Янгича "Мингбулоқ"
276 subscribers
28.8K photos
13.4K videos
119 files
4.9K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг!

БУ – БИРИНЧИСИ ЭМАС!

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида 7 яшар қизга 68 ёшли собиқ ички ишлар ходими жинсий зўравонлик қилгани ҳақида ёқимсиз хабар тарқалган эди. Қизалоқнинг онаси Фотима Отабоева “Муштум”га мурожаат қилди. Бизни ўйлантирган нарса, педофилликда гумонланаётган шахс бир йил муқаддам ҳам худди шундай ҳатти-ҳаракатни бошқа бир 7 ёшли қизалоққа нисбатан ҳам содир этган экан. Бизларга номаълум сабабларга кўра, иш “ёпди-ёпди” қилинган.

–  Гумондор айни пайтда қаерда?..
–  Унга нисбатан нима чора кўрилади?..
–  Яна иш “ёпди-ёпди” бўлиб кетмасмикин?..

Мана шу саволлар қизалоқнинг онаси Фотима Отабоевани жиддий хавотирга солмоқда.
Бизларни эса, бошқа савол қийнаяпти: “ёпди-ёпди”ларнинг ортида ким турибди?
Ҳуқуқ-тартибот органлари назоратни жиддий қўлга оладилар деган умиддамиз.

Батафсил "You Tube" саҳифамизда томоша қилинг👇

@yangicha_mingbuloq
#диққат

❗️Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин


Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 9 баллга етади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига соат 11:00 дан 16:00 оралиғидаги муддатда ташқи муҳитда камроқ ҳаракатланиш, тана очиқ юзаларни ёпувчи енгил кийимлардан фойдаланиш, кўзойнак тақиш, соябон ёки енгил бош кийим кийиб олиш бўйича тавсиялар берган.

Кўз соҳаси, тери ва ултрабинафша нурлари ўзаро таъсирга кирганда аллергик реакцияга киришиши маълум қилинган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди, 150-200$ га Антирадар сотиб олиш шарт эмас!

Телефонга ушбу программани ўрнатиб олсангиз 95% га антирадар қилган ишни бемалол уддалайди

Программа номи:
📸 GPS Антирадар

Шафёр танишларга улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#диққат

⚡️Эндиликда грант асосида ўқиган талабалар 3 йил ишлаб беришга мажбур бўлмайди

Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бобурийлар авлодининг сўнги вакили Зайниддин Мавлонов.

Батафсил Gorizontда...

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);


@yangicha_mingbuloq
Мавсум яқин: Ўримга пухта тайёргарлик зарур

Нон - дастурхонларимизнинг асосий мазмуни. Ғалла етиштириш учун деҳқон икки фасл меҳнат қилади. Уни парваришлаш қанча заҳмат талаб қилса, йиғиштириб олиш ҳам шунча масъулиятли.

Ҳисоб-китобларга қараганда, июн ойининг биринчи ўн кунлигида ғалла ўрим-йиғимига киришилади. Шу боис комбайнлар соз ҳолатда туриши ўта муҳим.

Мингбулоқ туманидаги “Агросервис МТП” МЧЖда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик мавзусида кўрик ўтказилди.

Туманда 331 та фермер хўжалиги томонидан 9141 гектар майдонда буғдой парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 52 та ўрим комбайни ва бошқа зарурий воситалар мавсумга тахт қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов ҳамда масалага даҳлдор вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳамда туман секторлар раҳбарлари иштирок этишди. Ҳар бир комбайннинг ишчи ҳолати амалий текшириб кўрилди.

Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида янги ислоҳотлар жорий қилинмоқда. Бу фермерларга ҳам, халққа ҳам тенг манфаатлидир. Семинарда ғаллани нобуд қилмай омборларга етказиш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати