Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида янги таҳрирдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/ru/document/4419

Тадбиркорларимизни ушбу қонун лойиҳасида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Қарши шаҳрида китобга ҳайкал ўрнатилибди.

Фото: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
​​Нима учун бунчалар ўзимизни қийнашни яхши кўрамиз-а?

Кун.уз нашри мухбирлари ТДТУ, ТДПУ, ЎзМУ ва ТТАга бориб, қабул жараёнларини кузатибди. Мақолада навбатлар кўплиги, ДТМ серверида узилишлар бўлаётгани ҳақида баён қилинган.

👉 https://kun.uz/73042410

Хусусан, аввалги йилда битирган абитуриентларнинг қабул учун тўловни (101 минг сўм) амалга оширишда муаммога дуч келаётгани ҳақида қуйидаги гаплар бор:

«Ҳар икки кунда ҳам узун навбатлар юзага келди. Шанба куни эса ОТМ ҳудудида ташкил қилинган банк кассаси ишламаётганини, абитуриентлар тўлов қилиш учун университетдан ташқарига чиқишга мажбур бўлишаётгани, бу ҳам навбатлар ҳосил бўлишига таъсир қилаётганини кўриш мумкин эди»;

«Ота-оналар бу навбатлардан ва университет ҳудудида кассалар ишламаётганидан норозиликларини билдириб ўтишди»;

«Фақат абитуриентлар учун тўлов кассалари қабул бўлаётган бинода жойлаштирилса абитуриентларга ҳам, уларнинг ота-оналарига ҳам қулайлик яратилар, узун навбатларнинг олди олинган бўларди».

Нима учундир бизда замонавий ўзгаришларни қабул қилишимиз жуда қийин кечади. Ўзимизни қийнаб бўлса ҳам, албатта ибтидоий ва қийин йўлларни танлаймиз.

Ахир тўловларни мобил телефоннинг ўзидаёқ 5 дақиқага қолмасдан амалга оширса бўлади-ку! Ҳозир деярли ҳаммада пластик карточка бўлса, интернет бўлса, смартфон бўлса, яна нима муаммо?

Соатлаб иссиқда тургандан кўра, электрон тўлов орқали тўласам яхшимасми, дейдиганлар кам топилганига ҳайрон қоляпман. Балки хабари йўқлиги учун шундайдир ёки янги тизимга ишончсизликдандир...

Ҳурматли, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари! Ўзларингизни қийнаманг, вақтингизни беҳудага сарфламанг. Тўловларни онлайн тўланг. Замонавий бўлинг, кўчада XXI асрлигини унутманг.


👉 @xushnudbek 👈
​​⚡️ Абитуриентлар диққатига!

Қандай қилиб тўловларни навбатда турмасдан, 5 дақиқада электрон тўлаш мумкин?
#abituriyent

Агар Сиз ҳужжат топшириш пайти банк кассаларида соатлаб навбатда туришни ният қилган бўлгансиз, унда дарҳол бу шаштингиздан қайтинг.

Қуйидагиларни яхшилаб ўқиб олинг ҳамда қимматли вақтингизни ва асабларингизни асраб қолинг.

Электрон тўлов қилиш аслида жуда ва жуда оддий. Атайин ўзимда синаб кўрдим. 5 дақиқа ҳам кетмади. Бунинг учун қуйидаги 4 та ишни бажарасиз:

1) pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Чиққан майдончага паспорт маълумотингиз ва телефон рақамингизни киритасиз ҳамда «Яратиш» тугмасини босасиз;

2) шунда экранда квитанция пайдо бўлади. Агар банклар орқали тўлов қилмоқчи бўлсангиз, унда ушбу квитанцияни принтердан чоп этишингиз керак. Лекин мен айтаётган усулда чоп этиш ҳам шарт эмас. Шунчаки 14 та рақамдан иборат инвойс рақамини кўчириб олсангиз (ёзиб олсангиз) бўлди;

3) энди электрон тўлов қилишга ўтамиз. Бунинг бир нечта йўли бор:

а) ўша квитанцияни тагида «пластик карта орқали тўлаш» деган тугмани босиш;
б) https://pay.upay.uz/checkget?sId=402 манзилига кириш;
в) iOS ёки Android тизимларидаги UPAY иловаси орқали тўлаш;
г) upay.uz сайти орқали.

