Янгича "Мингбулоқ"
256 subscribers
35.7K photos
15K videos
149 files
7.5K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#SALOMATLIK
ПИЁДА ЮРИШНИНГ ТАНАСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БОР?

🚶3 дақиқа юриш - қон босимини пасайтиради.

🚶‍♀5 дақиқа тоза ҳавода юриш, кайфиятни кўтаради.

🚶‍♂10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради.

🚶‍♀ Овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини енгиллаштиради.

🚶 Овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади.

🚶‍♀40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади.

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ?

🔰 Қуйидаги маҳсулотлар мия фаолиятига ижобий таъсир ўтказади:

🥜 ёнғоқлар;
🐟 балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари;
🧉 зайтун мойи;
🥬 барра сабзавотлар, айниқса кўкатлар;
🍎🍑 мевалар;
🥛 ёғи кам сут маҳсулотлари;
🍗 парранда гўшти жуда фойдали ҳисобланади.

Бу маҳсулотларни имкони борича кўпроқ истеъмол қилиш зарур, чунки уларда сақланувчи катта миқдордаги витаминлар ва микроэлементлар ҳисобига мияга таъсир ижобий бўлади.

Қовурилган таомлар, қизил гўшт, ёғли сут маҳсулотлари, яримтайёр маҳсулотлар ва туз нафақат мияга, балки бутун организмга зарар келтиради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
МУНТАЗАМ ПИЁДА ЮРИШ ҚАНДАЙ ФОЙДА БЕРАДИ?

🚶‍♂️ Мунтазам пиёда юриш инсон организмига кўпгина фойдалари жиҳатлари бисёр.

Хусусан, доимий пиёда юриш кайфиятни кўтаради ва организмнинг умумий ҳолати яхшиланади, қон босими меъёрлашади.

Қонда холестерин миқдори мўътадиллашиб, атеросклероз ривожланиш хавфи камаяди.

Қолаверса, инфаркт ва инсультнинг олди олинади, барча аъзо ва тўқималарда қон айланиши фаоллашади.

Қон таркибида танамиз учун зарур бўлган кислород, озуқа моддалар миқдори кўпаяди. Шунингдек, организмнинг касалликларга чидамлилиги ошади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
НОНУШТА УЧУН ВАҚТ ТОПИНГ!

🥯🧈 Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг!

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади, юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ПИСТАНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ БОР?

🌰 Писта инсон организми учун жуда фойдали маҳсулот бўлиб, айниқса, уйқу олдидан истеъмол қилинганда фойдаси сезилади.

Таркибида жуда кўп ёғ бўлишига қарамай, фойдали, хусусан, сурункали чарчоққа қарши биринчи рақамли самарали маҳсулотдир.

Писта таркибида (50 фоиз ёғдан ташқари) магний, В6 витамини ва оқсил мавжуд. Таркибидаги шу моддалар борлиги сабабли ҳам бу маҳсулот тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи ҳисобланади. Бундан ташқари бу маҳсулот инсон психоэмоционал ҳолатини меъёрлаштиради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
СОҒЛОМ БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

🔰 Cаломатлик учун эътибор қаратиш мумкин бўлган муҳим тавсиялар:

Кўпроқ мевалар;
Етарли уйқу;
Етарли сув;
Вазн назорати;
Кўпроқ сабзавот;
Стрессни камайтириш.

Чекиш;
Ширинликлар;
Алкоголь;
Турлича дорилар;
Зарарли озиқ-овқатлар;
Жуда кўп қаҳва.

👨‍⚕️🩺 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали кардиолог-врач Солижон Мўминовнинг тиббий тавсияларига амал қилинг!

☝️ Инфографикага синчковлик билан қаранг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👨‍💻@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
СОҒЛОМ БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

🔰 Cаломатлик учун эътибор қаратиш мумкин бўлган муҳим тавсиялар:

Кўпроқ мевалар;
Етарли уйқу;
Етарли сув;
Вазн назорати;
Кўпроқ сабзавот;
Стрессни камайтириш.

Чекиш;
Ширинликлар;
Алкоголь;
Турлича дорилар;
Зарарли озиқ-овқатлар;
Жуда кўп қаҳва.

👨‍⚕️🩺 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали кардиолог-врач Солижон Мўминовнинг тиббий тавсияларига амал қилинг!

☝️ Инфографикага синчковлик билан қаранг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ЭНЕРГЕТИК ИЧИМЛИКЛАР ҚАНДАЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

🥤Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади. Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди.

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ЭРТАЛАБ ОЧ ҚОРИНГА ИЧИЛГАН СУВ ЭНГ ЯХШИ ШИФОДИР

🧂 Наҳорда ичилган сув қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!

Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
МЕВАЛАРНИНГ ФОЙДАЛИ ТОМОНЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

🔰 Қуйида бир қатор меваларнинг фойдали томонлари ҳақида муҳим маълумотлар билан танишасиз:

🍇 Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
🍍 Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
🍑 Шафтоли — стресслар енгил ўтишида асқатади.
🍏 Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
🍒 Олхўри — юрак ва кўз саломатлиги учун.
🍉 Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
🍋 Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
🍈 Киви — суяк тўқималари учун фойдали
🍌 Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
🍎 Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK

🧨 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ота-оналарни ҳушёрликка чорлайди: “Пақилдоқ”лар фарзандингизда бир умрлик оғир асоратлар қолдириши мумкин.

🎙 “Қонуний тақиқларга қарамай, бундай пиротехника маҳсулотларини сотишга уринаётганларнинг ягона дарди — пул ишлаш”, дея эслатиб ўтади вилоят ССБ ахборот хизмати.

⚠️ Тиббиёт ходимларининг огоҳлантиришича, бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши мумкин.

Юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари;
кўзларнинг шикастланиши ва кўриш фаолиятининг қисман ёки бутунлай бузилиши;
жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар “пақилдоқ” ва салютларнинг салбий оқибатларидир.

@yangicha_mingbuloq