Янгича "Мингбулоқ"
251 subscribers
34.6K photos
14.6K videos
142 files
7.17K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#online

Илк бор Истанбул-Наманган йўналишидаги авиақатнов амалга оширилди.

Бугун 11 июнь куни "Қанот Шарқ" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Истанбул-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди.

Авиакомпаниянинг A 321 русумли ҳаво кемаси Истанбул шаҳридан гуллар шаҳри Наманганга 119 нафар йўловчини олиб келди.

Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда кутиб олинди.

Маълумот учун, Истанбул-Наманган йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг Сешанба ва Жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq
#online

Аввал хабар берганимиздек “Қанот Шарқ" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Истанбул-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди.

Бугун эрта тонгда Наманган халқаро аэропортида Наманган-Истанбул йўналишидаги мунтазам авиақатновнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рўйхатдан ўтиш олдидан аэропорт директори ва авиакомпания вакили рамзий лентани кесиб, Наманган-Истанбул йўналишидаги илк парвозга старт берди.

@yangicha_mingbuloq
#Online

НАМАНГАНДА “МАҲАЛЛАЛАРДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТИЗИМЛИ  ТАШКИЛ ЭТИШ” МАВЗУСИДА
РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Наманган шаҳридаги  “Маърифат маскани”да бошланди.

Унда  давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, зиёлилар, ҳудудларда маънавият-маърифат соҳасида фаолият юритувчи мутасаддилар, вилоят фаоллари, Уйчи туманидан тарғиботчиликка тавсия этилган номзодлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этмоқда.

Семинарни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов очиб беришди.

Куннинг иккинчи ярмида семинар Уйчи туманида давом этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
#Online

“Ахсикент - Наманган туризмида туб бурилиш ясайдиган ноёб объектга айланади, бу ер вилоятга катта шуҳрат ва иқтисодиётга манфаат келтиради”

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ахсикент" археология паркида бўлиб, давом этаётган қурилиш ишлари, шунингдек, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида режалаштирилаётган экотуризм дам олиш масканига ишланган лойиҳа-таклифлар  билан танишди.

"Ахсикент" улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади.

Айни пайтда бу ерда тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда. Ушбу объектлар шу йилнинг охиригача битказилиши режалаштирилган. Улар юқоридаги кириш қисмидан то тубигача яхши сақланган бўлиб, устки томонларини тиклаш жараёнлари давом этмоқда. "Ахсикент" экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев қазиш ишларига оид янги маълумотларни тақдим этди.

Вилоят ҳокими қурилиш ишларини тезлаштириш, бунинг учун барча шароитлар яратилиши ҳақида кўрсатмалар берди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Online

63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими бошланди

Давлатобод туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да янги қад ростлаган ёзги амфитеатр фестивалнинг ёпилиш маросими учун муносиб совға бўлди.

Байрамона кайфиятда ўтган тадбирда бир қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик корпус вакиллари, пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, вилоят фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида ҳурматли Президентимизнинг шахсий ташаббуслари билан оддий гул байрами халқаро фестивал даражасига кўтарилганини эътироф этиб, бу йилги фестивал маъно ва мазмун жиҳатидан янада бойитилгани ва унинг самараси ҳақида тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, гуллар шаҳри Наманганга хос бўлган халқаро фестивал бу йил ўзгача ўтганини эътироф этди.

Айни пайтда Ўзбекистон санъат усталари, таниқли хонандалар иштирокида катта концерт дастури бошланди. 

Дастур давомида 63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг ғолиблари тақдирланади. Бу ҳақда яна хабар берамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Online

63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими давом этмоқда

Айни пайтда тадбирнинг кульминацион нуқтаси – бу йилги халқаро тадбирнинг юксак савияда ўтказишга муносиб ҳисса қўшган фаолларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра; 

"Энг яхши дизайнер яратган гулчи" сифатида –   Мубошер Қодиров эътироф этилди.

Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида "Энг яхши ландшафт дизайн" номинацияси – Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғига насиб этди.

Ҳокимликлар ўртасида "Энг маънавиятга бой ландшафт дизайн" номинацияси бўйича Янги Наманган тумани ғолиб бўлди.

Уларга замонавий автомашиналарни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков тантанали равишда топширдилар.

Шунингдек, "Гуллар фестивали автопарадидаги фаол иштироки", "Энг яхши гул композицияси", "Миллий қадриятлар бўйича гулчилар сулоласи давомчиси", "Гуллар фестивалини ташкил этишдаги хизматлари учун" номинациялари бўйича ғолиблар ҳам пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури давом этяпти.

Якунда Наманган осмонини ажойиб мушакбозлик безайди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Online

63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими финали бетакрор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги қўшиқлар тантанага янада файз киритди.

Наманган осмони мушакларнинг мафтункор жилоси билан барчага завқу шавқ улашди.

63-халқаро "Гуллар фестивали"нинг ёпилиш маросими ана шундай кўтаринкилик билан ўтди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
#Online

Хитой делегацияси Наманганда!

Бугун эрта тонгдан Хитой Халқ Республикасининг Тянцъзинь шаҳри раҳбарияти ва нуфузли ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлардан иборат делегация Наманган вилоятининг Поп туманидаги "NEXT SOLAR ENERGY GROUP" компанияси томонидан қуриб битказилаётган қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кутиб олди.

Мулоқот давомида икки давлат раҳбарларининг дўстона келишувлари борасида сўз юритилиб, ҳар бир соҳа кесимида ҳамкорлик қилиш истаги билдирилди.

@yangicha_mingbuloq
#Online

Хитой Халқ Республикасининг Таньцзинь шаҳри раҳбарияти ва ишбилармон доира вакиллари бошчилигидаги делегация вилоят ҳокими ҳамроҳлигида Чуст тумани ҳудудида жойлашган “Наманган” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди

Жумладан, “Tai Chang Special Steel” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 3 босқичдан иборат, умумий қиймати 50,0 млн. доллар бўлган металопрокатлар  ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.

Шунингдек, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилаётган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

@yangicha_mingbuloq