Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.4K photos
15.2K videos
152 files
7.78K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Долзарб_мавзу
Душанба куни ва унинг фазилатлари ҳақида

Душанба – оғир кун...ми?
“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижийДушанба кунининг мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Душанба кунининг фазилатлари

Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз алайҳиссалом душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун душанба мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар.
(Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар.
Имом Термизий.
Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди.
Имом Бухорий.
Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар.
Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб алайҳиссалом тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар.
Ибн Можадан ривоят қилинган.

Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! Улар ҳақида: “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади»
Имом Муслим.

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар
(Имом Муслим).
Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар”
(Имом Термизий).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар.
Имом Термизий.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

‼️"Одамлар қандайдир хато қилса қонун олдида жавоб бермоқда лекин масъуллар қилган хато эса "техник хато"деб қонунан жазоланмаяпти"
Расул Кушербаев

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу Пул йиғаман деб лозим бўлгандан паст даражада яшаманг.

Емай-ичмай, киймай ўзингизни хорламанг, видеони тегишли инсонларга юборамиз

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб_мавзу

🇨🇳 Уйғурлар Хитой таркибига қандай кириб қолган?

Видеони охиригача кўринг, қардош уйғур халқига офият тилаб қоламиз

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

📲 Фарзандларимиз нима учун телефонга ўрганиб қолади?

Бу видеони барча оналар кўриши керак!

@yangicha_mingbuloq
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СИЗНИ_ҚИЗИҚТИРГАН_САВОЛГА_ЖАВОБ

1 майга қадар табиий газ ва электр энергияси учун ортиқча тўлов қилинган бўлса, эски тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадими ёки янги тариф бўйичами?

☝️Саволга соҳа мутахассислари жавоб беришди:

“Агар 1 майга қадар табиий газ ва электр энергияси учун шахсий ҳисоб рақамингизга пул тўлдириб қўйсангиз, 2 ой мобайнида сизга эски тариф қоидалари амал қилади”


Бироқ, бу фақат ижтимоий норма доирасида – табиий газ учун 100 кубометр ва электр энергияси учун 200 кВт/соатгача амал қилади.

❗️Агар табиий газ ва электр энергияси истеъмолингиз ушбу ҳажмлардан ошиб кетса, янги тариф қўлланиладиЭнергетика вазирлиги.

@yangicha_mingbuloq
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

САВОЛ: Агар ойига 300 кВт "свет" ишлатсам, ҳаммасига янги тариф бўйича 900 сўмдан тўлайманми?

ЖАВОБ: Ундай эмас: дейлик, Сиз ойига 300 кВт ток истеъмол қилдингиз. Сиз ҳар бир кВт учун янги тариф бўйича 900 сўмдан, яъни 270 минг сўм тўламайсиз.

❗️Бу вазиятда 200 кВт учун (базавий миқдор) 450 сўмдан 90 минг сўм, қолган 100 кВт учун 900 сўмдан яна 90 минг сўм, жами 180 минг сўм тўлайсиз.

☝️Ушбу жавобдан келиб чиқиб, атрофдагиларга, яқинларингизга вазиятни тўғри тушунтирасиз, деган умиддамиз.

@yangicha_mingbuloq
#Долзарб_мавзу

Сувни исроф қилманг


Ичимлик суви масаласи бугунги кунда долзарб муаммога айланмоқда. Ер юзида ичимликка яроқли бўлган сув миқдори камайиб, аҳоли сони эса кун сайин кўпаймоқда. Бу ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612935

@yangicha_mingbuloq
#Долзарб_мавзу

Алиментчи аёлга айланаётган оналар


Батафсил: https://uza.uz/posts/614224

@yangicha_mingbuloq