Янгича "Мингбулоқ"
251 subscribers
34.7K photos
14.7K videos
143 files
7.21K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#TURIZM
#GUL_BAYRAMI_TARIXIDAN
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
НАМАНГАНДА ИЛК ГУЛ БАЙРАМИ ҚАЧОН ЎТКАЗИЛГАН?

🌹 1961 йил 19-20 август кунлари Наманганда илк бор Гул байрами – "Гул кўргазмаси" бўлди. Ўшанда бу ҳақда "Наманган ҳақиқати" вилоят газетасида эълонлар чоп этилганди. Боғ радиоузелида "Гул ва гуллар байрами", деган махсус эшиттиришлар эфирга узатилди.

Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилди. Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.

Гуллар байрами тарихида "Газ-21" автомашиналарида гуллар карвони уюштирилган. Аммо ҳақиқий маънодаги Гуллар фестивали кейинги 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Чинакам гул карвонлари ҳам сўнгги олти йилда намойиш этилди. Унда юртимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилди.

📝 Раҳимжон Ирисов,
фахрий журналист.


@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

Гуллар автопарадига марҳамат!

63-халқаро "Гуллар фестивали"  муносабати билан шу йилнинг 19 май куни соат 10 да бошланадиган анъанавий автопарадга барчани таклиф этамиз.

Ранго ранг табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади.

Томоша қилинг,  завқ олинг!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan Бетакрор гул композициялари: унда Наманганнинг ҳар бир тумани тарихи, ўзига хос жиҳатлари акс этган. Қирғиз, қозоқ, тожик қардошларимиз қадриятлари, Тож Маҳалдан Хитой деворигача дунёнинг етти мўъжизасини кўришингиз мумкин. Ушбу лавҳа айнан шу жиҳатга бағишланган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро гуллар фестивалининг 5 куни якунлари бўйича Наманган шаҳрига 2,2 миллион маҳаллий, 90,5 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Наманганда Гуллар фестивали қизғин давом этмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan «Агар жаннат ерда бўлса, ўша жой Намангондур! Бунақанги гўзаллик, бунақанги табиат туҳфасини кўрмасангиз армонда қоласиз!, - ўзининг драматик роллари билан эл ардоғидаги санъаткор, актёр Маъруф Отажонов Наманганда бўлиб турибди, - Соат 19:00 да келдим Бобур боғига. Миллар 23:00 дан ўтяптики гул ошуфталарини қадами узилмаяпти. Яна бир янгиликни айтаман, Ахсикентда тарихий фильм суратга оламиз. Унда иштирок этиш учун машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитни олиб келаман. Гул байрами муборак!»

@yangicha_mingbuloq
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро гуллар фестивалининг Наманган вилояти туризми ривожида ўрни | Ахсикент археология парки мисолида

Бир ҳафтада қадимий кентга 3000 дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди. Уларнинг чорак қисмини хорижлик сайёҳлар.

- Ахсикент дунё тамаддуни марказларидан бири. Бу жойга ташриф буюрганимдан хурсандман. Наманганга келиб гулларни ва буюк тамаддунни кўрдим. Жаҳонда мен тан олган икки очиқ осмон музейлари бор. Бири - Хитойдаги Терракота бўлса, иккинчиси Ахсикентдир, - дейди канадалик сайёҳ Жастин Макалестер.

- Халқаро фестиваль доирасида Ўзбекистон Фақулодда вазиятлар вазирлиги томонидан
Наманганда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззаҳ ва Тошкент вилоятлари терма жамоалари иштирокида ўтказилган QVZ-2024 кўрик-танлови иштирокчилари, ёш ҳарбий хизматчилар Ахсикент очиқ осмон музейида бўлдилар. Энди фахрийларимизни олиб келамиз,
- дейди вилоят Фақулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими Феруз Юлдашев.

7 кунда Ахсикентга 17 давлат вакиллари ташрифи кузатилди

@yangicha_mingbuloq
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро гуллар фестивалида яна бир рекорд қайд этилди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур паркида 26 май куни соат 18:00 да бошланган концерт дастурини 5,5 соат давомида 100 мингдан ортиқ томошабин кузатди. У хамон давом этмоқда.

Бу Ўзбекистон миқёсида бир фестивалда, бир концерт дастурида энг томошабин кузатган концерт сифатида тарихга муҳрланди.

@yangicha_mingbuloq
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро гуллар фестивали | 8 кунда 3,3 миллион маҳаллий, 57 давлатдан 130 минг хорижий сайёҳ келди

Ҳар куни концерт дастурлари, шоу тадбирлар, қизиқарли анжуманлар ташкил этилмоқда.

Наманган шаҳридаги Заҳириддин
Муҳаммад Бобур паркидаги гулдан яратилган гўзаллик миллионларни ҳайратга солмоқда.

Ҳудди шу гўзалликни Давлатобод туманидаги Афсоналар водийси паркида ҳам кўриш мумкин. Ва шу билан бирга Марказий Осиёдаги аналоги йўқ атракционларда адреналин оласиз.

63-Халқаро гуллар фестивали қизғин давом этмоқда! Наманганга ошиқинг, дўстлар! Сизни гуллар кутмоқда!

Суратлар Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тунги 00:00 да тасвирга олинган

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тегишли масъуллар билан бирга Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғида 63-Халқаро гуллар фестивали жараёнлари билан танишди

10 кунда Наманган шаҳрига 3 794 877 нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Шундан 148 274 кишини 57 давлатдан келган хорижлик меҳмонлар ташкил этди.

@yangicha_mingbuloq