Янгича "Мингбулоқ"
253 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.59K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради.

Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат
Қашқадарёда эркак аёлнинг сочидан тортиб судради ва каналга итариб юборди

Тунги базмдан қайтаётган аёл эркак унга зўрлик ишлатмоқчи бўлганини айтмоқда.

@yangicha_mingbuloq
КЕКСАЛАР ҲАЁТИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

Кексаларга ҳурмат-эҳтиром қадимий қадриятларимиз сирасига кириб, иймон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганишга миллатимизнинг ҳар бир вакили ўзининг бурчи деб қарайди ва буни энг улуғ савобли ишлардан деб билади.

Шу мақсадда, бугун Қизилқум маҳалласида "Обод кўча, обод хонадон" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари, туман хокимлиги, Нуроний жамғармаси ҳамда республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Кексалар ҳаёти ёшларга ибрат" номли маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида ёшларга таълим-тарбия беришда катта авлод вакилларининг тутган ўрнига тўхталиб ўтилди. Уларнинг ҳаётий тажрибалари, миллатимизнинг урф-одатлари, тарихи ва маданиятини билишлари муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди. Суҳбат якунида нуроний хожи оталаримиз ва оналаримиз юртбошимизга, вилоят ва туман раҳбаларига олиб бораётга хайрли ишларига дуолар қилишди.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Эртага 03.08.2023 йил куни Мингбулокнинг марказий ҳудудларида вақтинча свет ўчади

110/35/10 кВли “Мингбулок,” нимстанцияси Т-3 шинасида тамирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 10 кВли "Коллеж", "Кизилтол", "Сарик сув" хаво тармоқлари ўчади. Натижада 3 август соат 10:00 дан 17:00 гача "Чордона", "Хайитобод" , "Пахтакор" МФЙ худудларида электр етказиб берилишида вақтинча узилишлар содир бўлади.

Мингбулок ТЭТ.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизилқумда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

@yangicha_mingbuloq
Доллар курси 11 715 сўмгача етди

АҚШ валютасининг ўзбек сўмига нисбатан курси янги максимумни қайд этди. Аввалроқ Марказий банк раиси валюта бозорида мавсумийлик омили асосида талабнинг ошаётгани миллий валюта курсига босим ўтказаётганини айтганди. Батафсил маълумот

@yangicha_mingbuloq
#Диққат #Огох_бўлинг

❗️Хар бир болали оилага 650 минг сўм бериляпти деб фирибгарлар хабар юбормоқда, ёки овоз беринг деб!

Пул олиш ёки овоз бериш тугмасини босманг, у ерни босиб кирсангиз улар картангиздаги ечиб олишади

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубхонаАллоҳ

⚡️Хеч ўйлаб кўрганмисиз, Аллоҳ бизни шу даражада мукаммал яратганки...

Видеони яқинларга улашинг, хайратда қолишсин

@yangicha_mingbuloq
Аи-92 маркали бензиннинг нархи оширилганига изоҳ берилди

Бугун ижтимоий тармоқларда "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-92 маркали бензиннинг нархи 1100 сўмга оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Жамият масъули мазкур ҳолатга изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ушбу хабарлар тўғри ва мамлакат бўйлаб Аи-92 маркали бензин 8600 сўмдан сотилмоқда.

Масъулнинг изоҳлашича, нарх жорий йилнинг март ойида эълон қилинган чегирмалар доирасида 7500 сўмга туширилган, бироқ айни пайтда чегирма муддати тугаган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, эндиликда асл нархи 9200 сўм бўлган бензин 8600 сўм нархда арзонлаштириб сотилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Даҳшат! Туркиянинг Бурса вилоятида 10 та фабрика ёнмоқда

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, 100 дан ортиқ ёнғин экипажи алангани ҳам ердан, ҳам ҳаводан ўчиришга уринишяпти.

Бугун эрталаб Бурса ҳокими ёнғиннинг саноат ҳудудида тарқалиши тўхтатилганини, ёнғин назорат остида эканлигини айтди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда EXEED автомобили сотувга чиқарилмоқда

Сирдарёда EXEED автомобиль ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Заводда учта EXEED модели – LX, TXL ва VX асосида янги замонавий автомобиллар йиғилмоқда.

Корхонани бошқариш 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган “Asaka Motors” га топширилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #огоҳ_бўлинг

Дача олишда эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар кўпайибди

Дачани эълондан кўрасиз, танлайсиз, бўлди "брон" қилиб қўйгани 300-400 минг ташанг дейишади, ташайсиз "ухлайсиз"

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@yangicha_mingbuloq