Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
30.6K photos
13.9K videos
129 files
5.72K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Қутлов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бугун таваллуд санасини нишонлаётган ҳамкасбларимиз
"Ўзбекистон" телерадиоканали бош директори Абдурозиқ Ҳалимов,
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Бош мутахассиси Шарофиддин Ҳакимов,
“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари мухбири Ғуломжон Мираҳмедов,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси бошловчиси Суннатилла Ғуломов,
журналистлар Маруфа Солиева, Моҳира Нуриллаевани самимий қутлайди.

Ҳамкасбларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Президентимизнинг тегишли Фармонларига кўра, мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, юртимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар орасида қуйидаги ҳамюртларимиз бор:

«Дўстлик» ордени билан:

Абдуллаева Мехрижон Кабировна
- вилоят мусиқали драма театри актёри.
Убайдуллаев Рахим Кутфидинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, пичоқчи уста.

«Соғлом турмуш» медали билан:

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна
- Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
Рахмонова Гавхар Абдулазизовна - Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг 12-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Рахимов Шерзод Бахтиёрович - Уйчи тумани прокурори.

«Шуҳрат» медали билан:

Бахрамов Зокиржон Исмоилович
- Косонсой тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Иминов Абдулвохид Мухиддинович
- Наманган шаҳридаги «Бунёдкор-3» масъулияти чекланган жамияти директори.

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Рахмонов Сардоржон Содиқжонович
- Давлатобод тумани «Тадбиркор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси.

«Жасорат» медали билан:

Ниязов Хурсанали Акрамжонович
- Тўрақўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.

«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
:

Джалилова Хелчахон - Наманган шаҳри

«Шуҳрат» медали билан:

Жуманова Феруза Валижоновна
- Норин туманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи.
Мухиддинова Хулкар Камолдиновна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси гулхона бригадаси ишчиси.
Сайфитдинова Дилорам Фазлитдиновна - Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси.

Тақдирланганларни давлат мукофотлари билан табриклаймиз!

Батафсил: http://namhaqiqat.uz/uzhzhatlar/mukofotlar_muborak_bulsin.html

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ таълим тизими фидойилари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида қуйидаги юртдошларимиз ҳам бор: 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан:

Мамадалиев Исомиддин Имомалиевич - Янгиқўрғон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг география ва биология фанлари ўқитувчиси.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Исақова Адолат Валиевна - Норин туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси.

«Дўстлик» ордени билан:

Камбаралиев Таиржон Нурматович - Учқўрғон туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Умарова Мухайё Шамшидиновна - Уйчи туманидаги 30-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси.

Давлатимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/5567

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Президентимиз томонидан юртимиз миқёсида нишонланадиган тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзоланди.

Фармонга мувофиқ Мингбулоқ туманидаги «Қўғаликўл» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси Абдухоликова Тухтапошшо Нурматовна II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

Азиз ҳамюртлар!

Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ тарихий сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Конституция мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз гарови, кучли фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Конституциямизда белгилаб олинаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни
янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида барча ўзбек халқига келажакка ишонч, мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ва самарали меҳнат тилаб қоламиз!

Ватандошларимизга бугунги айём қутлуғ бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

Бугун — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни.

Сана муносабати билан барча прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаймиз!

Масъулиятли ва заҳматли фаолиятингиз йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

@yangicha_mingbuloq
#Қутлов

Уюшма бўлими раиси Носиржон Деҳқонов – 60 ёшда!

Наманган шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида истеъдодли ижодкор, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, публицист ва шоир Носир Аббоснинг қутлуғ 60 ёшни қаршилагани муносабати билан юбилей тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Н. Деҳқоновнинг яқинлари, дўстлари иштирок этди.

Носиржон Деҳқонов 1963 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Журналистик фаолияти давомида “Халқ иродаси” газетасида муҳаррирлик, “Ўзбекистон овози” республика газетасининг вилоятдаги мухбири лавозимларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган.

▶️БАТАФСИЛ: https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/uiushma-bulimi-raisi-nosirzhon-dekhkonov-60-ioshda

💐Табриклаймиз!

@yangicha_mingbuloq
#Қутлов

Бугун Мингбулок туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Фарида Эгамбердиеванинг таваллуд топган куни.

Сизни бугунги унутилмас кун – таваллуд айём билан самимий муборакбод этамиз.

Туғилган кунингиз муносабати билан сизга мустаҳкам соғлик, омад, тўкин-сочинлик, барча эзгу ният-мақсадларингизнинг рўёбга чиқишини, аёлларга хос бўлган қувончу-шодликни ва битмас-туганмас бахтиёрлик онларини тилаб қоламиз.

Ташаббускорлик, ғайрат ва шижоат, яхши кайфият сизни асло тарк этмасин. Ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлиб, юзингиз ёруғ бўлаверсин!

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

ЖУРНАЛИСТЛАР

Бир кун пиёдасиз, бир куни ролда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.


@yangicha_mingbuloq
#САНА
#ҚУТЛОВ

☝️ 9 ОКТЯБРЬ ~ Бутунжаҳон почта куни

Ҳурматли почта хизмати ходимлари, Сизларни касб- байрамингиз билан самимий табриклайман!

🔰
Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга бахту-саодат, дастурхонингизга қут-барака, эзгу ишларингизда янги ютуқлар ва омад, метиндек сабр-қаноат тилайман !

❗️Байрамингиз  муборак  бўлсин !

@yangicha_mingbuloq
#ҚУТЛОВ

☝️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

🔰 Мактубда халқларимиз ўртасидаги умумий тил, муштарак урф-одатлар, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик алоқалари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан юксак босқичга кўтарилиб, муносабатларимиздаги янги тарихий даврни бошлаб бергани катта мамнуният билан таъкидланган.

"Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз, кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз", - дейилади жумладан қутловда.

❗️Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, фаровонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУТЛОВ

☝️ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТ АЁЛЛАРИДАН ШЕЪРИЙ ТАБРИК

👉МАҚСУДА ВОРИСОВА;
👉ЗУЛАЙҲО АКРАМОВА;
👉ДИЛРАБО ХОЛБОЕВА;
👉ТУРСУНОЙ МУРАТОВА;
👉ГУЛБАҲОР САИД ҒАНИ;
👉ЛЕЙЛИ СЕИТОВА;
👉НОДИРА ДЖАНИБЕКОВА;
👉УМИДА РАҲМОНОВА


Батафсил видеода 👆👆👆

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#ҚУТЛОВ

☝️Бугун, 26 январь ~ Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг 32 йиллиги нишонланади.

Сана муносабати билан барча божхона хизмати органлари ходимларини  самимий табриклайман!

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !


❗️Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.

@yangicha_mingbuloq