Янгича "Мингбулоқ"
275 subscribers
28.8K photos
13.4K videos
119 files
4.91K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқда «Микрокредитбанк»нинг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

10 ноябрь куни замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Микрокредитбанк” Мингбулоқ филиали янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, банк ва молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот қурувчилари жамоаси ҳамда филиал ходимлари иштирок этди.

Бизнес юритишни истаган ишбилармонлик вакиллари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларга тез ва самарали хизмат кўрсатиш ва қолаверса, ажратилган банк кредитлари ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида ўзининг янги филиали эшикларини очаётганлигини қайд этиб ўтди. 

Пудратчи «Мингбулоқ сифат қурилиш савдо МЧЖ» томонидан умумий қиймати 3 млрд. 100 миллион сўм ҳисобига қуриб битказилди.

@yangicha_mingbuloq
#кун_тарихи

🥳Бугун 10 ноябрь - Бутунжаҳон ёшлар куни

Байрамингиз муборак бўлсин, келажагимиз пойдеворлари!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандини буюк қилмоқчи бўлган ота оналар эшитинг…

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНА_ХОЛОС

❗️Олтойлик бир аёл туғилган куни олдидан темир йўлда ухлаб қолди ва мўъжизавий тарзда тирик қолди: унинг устидан 30 та вагон ўтди.

@yangicha_mingbuloq
«Минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам» — Зироат Мирзиёева

Тошкентда “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” халқаро форуми бўлиб ўтди.

@yangicha_mingbuloq
ЙҲХБ ва “Ўзбекистон почтаси” орасида можаро: жабр кўраётган ҳайдовчилар

Ҳайдовчилар, ўз ғамингизни ўзингиз енг — йўлдамисиз, жаримангиз борлигини билиш мақсадида ЙҲХБ идораларини тез-тез зиёрат қилиб туринг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда қозоқ тилида нутқ сўзлади

Тўқаев қозоқ тилида гапиришни бошлаши билан президент Путин ва Россия делегацияси вакиллари қулоқчинларни тақиб қолди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали
❗️Мана, нима учун ёш болалар қуруқмева истеъмол қилиши керак!


Ёш болали яқинларга жўнатиб қўямиз

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлкира ошди, ойликлар қачон ошади?

Тошкент шаҳрида 1 ноябрдан бошлаб жамоат транспортларида йўл ҳақи оширилди ёки рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилди.

“Миллар” дастури ўтказган сўровномада фуқаролар йўл кира доимий равишда ошиб боришидан бироз нолиб, ойликлар қачон ошиши ҳақида савол йўллашди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Нега ҳамма ТВсериаллар хиёнат ҳақида? Қайнота билан келин, жиян билан тоғанинг хотини..

Ҳеч эътибор бердингларми? Сериаллар секин-секин қайнона мавзусидан қочиб, энг жирканч мавзу - хиёнат кўчасига ўтиб олди.. Нима бу хиёнатнинг рекламасими?

@yangicha_mingbuloq
#online

Наманганда маънавият марафонига старт берилди

Бугун Наманган шаҳрининг уч фаввора хиёбонида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида Маънавият марафонига старт берилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродходжаев, Нуронийлар кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов ҳамда Нуронийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тадбирда сўзга чиққан «Эл-юрт ҳурмати ордени» соҳиби Зиёвиддин Мансуров, Ёш авлодни юксак маънавиятли, маданиятли ва руҳан баркамол этиб тарбиялашда вилоятимизда ўтказилаётган оммавий маданий ва маънавий-маърифий тадбирларни ўрни беқиёслигини такидлади.

Мазкур марафон доирасида “Бахтли болалик”, “Китоб – билим булоғи”, “Маҳорат дарси”, “Касб-ҳунар олимпиадаси”, “Касбим – фахрим”, “Яшил келажак”, футбол бўйича “Маънавият ва маърифат маркази кубоги”, “Инсон қадри”, “Етакчи экспресс”, “Спорт – тинчлик элчиси” каби мавзуларда 11 та акция, кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар, спорт мусобақалари ҳамда концерт дастурлари ўтказилиши назарда тутилган.

@yangicha_mingbuloq
Италия президенти Сержо Маттарелла «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Унга қизи Лаура Маттарелла ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити: Янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда излаб топиш орқали келгусида салмоқли натижаларга албатта эришамиз

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ҳақида хорижий журналистлар қандай фикрда?

Халқаро матбуот марказидан махсус репортаж

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қизил рангдаги янги патрул автомашиналари келтирилди

@yangicha_mingbuloq
Тадқиқот: Миянинг ичишдан кейин тикланиши учун 7 ой керак бўлади.

Америкалик олимларнинг фикрига кўра, ичишни ташлаган одамларнинг мияси фақат 222 кундан кейин нормал ҳолатга қайтади, энг катта тараққиёт биринчи ойларда содир бўлади.

Олимлар, шунингдек, субъектларнинг ярмидан кўпи тестдан ўта олмаганини айтишди: улар ўзларини йўқотиб, тажрибани тугатмасдан спиртли ичимликлар ичишди.

@yangicha_mingbuloq