Янгича "Мингбулоқ"
255 subscribers
36K photos
15K videos
150 files
7.62K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#ҲАЁТ_ФАЛСАФАСИ

☝️Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида,
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда,
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.

❗️Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси…

☝️Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка,
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ охир танангни тарк этган куни,
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди.

❗️Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси…

☝️Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот,
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди.
Бандаликни бажо келтирган кунинг,
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди.

❗️Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси…

☝️Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш,
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан.
Англадим, туғилиш аслида дўстим,
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан.

❗️Бу ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси...

@yangicha_mingbuloq
#ҲАЁТ_ФАЛСАФАСИ

👉 Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.

👉 Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатингга қарамай, сенга зарар етказишади.

👉 Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да, ахир нима қилардинг чуқурлашиб, - дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра, унинг шу гапи сенга оғир ботади.

❗️Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғойибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!


@yangicha_mingbuloq
#ҲАЁТ_ФАЛСАФАСИ

☝️Табиатни қандай қилиб асраш, урушлардан, техникавий тараққиёт келтириб чиқарадиган кулфатлардан ҳимояланиш тўғрисида бош қотиришдан аввал, маънавий маънода, инсон қандай қилиб инсон бўлиб қолажагини, нафақат ақл-идрокли мавжудот шаклида, балки ҳис қиладиган, виждонли инсон қандоқ бўлиши кераклигини билмоқ керак.

Чингиз АЙТМАТОВ

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА
#ҲАЁТ_ФАЛСАФАСИ

☝️ТЎРТЛИКЛАР

Эл қўлласа, азизим, омон бўлсак, ажабмас.
Қўлламаса — ранг-рўйи сомон бўлсак, ажабмас.
Элни биздан қизғаниб сўз айтгувчи зотлар бор,
Улар учун бир умр ёмон бўлсак, ажабмас.

※※※※※
Соддадил одамни жуда кам кўрдим,
Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим.
Дунёда фирибгар кўп экан, лекин,
Уларнинг барчасин шод-хуррам кўрдим.

※※※※※
Эй, Ажал, мен сендан қўрқмасман ҳеч ҳам,
Рўбарў келмоққа тайёрман ҳар дам.
Сабаби биттадир, сабаби битта:
Сенга дуч келдилар Отам ҳам Онам!

※※※※※
Уринма болакай, уринма ҳарчанд
Бағрингни мен каби тиғлай олмассан.
Мен каби қувониб, куларсан гарчанд,
Лекин мен сингари йиғлай олмассан.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири


@yangicha_mingbuloq