Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.4K photos
15.2K videos
152 files
7.78K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО! (видео)

📹🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвоий гулларга бурканмоқда.

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО!

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвойи гулларга бурканмоқда. Айниқса, Наманганга янада кўрк бериб қайтаётган турфа атиргуллар ифори дилларга сурур бериши шубҳасиз, албатта!

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО!

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвойи гулларга бурканмоқда. Айниқса, Наманганга янада кўрк бериб қайтаётган турфа атиргуллар ифори дилларга сурур бериши шубҳасиз, албатта!

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИГА МИЛЛИОНЛАБ МЕҲМОНЛАР КЕЛИШИ КУТИЛМОҚДА! (видео)

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🎙🌸 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг журналистларга берган интервьюсида айтишича, бу йилги Гуллар байрамига вилоятимиз аҳолиси билан тенг меҳмонлар - 3 миллиондан зиёд турист келиши кутилмоқда.

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Сиз ҳам табиат ифоридан, гўзалликдан баҳраманд бўлай десангиз, гуллар диёри Наманганга келинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ЯНА БИР ЖАҲОН ЮЛДУЗИ ГУЛЛАР ДИЁРИ НАМАНГАНГА КЕЛАДИ (видео)

📹🌺 62-Халқаро Гуллар фестивали дастури борган сари қизиб бормоқда. Дунёга машҳур юлдузлар Наманган сари ошиқмоқда.

☝️ Гуллар шаҳри Наманганда илк маротаба!!!

🏟
2023 йил 3 июнь, шанба куни Давлатобод туманидаги "Навбаҳор" марказий стадионида туркиялик машҳур хонанда Рафет Эл Роман концертига таклиф қиламиз.

👌 Бу ҳали ҳаммаси эмас! Янада кўпроғини кутинг!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ: ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ МЕҲМОНЛАРГА АЖОЙИБ "СЮРПРИЗ"ЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ (видео)

📹🌺 Бугун Наманган шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган нафосат байрами - 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди.

Гуллар автокарвони билан йўлга чиққан фестиваль нимаси билан туристларни ҳайратда қолдиради? Ушбу саволга Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддинов жавоб бераркан, бир ой давом этадиган катта байрам бир-биридан кутилмаган ажойиб онларни тақдим этишини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ДУНЁГА МАШҲУР ХОНАНДАЛАР ИЖРОСИДАГИ КАТТА КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ! (видео)

🙋‍♂ Ҳурматли юртдошлар, қадрли меҳмонлар!

🌺 Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали тадбирлари тобора қизиб бормоқда. Дунё таниган юлдузлар гуллар шахри - Наманган заминига ошиқмоқда.

📹🎙 Фестиваль доирасида дунёга машҳур озарбайжонлик хонандалар Талиб Теле ва Зейнеб Ҳесени ўзларининг концерт дастурини намойиш этишади.

🏙 Ажойиб концерт томошаси Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси"да, 27 май, 19:00 да бошланади.

👏 Барчангизни таклиф қиламиз! Кириш бепул!

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Янада кўпроғини кутинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ҒОВАНИНГ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ

☝️🏔 Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Ғова қишлоғи ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, ёзмайлик, ўтмиши табиати жуда ҳам қадимийлиги кишини ўзига жалб қилаверади.

🏞 Бундай тоза ҳаводан ва гўзал табиатдан нафас олган киши албатта, соғлом ва умри узоқ бўлиши табиий ҳол.

📸 Ушбу расмлар орқали бугунги кундаги Ғова қишлоғидаги ажиб манзаралардан баҳраманд бўласиз.

👏 Айни дам олиш кунларини мана шундай бетакрор жойларда ўтказишга не етсин!

📝 Отабек Қобилов,
Чуст тумани.


@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING

🐄🐏🐓🦜 Наманганда илк бора чорва ҳайвонлари ва паррандалари фестивали бўлиб ўтади

2023 йилнинг 22 ноябрь куни ўтказилажак мазкур Биринчи халқоро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари фестивалига Янги Наманган тумани мезбонлик қилади.

