Янгича "Мингбулоқ"
255 subscribers
33.8K photos
14.4K videos
137 files
6.88K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Mingbuloq gazetasi.pdf
3.1 MB
📰"МИНГБУЛОҚ" ГАЗЕТАСИНИНГ 15 АВГУСТ СОНИ БИЛАН ТАНИШИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГАСИЗ.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманганда давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар учун яна бир қулайлик яратилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали
давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун танловларда иштирок этиб, керакли натижага эриша олмаётган номзодлар учун махсус ўқув курси фаолиятини йўлга қўйди.

🔰Ўқув курси давомида иштирокчиларга:

◽️ягона идентификация
тизимидан рўйхатдан ўтиш;
◽️вакант лавозимлар учун ариза юбориш;
◽️танловнинг малака талаблари, тест ҳамда суҳбат босқичларидан муваффақиятли ўтиш йўллари;
◽️танлов ғолиби бўлгандан сўнг давлат хизматида самарали фаолият олиб бориш методлари хусусида керакли тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, иштирокчилар учун филиал биносида намунавий тест ҳамда суҳбат жараёнлари ташкил этилмоқда.

Маълумот учун, ўқув курси бепул ва ҳафтанинг ҳар жума куни, 14:00 дан 18:00 га қадар Агентлик филиали биносида ташкил этилади.

@yangicha_mingbuloq
#хушхабар

Мингбулоқ тумани Қизилқум маҳалласидаги 25-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ментал арифметика бўйича республика олимпиадасида ғолиб бўлишди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Қизилқум маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари

«Обод кўча, обод хонадон» дастури асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айни вақтда мавжуд барча кўчаларни асфальтлаш, электр таъминотини яхшилаш, замонавий типдаги маҳалла биносининг қурилиши, мактаб ва боғчанинг таъмирланиши, хонадонларни ободонлаштириш ишлари кетмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Камқонликни енгишнинг осон йўлини биласизми?

🏮300 г хом сабзи ва лавлаги катта қирғичдан ўтказилади. Унга 300 г асал қўшилади. Тайёр маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилгач, музлатгичда сақланади.

🔸 Ушбу аралашмани кунига 1 маҳал эрталаб овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 ошқошиқдан истеъмол қилиш лозим.

💢 Бир ҳафта ичида гемоглобин миқдори меъёрий ҳолатга келади.

@yangicha_mingbuloq
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
❗️Телефон қувватллагичини оғзига солган чақалоқ вафот этди

Россиянинг Кемерово вилоятида телефон қувватлагичини оғзига солган чақалоқ вафот этди.

Воқеа Кемерово вилояти Новокузнецк шаҳрида содир бўлди. Соат 22:00 ларда ота-онасининг ётоқхонасида ўйнаб ўтирган 1,5 яшар бола тўшак ёнида электр токига уланган телефонни қувватлагичдан осонгина узган ва зарядлагич кабелини оғзига солган. Чақалоқ ўша заҳоти ток уриши oқибатида ҳалок бўлган.

ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ХУШЁР БЎЛИНГ!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚭 Сигарет чекишни ташлаш усули

Чекадиганларга юбориб қўйинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истанбул халқаро аэропортида масжидда ухлаётган йўловчиларнинг пулларини ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси ва унинг шериги турк полицияси томонидан аэропортда қўлга олинди.

@yangicha_mingbuloq
❗️Диққат қиламиз сиз "кутмаган" хабар...

Ўзбекистонда уй-жой қурилиш объектларининг 70 фоизи зилзилага чидамаcизлиги маълум қилинди

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Қизилқумдаги барча ички йўллар асфальтланади

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон  Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида танлов эълон қилинди. Танловнинг асосий мақсади юртимизнинг бой тарихи, улуғ аждодларимиз қолдирган буюк мерос, миллий маънавиятимиз, боқий қадриятлар, эзгу фазилат ва анъаналарни ёш авлод қалбига сингдиришдир. “Машраб ғазаллари билимдони”, “Ўзбекистон-менинг бахтим, менинг келажагим”, “Мумтоз наволар”танловида  иштирок этган ижодкор, истеъдодли ёшларга республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси томонидан бадиий китоблар тўплами тухфа қилинди.

@yangicha_mingbuloq
Суд давомида давлат айбловчиси Док-1 Макс бўйича айблов хулосасинини ўқиб эшиттирди, 21 нафар айбланувчининг 7 нафари айбловларга қисман иқрорлигини тан олган бўлса, қолган айбланувчилар айбловларни тамоман рад этди.

@yangicha_mingbuloq
Отемуратов Байрам Пердебаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори эди.

@yangicha_mingbuloq
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тезликни ва яна кўплаб қоидабузарликларни аниқлайдиган энг сўнгги русмдаги ақлли радарлар ўрнатилмоқда.

Тезликни меъёридан оширманг!

@yangicha_mingbuloq