Онлайн қабул хизмати қачон ишга тушади?
#abituriyent
Жорий йилги қабул жараёнларида абитуриентлардан my.gov.uz портали орқали ҳужжат қабул қилиш йўлга қўйилиши ҳақида кўп ва хўб гапирилганди.
Ўзим ҳам бир неча бор бу ўзгаришни мақтаб, энди хориждаги ёшларимиз ҳужжат топшириш учун Ўзбекистонга келиши шарт эмаслиги, бу уларга яна бир имкониятлигини ёзгандим.
Аммо охирги дақиқаларга бориб вазият бироз ўзгарди. Энг аввало барча ОТМга ҳужжат топшириш мумкин, дейилган жойида фақат 5 та ОТМга дейишди. Хўп, дедик.
Лекин қабул жараёнлари бошланганига 18 кун ўтганига қарамасдан ўша 5 та ОТМга ҳам онлайн ҳужжат топшириш хизмати ишга тушмади. Бунга сабаб нима? Қабул тугашига 2-3 кун қолганда хўжакўрсинга бу хизматни ишга тушириб, номига борми-бор демоқчимизми?
Ваҳоланки, биз ҳаводан олиб сўраётганимиз йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йилдаги 468-сонли қарорида абитуриентлар ҳужжатларини Ягона портал орқали ҳам топшириши белгилаб қўйилган эди.
Нега Ҳукумат қарорининг ижроси бажарилмаяпти? Ажойиб савол-а? Бу саволни беравериб, беравериб, сийқаси чиқиб кетяпти, рости.
Ўзи шу 468-қарор жуда бир ажойиб қарор бўлиб чиқди. Ҳеч қандай муҳокамага қўйилмасдан, ими-жимида қабул қилингани етмагандай, ҳали 1 ой ҳам ўтмай туриб, Ҳукумат қарорининг нақ 4 та банди ишламаяпти. Келинг, санаймиз:
1) Қарорда онлайн қабул бўлади, дейилганди, ҳалигача бўлмаяпти;
2) Қарорда абитуриентлар ҳужжатни қайси ДХМга топширган бўлса, ўша ҳудудда, агар онлайн топширса, доимий пропискаси бор ҳудудда тестга киради, деб ёзилганди, лекин амалиётда тестга кириш ҳудудини эркин танлаш мумкин;
3) Қарорда ҳужжат топширганлик учун 101 минг сўм давлат хизмати учун ҳақ олинади деб ёзилганди, лекин оғзаки буйруқ билан амалиётда пул олинмаяпти (танқидларимиздан фойда бергандир балки);
4) ЖИДУнинг дастлабки имтиҳони июнь ойида ўтказилсин, деган ўта мантиқсиз ва бошқа қарорларга зид қоида киритилганди, бу ҳам амалга ошмади. Аниқроғи амалга оширишмоқчи эди, аммо танқидларимиздан кейин ноилож вазиятни ўзгартиришди.
Биргина ҳолат бизга бироз таскин беради, яъни юқоридагиларнинг учтаси (1-банддан ташқари) абитуриентлар фойдасига ишламоқда. Яъни қарорлардаги бандлар абитуриентлар фойдаси учун бажарилмаяпти. Аммо бизни ўйлантирадиган бошқа жойи, нима учун битта қарорда бунча кўп зиддиятлар ва камчиликлар мавжуд? Лойиҳа муаллифлари ва экспертизадан ўтказганлар, наҳотки бунга эътибор қилишмаган бўлса? Майли, буниси бошқа масала.
Асосий савол: онлайн ҳужжат топшириш қачон ишга тушади, акалар?
👉 @xushnudbek 👈

Абитуриент ҳужжат топширган ОТМини ўзгартирса бўладими?
#abituriyent
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади.
Абитуриентлар токи қабул жараёнлари тугагунгача, ўзлари ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтган) ОТМларини ўзгартиришга ҳаққи бор. Бунинг учун рўйхатдан ўтилган жойга бориб, қабул комиссияси вакилларига мурожаат қилиш керак. Шунда улар базадан Сизнинг янги аризангизни рўйхатдан ўтказиб, аввалгисини янгилаб (ёки ўчириб) қўйишади. Фақат буни тасдиқловчи бланкни олишни унутманг. Абитуриент хоҳласа ОТМларнинг биттасини, хоҳласа иккитасини, хоҳласа барчасини ўзгартириши мумкин.
❗️ЭСЛАТМА: бакалаврнинг кундузги шакли учун қабул жараёнлари 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Фақат иккита ОТМда истисно бор — Дипломатия университетида қабул 5 июлгача давом этади, Консерваторияда эса 10 июлгача ҳужжатлар олинади. Бошқа истиснолар йўқ.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Assallomu allaykum! Xuwnud aka tanlagan yunaliwimizni borib bowqa yunaliwga almawtirsak boladimi? Ya'ni biz topwirayotgan paytimizda uwa yunaliwda hali kvota tasdiqlanmagan edi xozir ochilibdi borib ozgartirsaak boladimi?
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади.
Абитуриентлар токи қабул жараёнлари тугагунгача, ўзлари ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтган) ОТМларини ўзгартиришга ҳаққи бор. Бунинг учун рўйхатдан ўтилган жойга бориб, қабул комиссияси вакилларига мурожаат қилиш керак. Шунда улар базадан Сизнинг янги аризангизни рўйхатдан ўтказиб, аввалгисини янгилаб (ёки ўчириб) қўйишади. Фақат буни тасдиқловчи бланкни олишни унутманг. Абитуриент хоҳласа ОТМларнинг биттасини, хоҳласа иккитасини, хоҳласа барчасини ўзгартириши мумкин.
❗️ЭСЛАТМА: бакалаврнинг кундузги шакли учун қабул жараёнлари 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Фақат иккита ОТМда истисно бор — Дипломатия университетида қабул 5 июлгача давом этади, Консерваторияда эса 10 июлгача ҳужжатлар олинади. Бошқа истиснолар йўқ.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Ароққа солиқ имтиёзи
Кун.уз нашрида таниқли журналист Карим Баҳриевнинг монополиялар, протекционизм ва лоббизм ҳақидаги катта мақоласи эълон қилинди — https://kun.uz/28937212
Мақоладан кичик парча:
«Мана, яна бир хабар: ‘Ўзбекистон темир йўллари’ компанияси Президент қарори лойиҳасини ҳавола этибди. Унга кўра, янги Premium Uzbekistan қўшма корхонаси қурилади ва у 2024 йил 1 январгача барча солиқлардан ва ягона ижтимоий тўловдан озод этилиши керак эмиш.
Нима деб ўйлайсиз, Premium Uzbekistan корхонаси қандай хайрли фаолият юритадики, солиқдан озод бўлиши керак? Саратон касалига қарши эмлов ўтказадими? Ногиронларга аравача ясайдими? Йўқ! Мана, у нима билан шуғулланади: ‘Сўнгги авлод илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда люкс тоифадаги спиртдан юксак сифатли ароқ маҳсулотларини қуйиш’ унинг вазифасидир!
Лоббистларнинг юксак парвозидан дарак бу. Офарин! Саволлар туғилади: ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг ароққа нима алоқаси бор? Нега соҳа эмас, алоҳида муайян корхона солиқ имтиёзи олади? Унинг ортида ким турибди? Ароқ шундоқ ҳам харидоргир бўлса, унинг ишлаб чиқарувчисини қўллаб-қувватлаш нега керак?».
Парча тугади.

Kun.uz
Монополлар, протекционизм ва лоббистлар парвози. Иқтисодиётдаги офатлар ҳақида
Мен келажак билан қизиқаман, чунки қолган умримни унда яшайман, мендан кейин болаларим яшайди.
Яна бир фуқаро прописка масаласида судда ютиб чиқди
Кун.уз нашри яна бир фуқаро прописка масаласида судда ютиб чиққани ҳақида хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, фуқаро Ш.Ж.нинг отаси ва онаси биргаликда март ойида умумий мулк ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳридан янги квартиралардан бирини харид қилишади ва 1-банд билан доимий прописка қилинади.
Бироқ, «паспорт стол» Ш.Ж.ни фарзанд сифатида ота-онаси орқали 2-банд билан пропискага қўйишни рад қилган. Бунга сабаб сифатида унинг оиласи борлигини кўрсатишган.
Фуқаро ўз ҳуқуқларини талаб қилиб, судга берган ва охир-оқибат унда ютиб чиққан.
Аслида бу воқеанинг тарихи узун. Имкон қадар хронологик тартибда тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Воқеа тарихи
13 март. Ёдингизда бўлса, 1-банд билан пропискага кирганлар оиласи бор фарзандларини ҳам прописка қила олиши ҳақида ҳуқуқий маслаҳат ёзган эдим.
https://t.me/xushnudbek/1910
14 апрель. Шундан сўнг, бир муштарий хат юбориб, “паспорт стол” ёзма хат билан расман пропискага қўйишни рад қилганини билдирди. Бу ҳақида ҳам каналимда батафсил ҳуқуқий изоҳ қолдирдим ва албатта ўша муштарийга бу қарор устидан маъмурий судга шикоят қилиш учун ёрдам беришимни айтгандим.
https://t.me/xushnudbek/2093
17 апрель. Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти орқали мен ёзган ҳолатга изоҳ бериб, прописка қонуний асосда рад қилингани, чунки ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг 2017 йил 14 декабрдаги 22/25297-сонли Кўрсатмасида оиласи бор фарзандларни 2-банд билан пропискага киритмаслик кераклиги баён қилинганини айтишди.
https://t.me/xushnudbek/2110
18 апрель. Тошкент шаҳар ИИББнинг ушбу расмий баёнотига каналим орқали ўз муносабатимни билдириб, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси қонунга хилоф ҳамда халқнинг аҳволини янада оғирлаштирадиган, фуқароларга қийинчилик туғдирадиган кўрсатма берганини таъкидладим. Ва постим охирида шу масала бўйича муаммога учраган инсонлар аллақачон судга ариза топшириб қўйгани, воқеалар ривожи нима бўлишини кутишимизни айтгандим.
https://t.me/xushnudbek/2111
29 май. Яшнобод туман маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан фуқаронинг бузилаётган ҳуқуқлари тикланди. “Паспорт стол” фуқарога ноқонуний рад жавоби бергани, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг кўрсатмаси эса ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаслиги ҳамда қонунчиликка мувофиқ келмаслиги расман тасдиқланди!
Суд қарорига биноан, “паспорт стол” зиммасига оиласи борлиги учун прописка рад қилинган фуқарони 2-банд билан Тошкент пропискасига киритиш мажбурияти юкланди.
Яшасин, одил суд!!! ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига эса – уят, уят!!!
Унутманг, ҳақ олинур, берилмас! Ҳаққини билган кўчада қолмайди!
P.S.: бундан аввал биргаликда уй сотиб олган бир неча фуқаролар прописка масаласида судда ютиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Оилали эканлиги учун прописка рад қилинган фуқаро ҳам судда ютиб чиқди
Жорий йилнинг 24 июнь куни Kun.uz сайтида «Биргаликда уй сотиб олган фуқаролар прописка масаласида судда ютиб чиқди» сарлавҳали хабар эълон қилинганди.
⚡️РАСМАН: Боди-камераларга оид қарор 1 январга қадар узайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги 556-сонли қарори билан ЙПХ ходимларининг мобил видеокамералар ва планшетлар билан таъминланишига оид тартиб 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Ҳукумат қарорида айтилишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм боди-камералар билан ўз вақтида таъминланмаганига сабаб бўлган.
Шу сабабли Мудофаа саноати қўмитасининг ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинди.
P.S.: бўлди энди, ЙПХ ходимларига ҳужжат кўрсатинглар :)

Сиртқи шаклга қабул 15 июлда тўхтатилар экан
#abituriyent
Олинган маълумотларга кўра, сиртқи шаклга қабул жараёнлари худди кундузги каби, 15 июль куни тўхтатилар экан. Абитуриентларга шунга қараб режа қилишларини тавсия этаман.
UPD.: жорий йилда сиртқи таълим шакли учун барча имтиҳонлар тест синовлари кўринишида бўлар экан.

Ҳайдовчилар учун қизиқ: орқа эшикка парда ўрнатса бўладими?
Шу десангиз муҳокама учун қизиқ бир мавзу бор, қўпол қилиб айтганда, яна бир “лазейка” чиқиб қолди 😃 Кун.уз сайтида шу мавзуда эълон қилинган мақолам 1 суткада салкам 100 минг марта ўқилибди.
Батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин:
https://kun.uz/38577702
Каналда қисқароқ тушунтираман.
Муаммо шундаки, юртимиздаги ҳайдовчилар ва йўловчиларга жазирамадан ҳимояланишнинг етарли имконияти яратилмаган. Тонировкага рухсат берилсин, деб петиция қилишганди, Ҳукумат бунга жавобан “мана, олинглар” дедию, 1 йилга 18 млн сўм эвазига тонировка жорий қилди.
Депутатларимиз қўллаб-қувватлаган қонун билан эса рухсатсиз тонировка учун жаримани 200 минг сўмдан 5 млн сўмгача оширишди (25 баравар!). Иссиқдан фарзанди ёки оиласини ҳимоя қилмоқчи бўлган отани ўта хавфли рецидив жиноятчи деб ўйлашяпти шекилли.
Майли, бу бошқа мавзу. Ҳозир гап орқа эшикка ўрнатиладиган парда ҳақида.
Орқа эшикка парда ўрнатган ҳайдовчилар (гарчи парда тушириб қўйилган бўлса ҳам) МЖтК 126-моддаси билан жавобгарликка тортилмоқда. Аммо ҳуқуқшунос сифатида бу нотўғри жазо эканлиги, қонунчилигимизда орқа эшикка парда ўрнатганлик учун жарима йўқлигини таъкидлаяпман. Бунинг ҳуқуқий асоси қўйидагича:
1) орқа эшикка парда ўрнатганларни МЖтК 126-моддасида қайд этилган «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш» деган қисми билан жазолашади;
2) Хўш, «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» (русча вариантида «обзорность с места водителя») деганда қайси ҳудудлар тушунилади? Миллий қонунчилигимизда «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атроф» деган атамага таъриф берилмаган;
3) лекин бу таърифни Ўзбекистон номидан «Ўзстандарт» агентлиги имзолаган ва биз учун расман амал қиладиган давлатлараро стандарт (ГОСТ 33988-2016) ичидан топса бўлади;
4) ўша стандартнинг 2.12 бандига мувофиқ, ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўриниши майдонининг устки чегараси деб, ҳайдовчи кўзлари ва жами майдонининг остки чегарасини ташкил қиладиган 180 градус секторда олд кўринишнинг шартли майдони ҳисобланади;
5) демак, давлатлараро стандартга кўра, орқа эшик ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф ҳудудига кирмайди, чунки у 180 градус майдонда жойлашмаган. Пастда илова қилинган суратга қарасангиз, буни янада яхшироқ тасаввур қилиш мумкин;
6) ўз-ўзидан орқа эшик ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф ҳудудига кирмаса, демак мантиқан олиб қараганда орқа эшикка парда ўрнатганлик учун жарима ҳам қўллаб бўлмайди;
7) миллий қонунчиликда орқа эшикка парда ўрнатиш мумкин эмас, деган конкрет тақиқловчи қоида мавжуд эмас;
8) умумий техник регламентнинг 74-бандида енгил автотранспорт воситаларининг орқа ойнасига чий парда ва дарпарда ўрнатишга рухсат этилгани ёзилган. Кўпчилик мана шу жойда чалғийди. Яъни шу бандда орқа ойна айтилган, аммо орқа ён ойнага (орқа эшик) рухсат берилади дейилмаганку, деб иккиланади. Ҳа, тўғри, ҳеч қаерда орқа эшикка парда ўрнатишга рухсат берилсин, деган жойи йўқ, аммо юқоридаги 7-бандда таъкидланганидек, тақиқлансин деган жойи ҳам йўқ-да!
ҚАТЪИЙ ЭСЛАТМА: юқоридаги гаплар менинг шахсий фикрим бўлиб, расмий мақомга эга эмас. «Хушнудбек орқа эшикка парда ўрнатиш мумкин, дебди», дея ўзбошимчалик қилиб, 5 млн сўм жарима тўлаб ўтирманг.
Мақола юзасидан мутасаддиларнинг тезкор муносабати ва асослантирилган фикрларини кутиб қоламиз. Зора, қонунчиликни халқнинг зиёнига эмас, балки фойдасига талқин қилиб, юзлаб давлатларда бўлгани каби, ҳайдовчиларга орқа эшикка парда ўрнатишга рухсат бериб юборишса. Орзуга айб йўқ! Мақсад жазирамадан сақланиш холос, мақтанчоқлик қилиш эмас-ку!
(ёки тескариси бўлади — пропискага ўхшаб, дарров лазейкани ёпиш бўйича лойиҳа тайёрлашади)

Қўшимча
Мақолани тайёрлаш чоғида интернетда ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев имзоси билан ҳудудий бошқармаларга чиқарилган хат тарқаб кетди.
Хатда транспорт воситалари ён ойналарини сочиқ ёки қуёшни тўсувчи бошқа материаллар билан вақтинча ёпиб қўйилган ҳолатлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилмаслик ҳақида кўрсатма берилган. Хатнинг ҳақиқийлиги ҳақида ишончли далиллар мавжуд.
Ушбу хат ҳам юқоридаги фикримизни қисман исботлаб турибди. Хатдан кўринадики, машинанинг (у хоҳ узоқ йўлга, хоҳ яқин йўлга юраётган бўлсин) ён ойналари сочиқ ёки бошқа материаллар билан тўсилган бўлса, бу ҳаракатга ҳеч қандай хавф келтириб чиқармайди ва жаримага ҳам тортилмайди.
Мантиқий хулоса қилиш мумкинки, орқа эшикка ўрнатиладиган пардалар ҳам хавф туғдирмайди. Чунки одатда орқа эшикдаги пардалар ҳам сочиқ каби вақтинчалик бўлади, яъни қачон керак бўлса (жазирама иссиқда) кўтариб қўйилади, қуёш йўқ пайтда тушириб (олиб) қўйилади.
Майли, расмийларнинг муносабатини кутайликчи, нима дейишаркин...

Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда
#abituriyent
Бугун, 5 июль куни, юртимиздаги Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилмоқда.
Тест синовлари ўтказилаётган жараёнларни https://test2019.uz сайтидан онлайн кузатиб бориш мумкин.
«Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилайди», - дейилади ДТМ хабарида.

Forwarded from davletovuz
Айтишларича, бугунги селектор якунида давлат раҳбари Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга ижтимоий тармоқларда тарқаётган сўнгги хабарларни кузатиб бораётгани, лекин вилояти ҳокимининг охирги пайтлардаги хатти-ҳаракатларидан хафа бўлганини айтиб ўтган. “Садоқат бошқа, амал бошқа” дея меъёрдан чиқмасликни тайинлаган.
Ўз навбатида, Анижон вилояти ҳокими узр сўраб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини қайд этган.

Ҳарбий тавсиянома кимларга қўшимча балл беради?
#abituriyent
05.07.2019 йилдаги ПФ–5759-сонли Президент Фармонига биноан, ҳарбий тавсиянома олган абитуриентларга оид айрим ўзгаришлар киритилди.
Эндиликда ҳарбий тавсиянома фақат фақат олий ҳарбий таълим муассасаларида тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз беради.
Ҳарбий бўлмаган ОТМларга топширилганда эса тавсиянома учун ҳеч қандай балл қўшилмайди. Лекин гарчи балл қўшилмаса ҳам, бошқача кўринишдаги имтиёз берилади. Яъни умумий квотанинг 5%и миқдорида ҳарбий тавсияномачилар учун алоҳида квота ажратилади. Тавсиянома олганлар дастлаб ўша 5% квота ичида ўзаро курашади, агар унга кира олмаса, кейин олган бали бўйича умумий квотага ўтиб, омадини синаб кўради.
Ушбу тартиб бўйича мана бу ерда батафсил тушунтирилган:
https://t.me/xushnudbek/2509

Ниҳоят! Қайси ОТМга неча нафар абитуриент топширганини онлайн кўриш мумкин бўлган хизмат ишга тушди
#abituriyent
Бугундан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга тушди. Бу ҳақида ДТМ хабар бермоқда.
Бунда танлаган ОТМдаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:
- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.

#ёмонлар_ичра_яхши
Сизнингча, монопол компанияларимиз орасида қайси бири нисбатан яхшироқ хизмат шартларига эга ва нисбатан истеъмолчиларни кўпроқ ҳурмат қилади?

Anonymous Poll
35%
Uzbekistan Airways
35%
Ўзбекистон темир йўллари
9%
Uzauto Motors
20%
Ўзбекэнерго
Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ректорлари Саммити бўлиб ўтади
2019 йил 8-9 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ректорлари Саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Мазкур анжуманда иштирок этиш учун Япония таълим, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Хироюки Накамура (Hiroyuki Nakamura) бошчилигидаги ректорлар делегацияси аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюради ва асосий тадбир Конференция шаклида ташкил этилади.
Конференция 8 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтади.
Саммитда япон томонидан 50га яқин иштирокчилардан иборат 20 дан ортиқ Япония ОТМ вакилларининг иштироки кутилмоқда. Тадбирда Япониядаги Нагоя, Мие, Цукуба, Аити, Вакаяма каби йирик университетлар вакиллари ҳам иштирок этади.
Япония делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам режалаштирилган.

АҚШда... Ўзбекистонда...
АҚШда узоқ йиллардан буён истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Беҳзод Мамадиев Фейсбукда қуйидагича пост қолдирибди:
«Яқинда бир ой Ўзбекистонда бўлдим. 10 йилдан бери Америкада яшайман. Одамларни, урф-одатларни кузатишни яхши кўраман. Америкаликлар ва ўзбекистонликлар ўртасида кўзимга ташланган фарқлар, сафарим давомида ўзим гувоҳ бўлган баъзи ҳолатлар ҳақида ёзмоқчиман:
- Америкаликларда "одамгарчилик" йўқ. Қоидани буздингми, жазолашади. Барча нарсани қонун-қоида бўйича қилишади.
Ўзбекистонда таниш-билиш орқали ёки одамгарчилик юзасидан исталган ишингизни битириб беришлари мумкин. Агар мавжуд қоида ёки тартиб бўйича оёқ тираб туриб олсангиз, сизни ноинсофликда, "коммунист"ликда айблашади (Шукур Холмирзаевнинг "Ўзбек характери" ҳикоясига қаранг);
- Ўртача америкалик кийим-кечакка унча эътибор бермайди. Иш ёки кўчага чиқиш шартларига минимум даражада жавоб берадиган кийим бўлса бўлди.
Ўзбекистонликлар кийимга, айниқса, қимматбаҳо брендларга ўч. Тўйиб овқатланмаса ҳам, яхши кийиниши керак;
- Такси келса, америкаликлар орқа ўриндиққа ўтиради; ўзбекистонликлар, одатда, шофёр олдига;
- Америкада бировдан ойлик маошини сўраш одобсизлик ҳисобланади. Ўзбекистонликлар эса илк учрашувдаёқ ойлигинг қанча, деб сўрашдан тортинмайди;
- Ўзбекистонда шофёр олдига ўтириб хавфсизлик камарини тақсангиз, шофёр, “сизга шарт эмас”, дейди ёки “яхши ният қилинг, ака” деб тўнғиллайди. Америкада камар тақиш машинани ўт олдиришдек унутилмас одатга айланган;
- Америкада ГАИ машиналарни орқадан келиб тўхтатади. Яъни, қоидани бузсангиз, орқангизда полиция машинаси пайдо бўлиб, чироғини ёқади. Сиз четга чиқиб тўхташга мажбур бўласиз.
Ўзбекистонда ГАИ калтагини кўтариб тўхтатади;
- Америкада полициячи ҳужжатларни машина олдига келиб расмийлаштиради. Ҳайдовчи машинадан тушмайди ва полициячи билан баҳслашиши мумкин эмас. Баҳслашса, ўша заҳоти қамоққа олиниши мумкин. Шикоятини судга билдириши керак, уни айбдор деб топган полициячига эмас.
Ўзбекистонда шофёр машинадан тушиб ГАИ ходими олдига боради ва камида 15-20 минут ГАИга қоида бузмаганини тушунтиришга уринади. ГАИ ходими ҳам у билан тортишиб ўтираверади. Аслида 100 фоиз айбдор бўлса ҳам, жарима олган ҳайдовчи ГАИ ходимини бўралатиб сўкиб, кейин кетади;
- Америкада машиналар учун йўлаклар (полоса) сони нечта бўлса, машиналар қатори ҳам шунча бўлади.
Ўзбекистонда икки полосали йўлда учта ёки тўртта машиналар қаторини кўришингиз мумкин;
- Америкада чорраҳада светофор ишламай қолса, ГАИ ходими келгунча ёки светофор иши тиклангунча ҳайдовчилар ҳаракатни ўзлари бошқаради. Бир-бирига навбат берган ҳолда тўртта кўчада ҳам ҳаракат табиий ҳолда давом этади, ҳеч қандай тиқилинч бўлмайди.
Ўзбекистонда ҳамма тезроқ ўтиб кетишни хоҳлаб чорраҳа марказига интилади, натижада ҳеч ким ўта олмайди. Соатлаб тиқилинч пайдо бўлади;
- Америкада ҳамма бир-бирига жилмайиб қарайди. Бегоналар ҳам кўча-кўйда бир-бирига кўзи тушиб қолса, жилмайиб ўтади. Туртиниб кетса ёки қарши томондан келаётган одамнинг йўлини тўсиб қўйса, иккала томон бир-биридан узр сўрайди.
Ўзбекистонда нотаниш одамга жилмайиш мумкин эмас. Йўлда кимгадир туртиниб кетса, кечирим сўрашдан кўра сўкиниш, хўмрайиш кўпроқ;
- Америкада жамоатчилик ва шахсий ҳаёт ўртасида катта фарқ бор. Жамоат жойида ҳамма бир хил қоида ва этикага риоя қилади. Шахсий ҳаётда қонунни бузмаса бас, ҳамма хоҳлаганини қилади, бировнинг биров билан иши йўқ.
Ўзбекистонда одамлардан шахсий ҳаётда ҳам, жамоат жойида ҳам кўпчилик қабул қилган қонун-қоида ва этика нормаларига риоя қилиш талаб қилинади. Шахсий ҳаётида хато ёки кимларнингдир назаридаги бузуқликка йўл қўйган одам маломатларга қолиб кетади. Уни “ўлдириш”, “йўқ қилиб юбориш”га чақирувчилар ҳам кам эмас.
P.S.: Бу шахсий кузатувларнинг мутлақ ҳақиқат эканига даъвоим йўқ 😃»
Пост тугади.

