Юқорида айтилган учрашувдан фотолавҳалар.
Эслатиб ўтаман, қамашилик Хусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимовалар оиласи 10 нафар, қаршилик Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидовалар оиласи 8 нафар, қамашилик Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазаровалар оиласи эса 5 нафар болаларни ўз қарамоғига асраб олган. Бугун Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида ушбу учала оила ва болажонлар билан учрашиб, суҳбатлашди.
👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz
Сел келтирган оқибатлар маълум қилинди 20 апрель куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келган. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1 соату 30 дақиқада ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини…
Жиззахдаги сел оқибатида қурбон бўлганлар сони 5 нафарга етди
Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Фориш тумани, «Эгизбулоқ» МФЙ ҳудудидаги «Нурота» тоғ тизмасидан «Оришли» қишлоғи орқали «Эгизбулоқ» қишлоғига сел тошқини келган.
Шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахслар вафот этган, 1 нафари бедарак йўқолганди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этгани аниқланиб, унинг мурдаси топилган. Шунингдек, 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин, яқинларига чиройли сабр берсин, илоҳим.

Audio
21 апрель, пайшанба.
Ифторлик вақти: 19:11 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
40-қисм. Фаришталар бир сафда. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

✅ Айрим абитуриентлар тестга киришдаги тўловдан озод этилди
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ–113-сон, 20.04.2022 й.) кўра, қуйидаги 2 тоифа абитуриентлар ОТМларга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилди:
1) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
2) “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
❓ Ўзи бу қанақа тўлов ва илгари кимлар озод қилинган эди?
2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон Президент қарорига асосан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (ҳозир 135 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Демак, тест бўладиган йилда мактаб, лицей ёки коллежни тугатганлар тўлов қилмайди. Фақат аввалги йилда тугатганлардан тўлов олинади.
Шунингдек, бугунгача 2 та тоифа — ногиронлиги бўлган (I, II ва III гуруҳ) ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчаси битирувчилари) ҳам тест тўловидан озод қилинган эди.
Эндиликда аввалги йилларда тугатган юқорида тилга олинган 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тўловдан озод этиладиган бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Сизлар ҳам менинг фарзандларимсизлар. Сизлар ҳам жонажон Ўзбекистонимизда муносиб, ҳамма билан тенг, баравар бўлиб яшашларингизни хоҳлайман"
Изоҳ: ушбу видео Косон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида олинган.
Бу ерда техника ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 га яқин касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилган, нафақат Косон, балки қўшни туманлардаги ишсиз фуқароларга 2 ойдан 6 ойгача бўлган курсларда дарс берилади.

22 апрель, жума.
Саҳарлик вақти: 04:10 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
41-қисм. Умму Салама онамиз. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Саҳарлик вақти: 04:10 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
41-қисм. Умму Салама онамиз. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21:30 да "Заковат"нинг Баҳорги мавсум иккинчи ўйинида Жобир Аҳмедов жамоаси иштирок этади.
Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.
Лекин ўтган сафарги тавсия ҳалиям ўз кучида:бугунги ўйинни кўриб ўтирманглар, барибир ютқазганмиз😜
⚡️Томошабинлар учун эслатма!
Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 11 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.
‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰
📨Савол юбориш шартлари бу ерда.
👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!
👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.
Лекин ўтган сафарги тавсия ҳалиям ўз кучида:
Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 11 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.
‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰
📨Савол юбориш шартлари бу ерда.
👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!
👉 @xushnudbek 👈
Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Азимов Муротжон Бердиалиевич номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

«Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.
«Бу ерга келишдан олдин, вилоятдаги аҳволни ва қабул қилинган дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим», - деди Президент.
Жумладан, сув муаммосига тўхталиб ўтди. Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.
Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.
110 километр узунликдаги “Яккабоғ-Қарши-Косон” магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича бир ой муддатда қарор тайёрланиб, 2022-2024 йилларда қурилиши таъминланади.