Янгича "Мингбулоқ"
269 subscribers
29.5K photos
13.7K videos
122 files
5.14K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САНА
#ҚУТЛОВ

☝️Бугун, 26 январь ~ Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг 32 йиллиги нишонланади.

Сана муносабати билан барча божхона хизмати органлари ходимларини  самимий табриклайман!

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !


❗️Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

☝️Бугун, 7 февраль ~ оташнафас шоир Рафиқ МЎМИН таваллуд топган кун.

🔰Рафиқ МЎМИН 1900 йил 7 февралда Наманганда косиб оиласида туғилган.
У икки инқилобни кўрган, «оқ»-у, «қизил»ларнинг даҳшатли жангларига гувоҳ бўлган. Болаларга атаб халқ эртаги асосида «Ёрилтош», «Гулёр» пьесаларини ёзиб саҳналаштирган.
Шоир ЧЎЛПОНнинг садоқатли шогирди сифатида уни ҳимоя қилган.
Ҳақиқат юзига тик боққан шоирнинг адолатли сўзларига сталинизм жодикашлари тоқат қила олмай қатағон этганлар.
У 1946 йилда ажалхоналардан тирик қайтиб келган бўлса-да, оқланмаган эди. Жисмонан ва маънан эзилган шоир 1951 йилда вафот этган.

1998 йилда унинг “Қапчиғай” номли шеърлар ва достонлар тўплами нашрдан чиққан.

※※※※
👉Рафиқ МЎМИН ижодидан👇

БОРЛИҚДА БИР ҒАШ

Кўк юзида юлдуз ўйнар порпирашиб,
Кўклам билан қайғулашиб, «Чўлпон» йиғлар.

Кўркам юртнинг дев, қушлари ҳайқиришган,
Борлиқ кўзи ёшга тўлган, «Вулқон» йиғлар.

Қанот ростлаб ғозлар кетди ўз юртига,
Шунинг учун ҳамма дарё, тўфон йиғлар.

Сувлар оқмай бўлди чўлинг бу юртимиз,
Гўдак каби эл ёшлари қон-қон йиғлар.

Сув бўйида оғлар сизрам тўлқунидан,
Ҳамма маҳзун, ҳамма ғариб, «Чўлпон» йиғлар.

Зўр тоғларнинг кўкрагида оппоқ соқол,
Бобом янглиғ мискинлашиб «Ҳоқон» йиғлар.

«Ғариб» кўнгли қариган юрт ғамида,
Балки ёшлик ҳасратида «Турон» йиғлар.

Қир остида кимсасизлик ўти бирлан,
Оҳлар тортиб, куюб ёнган «Ўғлон» йиғлар.

Рафиқ МЎМИН, 1923 йил

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

☝️Бугун, 9 февраль ~ буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер НАВОИЙ таваллуд топган кун (1441-1501)

🔰 Одамларнинг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир! Сўзнинг яхшиси ози ва мақсадга етказадиганидир!

Алишер НАВОИЙ

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#БМТ
#32_ЙИЛ

☝️БУГУН, 2 МАРТ ~ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛГАН КУН!

ЮРТИМИЗ ТЕНГЛАР ИЧИДА ТЕНГ БЎЛИБ, ДОИМО ГУЛЛАБ-ЯШНАЙВЕРСИН !


@yangicha_mingbuloq
#САНА

☝️4 март — Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ташкил топган кун.

Сана муносабати билан соҳада фаолият кўрсатаётган барча юртдошларимизни самимий табриклаймиз!

@yangicha_mingbuloq
#САНА

☝️ 4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун

Фавқулодда вазиятлар тизимида меҳнат қилаётган барча фидойи ва заҳматкаш юртдошларимизни бугунги касб байрамлари билан чин дилдан табриклаймиз!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

☝️Бугун, 21 март ~ Бутунжаҳон шеърият (World Poetry Day) куни.

Робиддин ИСҲОҚОВ (1927~1989),
"НАВРЎЗ АЛЁРИ"


@yangicha_mingbuloq
#САНА

☝️Бугун, 21 март ~ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла ОРИПОВ таваллуд топган кун!

🔰 У 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилган.

Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» (1971), «Хотирот», «Юртим шамоли» (1974), «Юзма-юз», «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983), «Ҳаж дафтари», «Муножот» (1992), «Сайланма» (1996), «Дунё» (1999), «Шоир юраги» (2003) сингари шеърий китоблари нашр этилган. Достонлари ~ «Жаннатга йўл», 1978; «Соҳибқирон», 1996. «Соҳибқирон» (1998) шеърий драмасини ёзган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мауаллифи (1992). Ҳамза (1983) ҳамда Навоий номидаги (1992) Давлат мукофотлари лауреати.

❗️У 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Хьюстон шаҳри (АҚШ, Техас штати) касалхонасида вафот этган.

@yangicha_mingbuloq