Фарзандининг контрактини иш ҳақидан тўлаганда солиқ имтиёзи ҳозир ҳам борми?
ЖАВОБ: Ҳа, бундай имтиёз ҳозир ҳам бор.
Янги Солиқ кодекси лойиҳасида контракт тўлови учун ўтказилган иш ҳақининг солиққа тортилмаслигига оид имтиёз бекор қилиниши ҳақида илгари ҳам ёзгандим.
Аммо Солиқ кодексининг янги таҳрири ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Аммо эшитишимга қараганда, айрим бухгалтерлар ушбу имтиёз бекор қилинганини айтишмоқда экан.
Бу нотўғри. Ҳозир амалда бўлиб турган Солиқ кодексининг (http://lex.uz/docs/1286558) 179-моддасининг 31-бандида ушбу имтиёз белгилаб қўйилган:
Бундан ташқари, мабодо кимдир ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига пластик карточкаси орқали тўлаган ва бунинг натижасида солиқ имтиёзи қўлланмаган бўлса, унда солиқ органларига ариза берса, ушланмаган солиқ миқдорини ҳисоблаб, қайтариб беришади.
Шунингдек, янги Солиқ кодексида ёш оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларни ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой учун олинган ипотека кредитларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам солиқ имтиёзини бекор қилиш режалаштирилмоқда, аммо ушбу имтиёзлар ҳам айни бугунги кунда кучга эга.

179-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:
31) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;