Дастлабки 2 та усулда инвойс рақамини киритишингиз кифоя, рўйхатдан ўтиш ҳам шарт эмас. Мобил илова ва сайт орқали эса рўйхатдан ўтишни сўрайди.

4) охирги босқичда пластик карта рақами, амал қилиш муддати ва карта уланган телефон рақамини киритиш кифоя. Телефонга келган SMSни киритасиз, тамом-вассалом. Тўловни амалга оширдингиз!

❗️Маълумот учун: ушбу тўлов ДТМ базасида автоматик кўринади. Тўлаганингизни исботлаш учун қанақадир чек ёки квитанция олиб боришингиз шарт эмас.

🔁 Ушбу хабарни абитуриент дўстларингиз ёки уларнинг ота-оналарига ҳам юборинг. Токи жазирама иссиқда навбатларда қийналишмасин, тестга яқин қолганда қимматли вақтини ҳавога совуришмасин.

P.S.: электрон тўловда 1%, яъни минг сўм қўшимча хизмат ҳақи олади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
​​РОССИЯДАГИ ЎЗБEКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 июль санасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Консуллик бўлими негизида етти каналли «Call-center» ишга туширилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Фейсбук орқали хабар бермоқда.

«Call-center» орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар.

Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд.

«Call-center» рақамлари:
+7 499 2300076
+7 499 2383620

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими консуллик округига Россия Федерацияси Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кострома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва вилояти, Москва шаҳри, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Ярослав вилояти) киришини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.

👉 Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Узоқ Шарқий федерал округ):
690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй
E-mail: gkuzvlv@mail.ru
тел.: +74232604808, +74232604800;

👉 Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси (Урал федерал округи):
620075, Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси, 22-уй, 6-қават
E-mail: abdusalomx@yahoo.com
тел.: + 7 (343) 2723133; +7 965 5194222
факс: + 7 (343) 2723166

👉 Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси (Волгабўйи федерал округи):
420107, Қозон шаҳри, Спартак кўчаси, 6-уй, “Сувар-плаза” бизнес-маркази
E-mail: kaz.uzconsulate@mfa.uz
тел.: +7 843 5265565, +7 843 5265564
факс: +7 843 5265563;

👉 Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси (Сибирь федерал округи):
630005, Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси, 55Б-уй.
E-mail: consul2011@inbox.ru
тел.: +7(383) 2460485, 2460484, 2460463, 2460464
Факс: +7(383) 2460462;

👉 Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ):
344066, Ростов-Дон шахри, Суворов кучаси, 28
Тел: +7 (863) 285 50 57;

👉 Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимоли-ғарбий федерал округ):
190005, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй
E-mail: gkruspb@mail.ru
Тел: +7 812 6010628
Телеграмдаги рақам +7-965-029-41-49.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#maktub

Salom Xushnudbek. Iltimos bir masalada yordamingiz kerak. Mening ismim ___, __ viloyatida yashayman. Maktabda o'qituchi bo'lib ishlayman. 3-may kuni elektron pochtamga mana bu manzildan UK EU ukuk1188@gmail.com 700 000 evro yutdingiz degan xabar keldi. (Ваша электронная почта выиграла 700.000.00eur). Men esa yutuqni qanday tartibda olishim mumkinligi haqida yozib yubordim. 4-may kuni usha e-maildan yana quyidagicha xabar keldi (Это письмо было проведено ООН по борьбе с нищетой. Просьба
предоставить данные ниже, чтобы мы могли продолжить процесс оплаты.

