Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
30.5K photos
13.8K videos
127 files
5.61K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Диққат

‼️AstraZeneca бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши ваксиналарини қайтариб олади — ОАВ

Фармацевтика компанияси CОВИД-19 га қарши препаратлари тромб ҳосил қилишини тан олганди.🤦‍♂

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
⚡️Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади

Сиртқи таълим шаклининг ўрнига масофавий таълим шакли кенгайтирилади ва узайтирилган таълим шакли жорий этилади.

Таълимни хорижий тилда якунлаган талабалар учун магистратурага киришда хорижий тил сертификати бўйича талаб бекор қилинади. Қатор йўналишларда сертификат талаби B1 даражасига туширилади.

@yangicha_mingbuloq
📌 Мукаммал таъмирлаш
📍 Мингбулоқ тумани.

Мингбулоқ тумани электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ишлари давом этмоқда
"Мустақиллик" маҳалла  фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати 160 кВА бўлган 627-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.  

Мингбулоқ туман электр таъминоти.

@yangicha_mingbuloq
📍 Мингбулоқ туманида

Мингбулоқ тумани электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ишлари давом этмоқда
"Ӯртақишлоқ" маҳалла  фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати қуввати 160 кВА бўлган 906-сонли трансформатор пунктида 10 кВа даги ажратгич нухсони бартараф килинди.

Аҳоли сифатли электр билан таьминланди

Мингбулоқ туман электр таъминоти.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-апрелдаги "Ёқилғи-энергетика сохасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарорга асосан 2024-йил 1-май кунидан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари тўғрисида Мингбулоқ туман электр таъминоти ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида аҳоли истеъмолчиларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мингбулок тумани электр таъминоти.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xotira
#chellenj

9-may Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Mingbuloq tumanida o'tkazilgan "Sharaf lentasi" chellenji videoroligi

@yangicha_mingbuloq
Наманганда МИБ кредитни тўламаган шахснинг 777 рақамли KIA Stinger’ни тортиб қўйди

Унинг АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди. 👉 Батафсил

@yangicha_mingbuloq
⚡️Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган шиша улоқтирган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг шу йил 19 апрелдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@yangicha_mingbuloq
#диққат

⚡️ Дам олиш кунлари G2-G3 кучли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

Бугун, 8 май куни эрталаб кучли қуёш чақнаши содир бўлди. Қуёш массалари Ерга 11 май, шанба куни етиб келади.

ДАВЛЕНИЯСИ БОРЛАР, ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз
.

@yangicha_mingbuloq