.

Ӯтган йили топшириқни бажариш муддати қисқалиги туфайли кадрларни танлаш ва жой-жойига қӯйишда адолатсизликка, шошма-шошарликка йӯл қӯйилган.
Қарорда Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзолари, бадиий ижод билан шуғулланувчилар, китоблари нашр этилган қаламкашлар ва умуман бадиий ижоддан бохабар кишилар, истисно тариқасида она тили ва адабиёт ӯқитувчилари тарғиботчиликка танланиши алоҳида қайд этилган. Бироқ, бу талабга қатъий риоя этилмаган. Кӯплаб мактабларга ҳатто адабиётдан умуман бехабар кишилар тарғиботчи этиб тайинлангани ташвишланарлидир. Улар орасида асосий умри ҳорижий давлатларда ёлланма ишчилик билан шуғулланиб келаётган йигит-қизлар, педогогика соҳасидан йироқ бӯлган мутахассислар, ҳатто маънавият, шеър ва мақоланинг фарқига бормайдиган шахсларни тарғиботчиликка тайинлашдек жирканч ҳолатга йӯл қӯйилган.

Буларнинг оқибатида ӯтган ӯқув йили мобайнида ,,Мингбулоқ" газетасига 9тагина мактабнинг тарғиботчилари ва ӯқувчиларидан хат-хабарлар келган. 2 нафаргина ӯқувчининг шеърлар китоби нашр этилгани афсусланарлидир.

Йил сарҳисоби бӯйича кенгаш томонидан ӯтказилган синов натижаларига кӯра, 7 нафар тарғиботчи вазифасига шартли лойиқ, 19 нафари ишлашга нолойиқ деб топилган. Лойиқ топилганлари фаолияти уларга нисбатан ҳолда баҳоланган. Акс ҳолда 70 фоизининг фаолияти қониқарсиз.

Йӯл қӯйилган камчиликлар жорий ӯқув йилида такрорланмаслиги учун қарор ижросига мутасадди 3та вилоят ташкилоти раҳбарлари бу йил тарғиботчиларни танлаб,
Маънавият ва маърифат марказининг туман Кенгашига тақдим этишни Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг туманлардаги вакиллари зиммасига юклади.

Мазкур талабга кӯра, туманимизда бу иш Ӯзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, ,,Мингбулоқ" газетаси муҳаррири Қосимжон Акбаровга юксак ишонч билан топширилган. У номзодлар билан жиддий шуғулланишга киришган. Ҳозирда 12нафар муносиб номзод танланди. Улар бадиий ижодга алоқадор, материаллари оммавий ахборот воситларида муттасил ёритиб борилаётган ижодкор ёшлардир.

Бугун тарғиботчилар 14, 15 ва 18-мактабларнинг педагогик жамоаларига таништирилиб, фаолиятларига оқ йӯл тиланди. Ӯқитувчилар учала мактабда ҳам тарғиботчиларни кӯтаринкилик билан кутиб олганликлари фахрлангуликдир.

Бундан буён барча номзодларни педогогик жамоага яқиндан таништириб, ҳамкорликда ишлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини биргаликда амалга оширишдек вазифаларни белгилаб олишдек анъана давом эттирилади.

Тарғиботчиликка нолойиқ мутахассислар ӯрни навбат билан иқтидорли ижодкорлар билан алмаштирилади. Адабиётдан, бадиий ижоддан, қаламкаш болалар билан ишлашдек тажрибага эга бӯлмаган кишилар адашиб тарғиботчиликка кириб қолмасликлари керак.

Ҳозирда тарғиботчи бӯлиш истагида таҳририятга келаётганлар орасида кӯпчилиги ярим ставка бӯлсаям ишлаш, маош олиш ниятида эканлиги маънавиятсизликдан бӯлак нарса эмас. Ҳатто бу масалага жамиятнинг эмас, кимнингдир манфаатини кӯзлаб умуман тӯғри келмайлиган кишиларни тавсия этаётганлигини ҳеч нарса билан оқлаб бӯлмайди.

Келинг, Президентимиз қарори ижросига, бугунги давр талабига бирёқлама ёндашишдек эскилик сарқитидан воз кечайлик. Иқтидорли ижодкор ӯқувчиларимизнинг асарлари газета-журналларда ёритилсин, китоб ҳолида чоп этилсин. Иқтидор эгаси, албатта, орзусига етиши шарт.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар акиллаган итга тош отишингиз шарт эмас, ҳозир кўчада акиллайдиган итлар кўп

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда янги турдаги фирибгарлик пайдо бўлди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари бу – шу пайтгача қўлланилган зарарли ҳаволалардан анча хавфлидир

@yangicha_mingbuloq
#Тўлиқ_видео
1-Видео: Шайх Алижон қори Президент билан Каъбатуллоҳнинг ичга киргандаги ҳолатларини тарифлаб бердилар.


2-Видео: Каъбанинг калити кимда сақланади?

Шайх Алижон қори Каъбатуллоҳга киришда саҳобанинг авлодларини кўрганликлари ҳақида...

@yangicha_mingbuloq
​​#MOTIVATSIYA
КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРИБ, ҲАЁТИНГИЗНИ НУРГА ТЎЛДИРУВЧИ 22 ОДАТ

👍 Омадли ва иши юришган одамга айланишни истайсизми? Қуйидаги 22 одат ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин:

1. Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг, шунда барча орзуларингиз рўёбга чиқади!

2. Ҳар куни хонангизни йиғиштириб, кераксиз эски-туски кийимларни, кераксиз буюмларни олиб чиқиб ташланг.

3. Фаст-фуд (тез тайёрланувчи хот-дог, лаваш, гамбургер кабилар)дан воз кечинг.

4. Ҳар куни бир пайтда ухлаб, бир пайтда уйғонинг.

5. Тонгда албатта бадантарбия қилинг.

6. Ҳар куни 5 та чет эл сўзини (таржимаси -маъноси билан бирга) ўрганинг.

7. Пулни бекорга совурмай, тежанг. Ўринли, мақсадли жойларга ишлатинг.

8. Ҳар куни 8 соатдан кам ухламасликни одатга айлантиринг!

10. Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилинг.

11. Уйқу олдидан ҳар куни кечқурун бир стакан кефир (қатиқ) ичишни одат қилинг.

12. Лабингиздан табассум асло аримасин. Қайғуга берилманг, маҳзун бўлманг!

13. Ҳар куни кимгадир озгина бўлса ҳам ёрдам бериб, савоб ишларни амалга оширинг.

14. Гавдангизни тик тутинг, букчайиб олманг.

15. Ҳақоратли, беъмани гап-сўзларни оғзингизга олманг.

16. Кунига камида 10-15 бет китоб ўқинг.

17. Одамларга мақтов сўзларни айтишдан эринманг.

18. Ҳар куни ота-онангиз учун 1 соат вақт ажратишга ҳаракат қилинг.

19. Ҳар куни бирор янгиликдан хабардор бўлишга интилинг.

20. Кундалик таомномангизда, албатта мева-сабзавотлар бўлишини таъминланг.

21. Кунига 1,5 литрдан кам бўлмаган сув ичинг.

22. Эришган муваффақиятларингизни кундалик дафтарингизга қайд этиб боринг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maqsadga erishishda tezkorlik va birinchi bo'lishga harakat qilishgina yetarli emas, balki MANTIQQA tayanib ishga kirishish maqsadning 50% natijasidir...

@yangicha_mingbuloq
❗️Ҳокимлар ва прокурорларнинг ерни олиб қўйиш ваколатлари бекор қилинмоқда. Мулк ҳуқуқига оид фармон имзоланди

Ер бериш ваколатидан айрилган ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш ҳуқуқи ҳам чеклаб қўйилмоқда. Эндиликда прокурорлар ҳам мулкий ҳуқуқларни протест орқали ўзлари бекор қилдира олмайди. Бунга фақат судлар ҳақли бўлади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Germaniyada o'qish va ishlash istagida bo'lgan yoshlar uchun foydali va manfaatli suhbat

🎬 To'liq intervyuni O'zbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsining YouTube kanalida quyidagi havola orqali tomosha qiling👇

👉 Youtube orqali ko'rish: https://youtu.be/uOhjw2v37P8

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
Мустақиллик байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан 25 август куни соат 17:00 дан 23:00 гача Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 51 километридан 53 километригача транспорт воситалари ҳаракати чeкланади.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar ishlari agentligi direktori Alisher Sadullayevning maʼlumotlariga koʻra
⚡️IBRAT Master Class loyihasiga start berildi

Yoshlar ishlari agentligi tomonidan
har yakshanba kuni ingliz tilidan bepul mahorat darslari yo‘lga qo‘yildi. Maqsadimiz kuchli mutaxassislar bilan muloqot va tajriba almashish maydonini yaratishdir. Albatta, siz ham unda ishtirok etishingiz mumkin. Batafsil ma’lumotlar @ibratcamp_uz telegram kanali orqali berib borilmoqda.

P.S. O‘z hududingizda ham shunday klublar ochilishini xohlaysizmi?

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётимиз давомида бешта тўпни айлантириб юрамиз.

@yangicha_mingbuloq
Mingbuloq tumanidagi doimiy aholi soni

Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, 2022 yilning 1 iyul holatiga Mingbuloq tumanining doimiy aholi soni 132,4 ming kishini tashkil etib, yil boshiga nisbatan 0.9 % ga ko‘paygan.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

❗️Овқатдан кейин чекилган бир дона сигаретни зарари ярим пачка сигарет чеккан зарарига тенг


Группаларга тарқатиб қўямиз, дўстлар чекманг👇

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС

“НАВБАҲОР” (Наманган) 🆚 “ПАХТАКОР” (Тошкент)

🏆 | Coca Cola Суперлига. 17-тур
🗓 | 28.08.2022 (якшанба)
🏟 | "Марказий" стадиони. Наманган
⌚️ | 19:00

@yangicha_mingbuloq
«Шум бола»: Сиз билмаган ҳақиқатлар

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси толе юлдузи остида туғилган асарлардан: китоб ҳолида ҳам, спектакль кўринишида ҳам, кино тилига кўчирилганда ҳам халққа бирдек севимли. Аввало, ёзган муаллифга, қолаверса, саҳналаштирган, экранлаштирган ижодкорларга жуда катта шон-шуҳрат келтирди. Асар унга қайсидир маънода яқинлашган барча инсонлар тақдирида муҳим роль ўйнади.

Батафсил: https://ishonch.uz/archives/9154

@yangicha_mingbuloq