1, Полное имя
2, Страна
3, род занятий.)
Men ham qiziqib so'ralgan ma'lumotlarni yozib junatdim. Keyin 5-may kuni yana xabar keldi (Пожалуйста, пришлите эту копию сертификата банка по электронной почте:
natplcbnk@gmail.com) Ko'rsatilgan manzilga usha sertifikatni bugun junatdim. Mana sizga usha sertifikatni junataman.
Googledan qidirib ko'rdim bu tshkilotga 1950 yilda asos solingan ekan. Men hech narsaga tushunmadi. Iltimos bu qanaqa yutuq ekani haqida va natijasi nima bo'lishi to'g'risida qimmatli vaqtingizni olsamda bilib bersangiz?

ЖАВОБ: Ҳалиям шунақа хатларга ишонадиган одамлар орамизда борлиги кишини ҳайрон қолдиради. Бундай хатларнинг барчаси - лохотрон!

Фирибгарларнинг ишлаш услуби оддий, ўта содда мижозни катта ютуқ ютганига ишонтиради ва ютуқни олишингиз учун 100 доллардан 1000 долларгача банк харажатлари бор, Сиз шу арзимаган суммани бизга юборинг, бунинг эвазига биз Сизга 10 та Малибу олса бўладиган пулни юборамиз, қўша-қўша ҳовлилар қурасиз, вада-ванг тўйлар қиласиз, "Абу-Сахий"дан дўкон олиб, арендага бериб қўясиз, деган чўпчакларни айтишади.

Улар шунчаки одамларнинг осон пул топишга бўлган туғма қизиқишидан фойдаланишади холос.

Ишонмангларей бунақа хатларга. 21-асрда яшаётганимизгаям 20 йилча бўлиб қолди, бунча содда бўлмайлик, илтимос.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
11-банд билан пропискага кирганлар Тошкентдан уй сотиб олса, 1-бандга ўтадими?

Бир муштарий билан пропискага оид суҳбатни эълон қилмоқчиман. Ушбу суҳбатдан биргина хулоса қилиш мумкин: масъулларга инсоф кираётгани рост бўлсин...

3 июль:
— Ассалому алайкум Хушнудбек. 11-банд билан 2012 йил Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга ўтганман. Тавсиянома асосида. 2015 йил номимга уй сотволдик ва турмуш ўртоғим ва икки нафар фарзандимзни ҳам доимий рўйхатга кириттик. Агар фуқаро Тошкент шаҳрида 3 йил яшаб номига уй сотиб олса, 1-банд асосида рўйхатга алмаштирилиши керак эди. Бир неча маротаба туман паспорт стол бўлимига учрашганимда 1-бандга ўтказилмаслиги бўйича рад жавобини олдим. Бу ҳолатда қандай йўл тутган маъқул?
— Паспорт столга ёзма ариза беринг, 1-бандга ўтказишни сўраб. Улар ёзма жавоб беришсин. Кун.уздаги мана бу мақолани ўқиб чиқиб, дастлабки қадамларни бажаринг. Паспорт стол рад қилувчи ёзма жавоб беришса, қолганини кейин гаплашамиз.
— Менинг даъвоим асослими?
— Ҳа, асосли.
— Аризада нималарни киритишим керак?
— Ортиқча нарса шарт эмас. Фалон пайти 11-банд билан пропискага кирганман, фалон пайти уй олганман. Мени 1-банд билан пропискага ўтказишингизни сўрайман, десангиз кифоя.
— Порталга нусхасини юборишим керакмисми?
— Йўқ, шартмас. Паспорт столга обориб, битта нусхасини бериб, иккинчисига имзо қўйдириб, ўзизга олиб қолинг.
— Катта раҳмат сизга, янада умид бердиз.

8 июль:
— Assalomu alaykum, Xushnud katta rahmat sizga! Allohim siz kutgan yaxshiliklar bilan siylasin ilohim. Arizam ijobiy hal qilindi va 1-bandga almashtirish bo'yicha ko'rsatma berildi. Erta -indin pasportimni olaman.
— Ваалайкум ассалом. Ишингиз ҳал бўлганидан хурсандман.

9 июль:
— Assalomu alaykum, Xushnud paspotni oldim va'da qilganimdek screenni yuboryapman.
— Сиз билан бўлган суҳбатни каналда эълон қилсам майлими? Ҳеч қандай исм-шариф ва маълумотларсиз. Шунчаки 11-банд билан кириб, уй олганлар 1-банд билан кира олиши ва бунинг учун ариза ёзишлари кераклиги ҳақида.
— Bemalol. Faqat tartibi quyidagicha bo’ladi:
1. Shaharga borish kerak. 1- band faqat shahar ruxsat bersagina jarayon boshlanadi. Tuman orqali topshirilganda protses ancha cho'zilishi mumkin. Rayonga uchrashganimda xozir tartib o‘zgardi, shaharga borib topshirsangiz kutib qolmasligimni aytishti. Imkoni boricha Shahar migratsiya boshqarmasi rahbari qabuliga kirish maqsadga muvofiq, men aynan shunday qildim.
2. Ijroga yo'naltirgandan so'ng tumanga kelib 11-banddan chiqib, 1- band bo'yicha ro'yxatga qo'yish hujjatlarini rasmiylashtirish ularni tilida ubitya va pribitya.
3. Ro'yxatdan chiqqanlik to'g'risida kvitansiya va qayta 1-band bn ro'yxatga kirish bo'yicha hujjatlar to'plamini olib shaharga topshiriladi.
4. Shahar hujjatlar rasmiylashtirilib pechat bosilganda telefon qiladi.

Суҳбат тугади. Яшасин, қонун устуворлиги!

P.S.: ёки ростдан масъулларга инсоф киряпти, ёки кетма-кет судларда ютқазгандан кейин кўзи очиляпти. Қонун ҳужжатларига ҳурматсизлик қилишни қачондир тўхтатиш кераклигини тушунишаётгандир балки.

❗️ЭСЛАТМА: 2, 5, 9—11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
​​⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қабул қилинди, шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати янгиланди (рўйхат пастдаги суратда, янги ташкилотлар сариқ рангда).

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Тавсиянома бланкасининг шакли
Қабул қилиш тартиби

Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Жамшид Қўчқоров тавсия беради. Ва ҳ.к.

❗️Катта тизимда хоҳловчилар кўп бўлиши аниқ, улар орасидан 100 нафар ходимни танлаб олиш жараёни қай даражада шаффоф ва коррупциядан ҳоли бўлади, буниси ҳозирча бизга қоронғу. Раҳбарларга инсоф берсин, деймиз холос.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Тавсиянома олган ходимлар 10 августгача (шу куни ҳам) қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- ариза;
- диплом ёки шаҳодатнома;
- паспорт нусхаси (оригинали кўрсатилади);
- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган кўчирма;
- иш жойидан тавсиянома;
- ташкилотнинг тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсиянома олган ходим-абитуриентлар учун суҳбатлар 20 августга қадар ўтказилади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Юқоридагиларга қўшимча:
#abituriyent

Эътибор беришларингизни сўрар эдим, 5 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларини суҳбат билан ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома бериш ваколати барча ташкилотларда ҳам йўқ.

Бундай ҳуқуқ фақат рўйхатда кўрсатилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларда бор.

Масалан, Халқ таълими вазирлиги ушбу рўйхатда йўқ, демак ўқитувчилар тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинмайди.

Ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам йўқ, демак ҳамширалар ҳам бундай ҳуқуқдан фойдалана олмайди. Лекин рўйхатда келтирилган ташкилотларнинг таркибида даволаш муассасалари бўлса, ўша ерда ишлайдиган ҳамшираларга бундай тавсиянома берилиши мумкин.

Шунингдек, хусусий фирмаларда ҳам тавсиянома бериш ваколати йўқ.

РЎЙХАТДА ЙЎҚЛАР НИМА ҚИЛАДИ?

Рўйхатда йўқлар шунчаки оддий абитуриентлар сингари хоҳласа кундузги, хоҳласа сиртқи ёки кечки таълимга ҳужжат топширади ва тест асосида омадини синаб кўради. Тавсиянома олганларнинг устунлиги улар тест эмас, суҳбатдан ўтади ҳамда контрактини ташкилот тўлаб беради (келгусида ишлаб бериш шарти билан).


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мммдааа... Навбатларнинг даҳшатлигини қаранг...

Бу йил одам кўп бўлиши олдиндан аниқ эди, нима учун шунга тайёргарлик кўришмаган-а?! Серверларни кўпайтириб, минтақавий серверлар, дата-марказлар ўрнатса бўлмасмиди?

«Бизда муаммо йўқ, серверларимиз 24 соат ишламоқда» деб кимни алдаяпмиз? Тезроқ ечим топиш керак бунга. Ҳужжат топшириш тугашига 5 кунгина вақт қолди, кундан-кунга муаммо ортиб бораверади.

Манба: Zamon


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда ҳам хорижликлар учун «Tax free» тартиби жорий этилади

Шавкат Мирзиёев «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, солиқ органларининг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этиш тартиби ўрнатилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;

👉 чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (“tax free”) тартиби жорий этилади;

👉 cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи “инвестициявий солиқ кредитлари” институти жорий этилади;

👉 солиқ тўловчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

👉 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;

👉 “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган “Юк ташишлар мониторинги” ахборот платформаси ишлаб чиқилади;

👉 Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол” оммавий акциялари ўтказилади;

Шунингдек, қарор билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси ҳамда Стратегияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорнинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈
fan-olimpiadasi-2019.pdf
4.6 MB
#abituriyent

Фан олимпиадаси ғолиблари жорий йилда қайси йўналишларга имтиҳонсиз давлат гранти асосида кира олиши мумкинлиги ҳақидаги рўйхат тасдиқланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Масалан, кўпчилик сўраётган саволга ниҳоят расмий жавоб бериш мумкин:

Она тили ва адабиёт фани бўйича республика фан олимпиадасида дастлабки учта ўринни эгаллаган ўқувчилар Тошкент давлат юридик университетига имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
fanlar majmuasi 2019 @xushnudbek.pdf
611.8 KB
#abituriyent

2019/20 ўқув йили учун таълим йўналишига мос фанлар мажмуаси
(қайси фандан неча балл берилиши)

❗️Айрим ўзгаришлар бор

Жумладан, жорий йилда математика фанидан тест саволлари блокида информатикадан савол тушмайди. 30 та саволнинг барчаси математикадан бўлади.

💾 PDF, 611 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар вазирлиги Академияси учун ўтиш баллари эълон қилинди
#abituriyent

Ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар 2019 йилнинг 13 июль куни соат 07:00 да ИИВ Академиясига етиб келишлари сўралади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари ҳақида
#abituriyent

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиш бўйича топшириқ берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига ҳужжат топшириб дастлабки, махсус ва ҳарбий-касбий синовларидан муваффақиятли ўтган Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи 2018/2019 ўқув йили битирувчилари тест синовларидан озод қилинган ҳолда ўқишга қабул қилинди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул квоталари тасдиқланди. Жами 150 та ўрин (45 - бюджет, 105 - контракт).

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилида Андижон давлат университетининг «Жисмоний маданият» бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт асосида қўшимча 200 та жой ажратилди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
5 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларини суҳбат билан ўқишга қабул қилиш учун ташкилотлар томонидан бериладиган тавсиянома бланкасининг шакли тасдиқланди.

Тавсиянома беришга ваколати бўлган ташкилотлар рўйхати билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
t.me/xushnudbek/2622


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
test bo'ladigan binolar 2019.pdf
568.7 KB
#abituriyent

Жорий йилда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати


💾 PDF, 568 кб.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
5 yillik staj TARTIB @xushnudbek.pdf
441 KB
Кўпчилик сўраганди #abituriyent

• 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ

• Тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар
РЎЙХАТИ

❗️Маълумот учун:
ушбу тартиб ва рўйхат Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган.

💾 PDF, 441 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