Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.4K photos
13.8K videos
124 files
5.56K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#очиқ_мулоқот

Мингбулоқ дўстлик ва истироҳат боғида «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев иштирок этди.

Мулоқотда одам савдоси жабрланувчиларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, уларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш, жиноятчилар ва жиноятда иштирок этганларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш ҳамда ушбу жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича фикрлар билдирилди.

@yangicha_mingbuloq
#Очиқ_мулоқот

Наманган вилояти ҳокими матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, касб байрами билан қутлади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган маросимга марказий ҳамда маҳаллий матбуот, ОАВлар вакиллари таклиф этилдилар. Уларга байрам баҳона бир пиёла чой ташкил этилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган байрам табригини ўқиб, эшиттирди. Шундан сўнг Наманган вилояти ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кенг ёритишдаги самарали фаолияти ҳақида тўхталиб, сана билан муборакбод этди.

Тадбирда фидойи меҳнати ва соҳадаги узоқ йиллик тажрибалари билан ёшларга кўрсатаётган ибрати учун бир гуруҳ фаоллар, соҳа фахрийлари “Ташаккурнома” ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Вилоят санъат усталарининг бадиий чиқишлари даврага байрамона файз киритди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube