Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.51K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Тезкор
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 17 августдан янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
❗️Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак

65 боланинг доридан вафот этиши — давлат миқёсидаги фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. "Gazeta.uz" ташаббуси.

@yangicha_mingbuloq
«Эрис»: коронавируснинг янги штамми яшин тезлигида тарқалмоқда

🦠 Коронавируснинг янги – «Эрис» штамми бугунги кунга қадар 51 та мамлакатда қайд этилди.

Асосий белгилари:

▪️ Бош оғриғи ва тумов;
▪️ Аксириш;
▪️ Умумий ҳолсизлик;
▪️ Томоқдаги оғриқ;
▪️ Юқори тана ҳарорати.

❗️ Ушбу белгилар кузатилган ҳолатда зудлик билан коронавирусга тест топширишни унутманг.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон-Озарбайжон: стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун юзага келаётган имкониятлар Озарбайжоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида.

Ушбу мамлакатнинг босма ва электрон нашрларида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатимизда кечаётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга бағишланган янгиликлар, таҳлилий мақолалар ҳамда бошқа долзарб материаллар мунтазам чоп этилмоқда.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/ozbekiston-ozarbayjon-strategik-sheriklikni-chuqur

@yangicha_mingbuloq
Барқарор маънавий муҳит – тараққиёт омили

Мингбулоқ туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Мингбулоқ туманида жойлашган маданият марказида ҳам “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий ва маърифий семинар-тренинг ташкилланди. Унда 300 нафардан зиёд фаол аҳоли вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тасвирий ойна ижодий уюшмаси раҳбари Исфандиёр Латипов нутқ сўзлади. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялашув жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришга тайёрлашни барча таълим муассасалари, оила, маҳалла ва жамоатчилик ўзининг асосий вазифаси сифатида белгилаб олиши зарурлиги, бундай шароитда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги айтиб ўтилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда шоу вақтида ҳовуз ёрилиб, 7 киши жароҳатланди

Томоша вақтида акробатлар сакраётган ҳовуз ёрилиб, ҳавозалар қулаб тушди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 14–15- сентябр кунлари Душанбе шаҳрида йиғилишади

Бешинчи маслаҳатлашув учрашуви Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг раислигида бўлиб ўтади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Эрига иккинчи хотин совға қилган блогер «Чеченка»га суд ҳукми ўқилди

Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, блогер икки нафар фарзанди борлиги ва ҳозирда учинчи фарзандига ҳомиладор эканини ҳамда муқаддам бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилмагани инобатга олиниб жавобгарликдан озод этилди ва огоҳлантириш билан кифояланди.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат #Тезкор
🔌 Энергетика вазирлиги электр тежашнинг ўзига хос усулини маълум қилди

Вазирликнинг таъкидлашича, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак.

«Бу орқали сиз оила буджетини тежайсиз»,дейилади вазирлик хабарида.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Бензин нархи яна ошди

Яқиндагина «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан 8600 сўмга оширилган эди.

Энди ўша бензин(АИ 92) нархи яна 600 сўмга оширилиб бир литри учун 9200 сўмни ташкил этмоқда.

Бу ўтган ўн беш кун ичида бензин нархи 1700 сўмга ошганлигини англатади.

Ёқилғи нархининг бундай кескин кўтарилиши бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам нарх ошишига олиб келиши табиий

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тарихни эъзозлаган миллатнинг келажаги буюкдир. Ахсикент мисолида Наманганда бу борада амалга оширилган ишлар ҳар қанча эътирофга сазовор. Бу биз учун ҳам ибратдир», - Ли Канг Хак, Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри ҳокими ўринбосари.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Хушхабар

❗️Россияда доллар курси сезиларли пастламоқда!

1 доллар курси 110 рублгача кўтарилиб кетган эди. Бугун эса 1 доллар 95 рублга тушган. Курс пастлашда давом этиши тахмин қилинмоқда.

Россияда жуда кўплаб ватандошларимиз қора меҳнат қилиб ишламоқда. Уларга курс қанча паст бўлса, шунча яхши.

Россиядаги ватандошларга юбориб қўйинглар.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
❗️Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 48 минг 976 нафар талаба(30 фоиз)нинг турар жойга эҳтиёжи мавжуд.

Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.

@yangicha_mingbuloq