Янгича "Мингбулоқ"
259 subscribers
36.6K photos
15.2K videos
153 files
7.86K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
 “Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ,  Наманган ҳудудий филлиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз - қиш  мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:

      - Мингбулоқ туманидаги  110/35/10  кВли "Жомашуй” нимстанциясидан чиқувчи 10кВ ли  “Сарой” ҳаво тармоғида 448-сонли трансформатор пункти атрофини дарахт шохларидан тозалаш  ишлари  олиб борилмоқда. 

Бунинг натижасида ахоли сифатли электр энергияси билан таъминланади.

Мингбулоқ туман электр таьминоти.

@yangicha_mingbuloq
АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

В рамках программы рабочего визита в США Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретился с группой соотечественников, проживающих и работающих в Соединенных Штатах, и стипендиатами Фонда «Эл-юрт умиди», обучающимися в ведущих американских вузах.

#Mirziyoyev #uchrashuv #vatandoshlar #Elyurtumidi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Франция Россия рақами бўлган машиналарнинг мамлакатга киришини тақиқламоқчи эмас

Франция Финляндия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларидан фарқли ўлароқ, Россия давлат рақамлари бўлган автомобилларнинг киришига тақиқ жорий этиш ниятида эмас. Бу ҳақда республиканинг Россиядаги элчихонасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Известия» газетаси.

«Айни пайтда Франциядан Европа Иттифоқининг 833/2014-сонли Директивасига XXI-иловада кўрсатилган қоидаларга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган», — деди элчихона нашрга.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Хушхабар

Энди Ўзбекистонликлар шартнома асосида Саудий Арабистонга бориб ишлашлари мумкин

🇸🇦 Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонида қонуний ишлаши учун хусусий тармоқда бўш иш ўринлари яратиб берилади

@yangicha_mingbuloq
⚡️ДХХ, Божхона ва ИИБ ноқонуний 1,5 миллиард сўмлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кирилиши фош этилди

“Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига киришда текширилганда юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирилмаган дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Сметана жигарни даволайди...

100 грам сметанада, холин деган модда кўп.

Шу сабабдан, сметана гепатопротектор вазифани бажара олади, яъни, алкоголь, хар хил дорилар таъсири натижасида зарарланган жигар хужайраларини, қайта тиклашга ёрдам беради.

@yangicha_mingbuloq
— Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғдаги Степанакерт чеккаларини артиллериядан ўққа тутмоқда. Шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эшитилиб турибди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маҳаллий аксилтеррор тадбирлари ўтказилишини маълум қилди. Бунга сабаб — одамлар ўтирган юк машинаси “кулранг зонада” минага учраган, қурбонлар бор.

— Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги аксилтеррор тадбирлари давомида тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилма объектларига ҳужум қилинмаслигини маълум қилди

“Фақат қонуний ҳарбий нишонлар аниқ бошқариладиган қуроллар ёрдамида йўқ қилинади”, — дейилади вазирлик хабарида.

@yangicha_mingbuloq