Туман ҳудудидаги "Ёшлик барака" чорва ҳайвонлари бозорида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалга чорвачилик ва паррандачилик соҳасида фаолият олиб борувчи 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, соҳа намояндалари, халқаро экспертлар ва кўплаб меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида зотли чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, илмий анжуманлар, семинар тренинглар ҳам ташкилланади.

📝 Юлдуз Йўлдошева,
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#turizm

Чортоқсой ҳамда Намангансой каналлари туташмасидаги манзара🤩🤩

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
63-АНЪАНАВИЙ ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ БУ ЙИЛ 40 КУН ДАВОМ ЭТАДИ

💐🌺 Наманган вилоятининг ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган анъанавий гуллар байрамини жорий йилда ўтказиш санаси маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддиновнинг қайд этишича, 63-анъанавий Халқаро гуллар фестивали 2024 йил 19 майдан 30 июнга қадар давом этади.

Фестиваль доирасида қирқ кун мобайнида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун фестиваль ташкилий қўмитаси томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ГУЛЛАР ТУТАР НАМАНГАН (видео)

📹🌺🌸🌼 Наманган шаҳрида 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар давом этадиган 63-Халқаро Гуллар фестивалига марҳабо!

🏛🎙 Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоасидан нафосат айёмига мусиқий чорлов!

🌺 Бу йил гуллар байрами ҳар қачонгиданда ўзгача ўтади! Фестиваль доирасида қирқ кун мобайнида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
НАМАНГАН ТОНГ ШАҲАР СИЗГА ГУЛ БЕРАР (видео)

📹💐🌺 Наманган вилоятининг ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган анъанавий Гуллар байрами ҳар йили дилларга сурур ва қувонч бағишлайди. Миллионлаб нафосат шайдоларини ўзига ром этади.

🌸🪷 Навбатдаги 63-анъанавий Халқаро гуллар фестивали 2024 йил 19 майдан 30 июнга қадар давом этади.

🪻🌹 Бу йил гуллар байрами ҳар қачонгиданда ўзгача ўтади! Қирқ кун бўладиган фестиваль доирасида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши кутилмоқда. Гуллар ифорига марҳабо, азизлар!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#GUL_BAYRAMI_TARIXIDAN
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
НАМАНГАНДА ИЛК ГУЛ БАЙРАМИ ҚАЧОН ЎТКАЗИЛГАН?

🌹 1961 йил 19-20 август кунлари Наманганда илк бор Гул байрами – "Гул кўргазмаси" бўлди. Ўшанда бу ҳақда "Наманган ҳақиқати" вилоят газетасида эълонлар чоп этилганди. Боғ радиоузелида "Гул ва гуллар байрами", деган махсус эшиттиришлар эфирга узатилди.

Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилди. Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.

Гуллар байрами тарихида "Газ-21" автомашиналарида гуллар карвони уюштирилган. Аммо ҳақиқий маънодаги Гуллар фестивали кейинги 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Чинакам гул карвонлари ҳам сўнгги олти йилда намойиш этилди. Унда юртимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилди.

📝 Раҳимжон Ирисов,
фахрий журналист.


@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#HAJ_2024

🕋 Наманганлик зиёратчилар Ҳаж зиёратидан 27 июндан бошлаб уйларига қайтишади

Ҳамюртларимиз Ҳаж сафаридан 2024 йил 22 июнь – 12 июль кунлари қайтишади. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.

"Наманган халқаро аэпорпорти" МЧЖ матбуот котибининг қайд этишича, "Ҳаж-2024" дастури доирасида Саудия Арабистонига борган Наманган вилояти ҳожилари 27 июндан 1 июлга қадар муқаддас сафардан уйларига қайтиб келишлари режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq