Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.51K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#live

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Мингбулок тумани «Дамкўл» МФЙда мавжуд сув иншоотларини мукаммал таъмирлаш ва ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари ўрганилди.

@yangicha_mingbuloq
#live

Бош прокурор ўринбосари С. Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-465-сон қарорига асосан Мингбулоқ тумандаги 44-сон ДМТТ ни реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

@yangicha_mingbuloq
#Китоб ва китобхонлик- инсон маънавияти кўзгуси

📚"Китобхонликни маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир. Китоб-беминнат устоз. Билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи"
                    Ш.Мирзиёев

📚– Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, аҳоли ўртасида мутолаа маданиятини юксалтиришда маҳаллаларда ташкил этилаётган кутубхоналарнинг аҳамияти катта, – дейди “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулчеҳра Мирзахмедова. Акция доирасида билдирилган фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида нафақат ёшлар, балки ота-оналар ўртасида китобхонликни тарғиб қилувчи кўрик-танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этишни мақсад қилдик. 

📚Республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси раҳбари Дилфуза Жўрабоева ташаббуси билан  Мустақиллик маҳалласи, А.Каримов кўчасида яшовчи эҳтиёжманд оила фарзандларига бадиий китоблар тўплами туҳфа қилинди.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди

Жабборов Исроил Исмоилович
Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон  Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида танлов эълон қилинди. Танловнинг асосий мақсади юртимизнинг бой тарихи, улуғ аждодларимиз қолдирган буюк мерос, миллий маънавиятимиз, боқий қадриятлар, эзгу фазилат ва анъаналарни ёш авлод қалбига сингдиришдир. “Машраб ғазаллари билимдони”, “Ўзбекистон-менинг бахтим, менинг келажагим”, “Мумтоз наволар”танловида  иштирок этган ижодкор, истеъдодли ёшларга республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси томонидан бадиий китоблар тўплами тухфа қилинди.

@yangicha_mingbuloq