Янгича "Мингбулоқ"
250 subscribers
35K photos
14.8K videos
143 files
7.31K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради: пропан газ баллонларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг, ўзингиз, оилангиз ва мулкингизни асранг!

@yangicha_mingbuloq
Кёнгсан шаҳри делегациясини Наманган вилояти АйТи ҳамжамияти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхона марказида Ли Канг Хак бошчилигидаги Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри делегацияси аъзолари билан IT-Park резидентлари ҳамда вилоятдаги дастурчи- фрилансерлар ўртасида вилоятнинг IT-соҳаси салоҳияти ва истиқболлари, шунингдек, IT-соҳасида ўзаро тажрибалар алмашинувига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда резидентлар ҳамда вилоятдаги дастурчи- фрилансерлар ўзларининг дастурий ишланмалари ва лойиҳалари тақдимотини ўтказдилар. Жумладан, “Site Labs”, “Virtual Group”, “Teсн Data Soft”, “Grade up tech”, “Academy Senior IT”, “Flagy” МЧЖ, “Jahon IT Tech”, “Boriga baraka”, “Nightmare Labs” MCHJлар бизнес, тиббиёт, компаниялар бошқаруви, таълим ва кўплаб соҳаларда ўзларининг замонавий ечимларини таклиф қилувчи дастурий маҳсулотларини намойиш этишди.

Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад, IT-соҳасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий компаниялар томонидан ишлаб чиқилаётган дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада ошириш, шунингдек, ўзаро тажрибалар алмашишдан иборат.

Рақамларга юзлансак, вилоятда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида жами 566 та корхона мавжуд, шундан 147 та корхона дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида кўрсатилган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 444,7 млрд. сўм, компьютер дастурлаш хизматлари ички айланмаси 16,9 млрд. сўмни ташкил этди.

2023 йил якуни билан резидентлар сонини 40 тага, дастурий маҳсулотлар ички айланмасини 12 млрд. сўмга ва экспорт ҳажмини 1,5 млн. долларга, ўзини ўзи банд қилганлар сонини 4 300 нафарга етказиш мақсад қилинган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
❗️«Ал-Ҳилол» Неймар трансферини эълон қилди

Бразилиялик 31 ёшли юлдуз Саудия Арабистони клуби билан 2 йиллик шартномага кўра, жами 160 миллион евро маош олади. Ар-Риёд клуби трансфер учун «ПСЖ»га 120 млн евро тўлаши хабар қилинган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари яратилди

Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Panaev Farms” чорвачилик корхонасида жорий йилдан бошлаб иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда ўтган бир неча йиллар давомида дунёни ларзага келтирган касаллик – коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди. Бу сутнинг тарихи ҳам айнан ўша йилларга бориб тақалади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

❗️Дўконларда сотилаётган сосискаларда таркибида чўчқа махсулоти бор деган жойни айнан беркитиб сотишаётгани айтилмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, сотиб олаётган нарсангизни таркибига қизиқинг.

@yangicha_mingbuloq
#ТАФАККУР

АЛЛОҲ ЯРАТГАН ҚОНУНИЯТ

– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...

Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.
(”Аъроф” сураси, 185-оят)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAMANGANDA “IKKINCHI USTOZLAR MILLIY FORUMI” BO‘LIB O‘TDI

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри делегациясини Наманганга ташрифи тафсилотлари.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизда Шилла деб номланувчи тарихий маскан бор. У ердаги тош ҳайкалларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги тарихи минг йилларга бориб тақалашини исботловчи далиллар мавжуд», - амалий ташриф билан Наманган шаҳрида бўлиб турган Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри ҳокими ўринбосари Ли Канг Хак бошчилигидаги делегация вакиллари Медиа Департамент фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, туризм ва археология соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

@yangicha_mingbuloq
ЙПХ ходими жаримангиз бор деб автомобилингизни жарима майдонига олиб киришга ҳақлими?

- Йўқ, агар жаримага тушганингизга 60 кун бўлмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса ҳам қўлида ваколатли органнинг ёзма кўрсатмаси бўлмаса жарима майдонига олиб киришга хақи йўқ.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 291-моддаси

@yangicha_mingbuloq
📹 Япония тўфон остида қолди

«Лан» тўфони туфайли Япониянинг Сидзуока префектурасида деярли 400 минг кишини эвакуация қилиш тавсия қилинди.

Табиий офатдан камида 49 киши жароҳат олган. Ҳозир тўфон шимоли-шарқий йўналишда Япония денгизи томон ҳаракатланмоқда. У аввалига Хоккайдо оролига, кейин эса Сахалинга етиб бориши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
📰"МИНГБУЛОҚ" ГАЗЕТАСИНИНГ 15 АВГУСТ СОНИ БИЛАН ТАНИШИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГАСИЗ.

@yangicha_mingbuloq