Янгича "Мингбулоқ"
252 subscribers
34.7K photos
14.7K videos
143 files
7.21K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Уюшма_тавсияси
#Ҳуррият_газетаси

65 ЁШЛИ — “G’UNCHA”

Aзиз болажонларнинг нашри “G’uncha” журналини матбуотимизнинг мўъжизаси дейиш мумкин. Бундан 65 йил муқаддам – 1958 йилнинг январи ... “Мен “G’UNCHA”ман. Энди ҳамма вақт сизлар билан бирга бўламан”, дея ҳузурингизга ошиққан мўъжиза. Чунки болажонлар қадам ташлаганингизда, “Alifbe”ни таниб, ўзингизга йўл очасиз. Китобга қўл узатасиз. Сизнинг илк китобингиз — “G’UNCHA”! Излаганингиз – эртак, ҳикоя, топишмоқ, тез айтиш, жумбоқ... ҳаммаси саҳифаларимдан жой олган.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/65-ioshli-guncha
© Дилфуза ШОМAЛИКОВA,
“Ғунча” журнали бош муҳаррири.
Ҳуррият” газетасининг 2023 йил 15 мартдаги 10-сонидан олинди

@yangicha_mingbuloq
📰#Уюшма_тавсияси
🗞#Ҳуррият_газетаси

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ МУАЛЛИФИ — ХАЛҚИМИЗ!

Тўғрисини айтсам, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янгилаш тўғрисидаги масала тилга олинганида ўйланиб қолгандим. Амалдаги Конституциямизнинг ўзи бинойидек эмасми? Бош қомусимизни тарғиб қилгандик, ҳатто “Конституция сабоқлари” деган чўнтакбоп китоб ёзиш насиб қилганди. Аммо... Кейинроқ Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар билан таниша бошлагач, фикрим бутунлай ўзгарди. 1992 йилда қабул қилинган Асосий қонунимиз йиллар ўтиб янгиланиши кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этган экан.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/iangi-takhrirdagi-konstitutsiia-muallifi-khalkimiz

@yangicha_mingbuloq
📰#Уюшма_тавсияси
🗞#Ҳуррият_газетаси

МАТБУОТ БОНГ УРМОҚДА, ЛЕКИН...
ёхуд раҳбарлар
газета ўқияптими?

Француз ёзувчиси Дени Дидронинг “Одамлар китоб ўқишдан тўхтасалар, фикрлашдан ҳам тўхтайдилар” деган оқилона фикрини кўпчилигимиз газета-журналлар саҳифаларида ўқиган бўлсак, кўпчилигимиз китобхонликка бағишланган суҳбатларда бот-бот эшитганмиз. Ҳаёт ҳақиқати барқ уриб турган бу ҳикматнинг моҳиятини янада теранроқ англайдиган бўлсак, китоб-ку китоб, ҳатто бирон-бир газета ёки журнални мунтазам мутолаа қилмайдиган одамнинг фикрлаши-ю, дунёқараши ҳаминқадар эканлигини тасаввур қилишимиз қийин бўлмайди. Демак, ким кўп ўқиса, кўп билади. Кўп ўқиган одамнинг фикр юритиши, муомала маданияти, юриш-туришидан тортиб, меҳнат фаолиятигача, лўнда қилиб айтганда, маънавияти билан ўзгалардан ажралиб туради.

🌐 БАТАФСИЛ: jurnalistlar.uz

🗞Ҳуррият” газетасининг 14 июндаги 23-сонидан олинди

@yangicha_mingbuloq
📰#Уюшма_тавсияси
🗞#Ҳуррият_газетаси

Насиба ИБРОҲИМОВА:
ҲЕЧ ҚАЧОН УСТОЗЛИККА ДАЪВО ҚИЛМАГАНМАН

Суҳбатдошимиз — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, олий тоифали диктор, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳибаси Ўзбекистон Миллий телевидениесининг устоз сухандонларидан бири бўлган Насиба Иброҳимова. Ҳа, ўзбек радио ва телевидениеси дикторлик мактаби асосчиларидан бири. Серқирра ижодкор сифатида 200 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларга овоз берган. Бир қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Биз Насиба опа билан катта ҳаёт тажрибалари, бугунги журналистика, инсон маънавиятида китобхонликнинг ўрни ва бошқалар хусусида суҳбатлашдик.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️  https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/nasiba-ibrokhimova-khech-kachon-ustozlikka-davo-ki

©️Ҳуррият” газетасининг 2023 йил 28 июндаги 25-26-сонидан олинди

@yangicha_mingbuloq
📰#Уюшма_тавсияси
🗞#Ҳуррият_газетаси

Матбуот керак деймиз, аммо...

Бу ҳақда жуда кўп гапирилади. Матбуот керак деймиз. Матбуот ўлмайди деймиз. Аммо...

Гап шундаки, борган сари, кун ўтган сари
газета ва журналларга муносабат ғариблашиб, сарғайган газеталардек янада сарғайиб бормоқда. Тўғри, бугун интернет замони, бир лаҳзада исталган маълумотни, янгиликни ундан олиш мумкин. Лекин нега, ҳа, нима учун ана шу интернет деганлари мисли кўрилмаган даражада ривож топган Япония, АҚШ, Англия, Франция, Хитой, Ҳиндистон сингари мамлакатларда босма нашрлар ҳар куни юз минглаб нусхаларда чоп этилмоқда? Нима у ерда яшаётган миллионлаб одамлар биздан кўра орқада қолиб кетдимикин?

🌐
БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/matbuot-kerak-deymiz-ammo-u2zy

@yangicha_mingbuloq
📰#Уюшма_тавсияси
🗞#Ҳуррият_газетаси

САМАРҚАНД ҚОҒОЗИ НЕГА ХАРИДОРГИР БЎЛГАН?

Шубҳасиз, дунёда қоғознинг яратилиши, кашф этилиши энг улуғ воқеалардан бўлган. Биринчи навбатда маълумотларни авлоддан-авлодга етказувчи, мозий ҳақиқатларини келажакка элтувчи, жамиятдаги силсилалар, илм-фандаги янгилик ва ўзгаришларни ўзида қайд этиб борувчи, вақт ва макон билмайдиган инсон закосининг буюк маҳсулларидан эди. Қуйида ана шу хусусда филология фанлари доктори, профессор Иброҳимжон ЙЎЛДОШЕВ билан суҳбатлашдик.

— Иброҳимжон ака, дунё маданий тараққиётида Шарқ китобатчилик санъатининг ўзига хос бетакрор ўрни бор. Кўҳна Шарқда, хусусан, Ўрта Осиёда китобатчилик соҳасининг шаклланиши ва тараққий этиши Шарқ дунёсида илк бор айни шу ҳудуд бағрида қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги билан узвий боғлиқ бўлса керак.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/samarqand-qogozi-nega-xaridorgir-bolgan

@yangicha_mingbuloq
📰#Ҳуррият_газетаси

Газеталардан воз кечиш қимматга тушиши мумкин

Китобнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни бемисл, албатта. Бироқ газета ва журналларнинг китобдан фарқи шундаки, китоблар муайян муаллифнинг фикр-мулоҳазаларини ифода этади. Газета ва журналлар бир вақтда бир қанча муаллиф ва қисқа воқеликлар, таҳлиллар, хабарларни ўзида акс эттириш орқали уларни ўзаро таққослашга, таҳлилга ундайди. Натижада инсон тезкор фикр юритиш, ёритилган маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш, мулоҳазаларини билдириш билан бир вақтда турли қарашлар негизида тафаккурлаш доираси кенгайиб боради. Буни барчамиз биламиз, бироқ аксариятимиз ва айниқса, айрим билимдонлар буни тушунишни хоҳламаяпмиз.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
📰#Ҳуррият_газетаси

Сунъий интеллект: имконият ва таҳдидлар

Кейинги пайтларда сунъий интеллект мавзуси бутун дунёда кенг муҳокама қилинаётган, кези келганда унча-мунча шов-шувларга ҳам сабаб бўлаётган мавзуга айланди. Айниқса, Америкадаги замонавий технологиялар бўйича гигант компаниялар раҳбарларининг яқинда жамоавий тарзда эълон қилинган сунъий интеллект ишланмаларини вақтинча тўхтатишга чорловчи очиқ хати эса кўпчиликни буткул эсанкиратиб қўйди. Наҳотки инсон томонидан яратилган сунъий онг чинданам унинг ўзига таҳдид солувчи хатарнок кучга айланган бўлса?..

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ҳуррият_газетаси

ЭРТАМИЗНИ МАТБУОТСИЗ ТАСАВВУР ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ


... Энди бугунги кунда узоқ йиллардан буён чоп қилиниб келинаётган қатор газета ва журналларнинг аҳволини янада яхшилаш, матбуотни, аниқроқ айтганда, босма нашрларни қўллаб-қувватлаш муҳим масалага, оғир муаммога айланиб қолгани ҳақида айтмоқчиман. Нега деганда, бир пайтлар қарийб бир миллион нусхада чоп этилган нуфузли газеталарнинг ҳозир минг нусха нари-берисида чиқаётгани барибир ўта уятлидир. Ёки болалар нашрларини олайлик. Мамлакатда ўн мингдан зиёд мактаблар бор экан-у, уларда миллионлаб фарзандларимиз таҳсил олишар экан-да, келажагимиз эгаларининг нашрлари атиги 2-3 минг ададда чиқиб турса?

Ҳамма билади, бугун “мажбурий обуна” мумкин эмаслигини. Шу боис, обуна қилиш — ўлимдан қийин. Аммо давлат раҳнамолик қилса, ҳомийлик қилса, газета ва журналлар, ҳеч бўлмаса мамлакатдаги асосий нашрлар, яъни ҳаммага керак, давлат сиёсатини, маънавиятини, маърифатини кўтарадиган нашрларнинг қаддини тиклаш мумкин бўлади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀
Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
#Ҳуррият_газетаси

ШАРҲЛОВЧИНИНГ ТЕРАН НИГОҲИ


Жадид боболар ҳақида сўз кетганда, аввало, уларнинг журналистлик фаолияти кўз ўнгимизда намоён бўлаверади. Биргина Маҳмудхўжа Беҳбудий бобомиз қанча газета-журналларга асос солган эди. Маърифатпарвар боболар ўз даврида дунёнинг тараққийпарвар давлатлари сари интилганлар. Ёшларни дунёвий илмлар ва хорижий тилларни ҳам пухта эгаллашга чорлаганлари ҳақида такрор-такрор эслаймиз, улардан андоза олишга интиламиз.

Бугун ҳам замондошларимиз орасида ана шундай эзгу ниятлар билан яшаётган, ибрат кўрсатиб ишлаётган фидойилар кам эмас. Уларни эҳтиром ила: бугуннинг жадидлари, дея эътироф этсак арзийди. Ана шундай фидойи ҳамкасбларимиздан бири — сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановдир.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ҳуррият_газетаси

УМРЛАР БЎЛАДИКИ...


Эртага 9 май. Хотира ва қадрлаш куни. Бу қутлуғ кун юртимизнинг ҳар бир оиласида, ҳар бир маҳалласида, ҳар бир шаҳар ва қишлоғида каттаю кичикнинг қалби қадр-қиммат, иззат-икром, меҳр-оқибат, соғинч ва эҳтиром туйғулари ила ёлқинланиб, ўзгача бир шукроналиг-у улуғворлик руҳида ўзига хос байрамга айланади.

Бу улуғ кун ҳар биримиз ва бутун халқимиз учун муқаддас ва азизлиги билан, чорак асрдирки, ўзбекнинг бебаҳо инсоний хислат ва фазилатларга йўғрилган ўзлигини, бетакрор миллий қадриятларига, урф-одат ва анъаналарига содиқлигини ёрқин намоён этиб келмоқда.

Бу байрам инсонпарварлиг-у ватанпарварлик ришталарининг чамбарчас боғланганлиги, ўтмиш ва бугун ўртасида чуқур илдиз отиб бораётганлиги, эзгу ниятларимиз-у олижаноб мақсадларимизга камарбаста бўлаётганлиги билан ҳар биримизга илҳомбахш ғурур бағишлайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ҳуррият_газетаси

Чин дўстлик ҳақидаги сатрлар


Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Соҳибжонни соғиниб” шеърини ўқиб...

Ажал деди:
— Кўп куйинма, бас,
Битта дўст деб мунча дод солдинг?!
Фарёд урдим:
— Сен битта эмас,
Биттагина дўстимни олдинг!..


Аслида бармоқ билан санаса бўладиган олти қаторгина шеър. Ўйлаб қаралса, жуда кўп қаторли шеър. Аммо жуда катта юки бор, залворли шеър. Ҳақиқий шеър. Юракка етиб борадиган шеър! Шоир эмас, шоирнинг юраги ёзган шеър! Чин шеър учун бирор нарсани буюриб бўлмайди, дейдилар. Юрак қурғур гапиради, шоир тинглаб сатрларга кўчиради бундай шеърни.

Иқболжоннинг бу мўъжазгина шеърини бир бутун катта мукаммал асар деса бўлади. Фақат уни уқмоқ ва тушунмоқ учун шу асарнинг ичига кирмоқ керак.

— Ҳа, бу шеър дўст ва дўстлик ҳақида.
— Қанақа, қандай дўстлик тўғрисида?
— Чин дўстлик ҳақидаги шеър.
— Сон эмас, сифатли дўст ҳақидаги шеър.


🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq