Xushnudbek.uz
588K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт.

ХТВ маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишларини тавсия этамиз.

Эртага ҳужжат топшириш бошланганда навбатлар кўпайиб кетиб, қийналиб қолманг, деяпман.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт. ХТВ маълумотига…
Бу йил тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми?
#abituriyent

ЖАВОБ: Йўқ, биометрик паспорт ҳам бўлаверади.

Халқ таълими вазирлигининг эндигина 16 ёшга тўлган битирувчи ўқувчиларга ID карта олиш кераклиги ҳақида тарқатган маълумотидан сўнг, кўпчилик буни нотўғри талқин қилибди.

Яъни айримлар бошқа абитуриентлар ҳам ID карта олиши шарт, биометрик яшил паспорт билан бу йил тестга кириб бўлмас экан, деган гапларни тарқатишмоқда. Аммо бу гаплар мутлақо нотўғри.

Тестга кириш учун шахсни тасдиқловчи исталган ҳужжатдан бири — ёки биометрик паспорт, ёки ID карта бўлиши керак. Биометрик паспорти борлар ID картага алмаштириши шарт эмас.

Шунчаки, 2022 йилда 16 ёшга тўлган мактаб ўқувчилари фақат ID карта олишлари мумкин, чунки ҳозир биометрик паспорт берилмаяпти. Шу сабабли мана шундай нотўғри гап тарқалиб кетган бўлса керак.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Джураев Хуррам Абдуразикович Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди (расмда чапда). У бунга қадар Чироқчи тумани ҳокими эди;

Эркаев Нодир Худайбердиевич Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди (расмда ўнгда). У бунга қадар Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

Манба: @uzauz


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши янгилик — Халқаро Менделеев олимпиадаси Ўзбекистонда!

56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси 9-16 май кунлари бўлиб ўтади.

Нуфузли олимпидада Австрия, БАА, Хитой, Россия, Туркия, Хорватия, Венгрия, Исроил, Латвия, Македония, Озарбайжон, Арманистон, Грузия каби 20дан ортиқ давлатларнинг ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ушбу олимпиада Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этиляпти.

Олимпиадага оид янгиликларини кузатиб боринг: https://imcho56.uz/


👉 @xushnudbek 👈
Айни пайтда Президент раислигида маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда айтилишича, ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратган. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
19 апрель, сешанба.
Ифторлик вақти: 19:09 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

36-қисм. Умму Аммора (р.а.). «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
❗️“Zakovat” intellektual ko‘rsatuvi 2022-yilgi Bahorgi mavsum o‘yinlari jadvali

1) Azamat Matkarimov jamoasi — Hisob: 1:6 — 15-aprel

2) Jobir Ahmedov jamoasi — 22-aprel

3) Farrux Rafiqov jamoasi — 29-aprel

4) Madina Mirzaraxmatova jamoasi — 6-may

5) Abbos Salaydinov jamoasi — 13-may

6) Bahorgi mavsum finali — 20-may

O’yinlarni haftaning har juma kuni, soat 21:30 da “Milliy” telekanalida tomosha qilishni unutmang!


@zakovat
Audio
20 апрель, чоршанба.
Саҳарлик вақти: 04:13 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

37-қисм. Бани мустаълиқ жанги. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
Миллий компания ва ўзбек тили

Ҳар сафар “Uzbekistan Airways” самолётларига чиқсам, у хоҳ хорижий, хоҳ маҳаллий рейс бўлсин, фарқи йўқ, ҳар доим қуйидаги шеърда тилга олинган ҳолатга дуч келаман ва ичим эзилади:

ТАЙЁРАДА

Парвоз чоғи тайёранинг дилбар келини,
Кўк тоқини бизга тахти Сулаймон қилди.
Лекин эълон ўқиганда ўзбек тилини,
Давлат тили бўлганига пушаймон қилди.

Эркин Воҳидов, 1998 йил.

P.S.: ушбу пост ҳозиргина Тошкент-Қарши рейсидаги навбатдаги шунақа ҳолатдан келиб чиқиб ёзилди.


👉 @xushnudbek 👈
1 майдан олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақишга мажбур бўлди. Бунга риоя қилмаса, ким жаримага тортилади, йўловчими ёки ҳайдовчи?

ЖАВОБ: Олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камари тақмаса, жарима ўша йўловчига қаратилади. Жарима миқдори ярим “минималка”, яъни 135 минг сўм.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида подполковник Азиз Раҳматуллаев жавоб берди.

❗️ТЎЛДИРИШ: Аммо бу жавоб чала. Ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмида фақат ҳайдовчи учун жавобгарлик назарда тутилган.

Токи кодексга ўзгариш кирмагунига қадар олд ўринда ўтирган ва хавфсизлик камари тақмаган йўловчиларга жарима қўллаш ноқонуний ҳисобланади.

‼️ Бу билан камар тақмасангиз ҳам бўлади, демоқчи эмасмиз, асло. Шунчаки ўз ҳуқуқингизни билиб қўйсангиз, зарар қилмайди.

Аммо жарима бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ўз ҳаётингиз хавфсизлиги учун албатта камар тақинг.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
20 апрель, чоршанба.
Ифторлик вақти: 19:10 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

38-қисм. Жувайрия (р.а.). «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда кузатилган сел оқибатида 4 киши вафот этди

Бугун — 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келган.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқаро (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқизиб кетиш натижасида халок бўлган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода кучли сел "Жигули" автомобилини оқизиб кетаётганини кўриш мумкин. Ушбу ҳодиса Фориш туманида кузатилган.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
21 апрель, пайшанба.
Саҳарлик вақти: 04:12 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

39-қисм. Фаришталар бир сафда. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
Сел келтирган оқибатлар маълум қилинди

20 апрель куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келган.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1 соату 30 дақиқада ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

Фориш туманидаги сел оқими “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган.

Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилган. Ушбу ҳудудда бундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

Сел оқими 15-сон мактаб ва 9-сон боғча ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1,5 км ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

“Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида давом эттирилмоқда, дейилади ФВВнинг хабарида.

Кеча Жиззахда кузатилган сел оқибатида 4 киши вафот этгани маълум бўлганди.

Илоҳим, сув балосидан Аллоҳ ўзи асрасин, тезроқ барчаси ўз ҳолига тушсин.


👉 @xushnudbek 👈
Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади. Бу ерда тўқимачилик кластерида янги туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари шундай Улуғ Рамазон ойида кўришиб турганидан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб, Қорақалпоғистондан кейин иккинчи бўлиб Қашқадарёга ташриф буюргани бежиз эмаслиги, вилоятга катта режалар билан келганини маълум қилди.

«Замонамиз шиддат билан ўтяпти. Таҳликали даврда яшаяпмиз. Албатта, Қашқадарёнинг забардаст, танти, мард халқи бор. Лекин яшаш шароити бўйича афсуски бу вилоят орқада.

Шундай буюк саркардалари, ер ости бойлиги бор вилоятда аҳоли бундай шароитда яшаши нотўғрику.

Халқимизни рози қилиш учун кўп тер тўкишимиз керак. Бу оғир ва машаққатли иш. Вилоятга катта пул билан келдим, пул топиш осон эмас. Аммо бу пулни самарали, халқ учун фойдали бўлиши учун метин интизом ва ақл билан иш юритишимиз керак», - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапирди

«Имконим бўлиши билан китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Ўша куни 1 соатча бўш вақтим пайдо бўлиб қолганди, Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасида жанг тарихини ўқидим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур жангда 7 та усулни қўллаган экан.

Биз нега шу каби буюк аждодларимиз тарихини яхши ўрганмаймиз? Узоқ йиллар ура-ура билан умуман бошқалар тарихини, бошқалар ғалабасини миямизга сингдиришганди. Мутасаддиларга топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак.

Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Болаларнинг қувонч кўз ёшлари

Кўкдала тумани фаоллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар ва болажонлар билан учрашди.

Жумладан, Хусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимовалар оиласи 10 нафар, Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидовалар оиласи 8 нафар, Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазарова оиласи 5 нафар болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирди.

Сўнгра Шавкат Мирзиёев болажонларга совғалар улашди.

Болажонлардан айримлари сўзга ҳам чиқишди. Барча гапирган болалар, у хоҳ йигит, хоҳ қиз бўлсин, ҳаяжонланганиданми ёки хурсандлигиданми, энтикиб йиғлаб юборишди. "Ота-она меҳрини ҳис қиляпмиз, бундан жуда хурсандмиз" дейишди кўзда ёш билан болажонлар.

Болаларга қўшилиб, залдагиларнинг ҳам кўзига беихтиёр ёш келди. Ҳаммамиз енгил йиғлаб олдик.

«Ҳамма яхши амалнинг ажри бор, лекин етимнинг бошини силаганнинг ажри бошқача бўлади, Сизларга яна бир бор раҳмат», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари болажонларга мурожаат қилиб, ҳеч қачон ўксимасликларини, доим ўзига ишонч билан юришларини, яхши ўқиб, тарбия олиб, Ватани учун фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишларини сўраб қолди.

«Давлат ва жамият сизларни доим қўллаб-қувватлашга тайёр, ҳеч қачон сизларни ёлғизлатиб қўймайди. Асосийси Сизлар ота-онангизга қулоқ тутиб, яхши ўқиб, илм олсаларингиз бўлди», — деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