Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.4K photos
13.8K videos
124 files
5.56K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Очиқ_мулоқот

Наманган вилояти ҳокими матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, касб байрами билан қутлади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган маросимга марказий ҳамда маҳаллий матбуот, ОАВлар вакиллари таклиф этилдилар. Уларга байрам баҳона бир пиёла чой ташкил этилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган байрам табригини ўқиб, эшиттирди. Шундан сўнг Наманган вилояти ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кенг ёритишдаги самарали фаолияти ҳақида тўхталиб, сана билан муборакбод этди.

Тадбирда фидойи меҳнати ва соҳадаги узоқ йиллик тажрибалари билан ёшларга кўрсатаётган ибрати учун бир гуруҳ фаоллар, соҳа фахрийлари “Ташаккурнома” ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Вилоят санъат усталарининг бадиий чиқишлари даврага байрамона файз киритди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!!!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларига ишга кириш тартиби бўйича сизда вужудга келган саволларга юқоридаги видео қўлланмадан жавоб топишингиз мумкин!!!

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Доллар курси қуламоқда

АҚШ долларининг расмий курси яна пасайди, 100 доллар ўртача 1 млн 255 минг бўляпти

Марказий банк 28 июндан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат

‼️Педагоглар ҳар 5 йилда малака оширишади Президент Қарори

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади.

2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Наманган вилоятининг саноат ишлаб чиқариши

🏭 Жорий йилнинг январ-май ойларида Наманган вилоятида қиймати 9 трлн 711,6 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

📊 2023-йилнинг январ-май ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 109,6 % ташкил этган.

👨‍👩‍👦‍👦 Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 млн 160,3 минг сўмдан тўғри келган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда йирик корхоналарнинг улуши 55,3 % ни ташкил этди.

♻️ Энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чақарган ҳудудлар, млрд сўмда

🔹 Наманган шаҳри – 3 356,0
🔹 Тўрақўрғон тумани – 2 231,2
🔹 Чуст тумани – 834,2

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Унга асосан «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланганлар орасида Наманган вилоятидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи, Уйчи туманидаги «Sanlitun» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли ҳам бор.

Вилоятимизнинг эътироф этилган ёшларини муборакбод этамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани Юсупов Жасурбек Муратбекович, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси Урунов Асадбек Давлатали ўғли ҳам бор.

Вилоятимизнинг эътироф этилган ёшларини муборакбод этамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@yangicha_mingbuloq