Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасида қуриб битказилган илк уч қаватли йўл ўтказгични кўздан кечирди.
Туннел, ҳалқа ва эстакададан иборат ушбу уч поғонали транспорт ечими туфайли чорраҳадан соатига 20 мингта автомобил ўтиш имконияти пайдо бўлди.
Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.
👉 @xushnudbek 👈

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

⚡️ Пропискасиз фуқаролар янги уй олганда тўлайдиган 5% лик давлат божи бекор бўлди
Шавкат Мирзиёев томонидан кеча имзоланган қонунга биноан, доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар томонидан Тошкентда янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.
Шунингдек, пропискасиз фуқаролар томонидан сотиб олинган янги уйларни 3 йил ичида сотган ҳолатларда 400 “минималка” (89 млн 200 минг сўм) миқдорида алоҳида давлат божини қўллаш тартиби ҳам бекор қилинди.
❗️Ваниҳоят бу қонун билан Ўзбекистонда 8 йил давомида амалда бўлиб келган Конституцияга зид тизимга, яъни Тошкентда мулк-ҳуқуқининг чекланиши ёки пропискасиз шахсларга мулк олишда оғирроқ шартлар белгиланишига чек қўйилди.
Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Энди бемалол исталган Ўзбекистон фуқароси Тошкентдан мулк сотиб олиши, сотиши, ҳадя қилиши мумкин. Бунинг учун ортиқча тўлов ёки бошқа қўшимча талаблар шарт эмас.
P.S.: энди фақат Вазирлар Маҳкамаси қароридаги аукцион ва ижрога қаратилган мулкларни олишдаги алоҳида тартибни чиқариб ташлашса, бўлди.

РАСМАН: Рамазон ҳайити 24 май, якшанба куни нишонланади
Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Рамазон Ҳайити муносабати билан 258 нафар фуқаро афв этилди
Шавкат Мирзиёев «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, 258 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади.
Шунингдек, 117 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Бугун «Zamin» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори фожиаси натижасида уйлари сув остида қолиб, бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди.
“Замин” фонди томонидан бошланган ижтимоий акцияга кўра, фалокатидан жабр кўрган барча ёши улуғларга санаторийлар учун, болаларга эса ёзги оромгоҳлар учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.
Бугун Сирдарёда бўлган учрашувлардан айрим хулосаларимни бўлишмоқчиман.
Ҳамма ёрдамга шошилган. Фожиани ўзбекистонликлар юрагига жуда яқин олишган, жабрланганлар билан қалбан бирга бўлишмоқда. Эвакуация қилинганларнинг айтишича, бегона инсонлар худди яқин қариндошлардай ғамхўрлик қилишмоқда. Гарчи ҳокимлик ҳамда хайрия марказлари орқали егулик, кийим-кечак ва бошқа буюмлар олиб келинаётган бўлса ҳам, ён-атрофда яшовчи аҳоли ҳам доимий равишда эвакуация қилинганларни йўқлаб туришибди экан. Ҳатто ҳар куни сут-қатиққача олиб чиқиб туришибди, дейишди (худди “Илҳақ” фильмидаги эпизодга ўхшаш).
Уйи сув остида қолган Ҳайитгул аянинг ўғли бу йил тиббиёт олийгоҳининг ординатурасини тугатиб, онлайн диплом олибди. Янги уйга келин тушириш ниятида, Худо хоҳласа.
«Ўзбекистонда яхшилар кўп экан. Олдин ҳам буни билардиму, лекин бу даражада деб тасаввур қилмагандим. Шу синов баҳона инсонлар бир-биримизни қадрлашни ўргандик, менимча. Бизга ёрдам бераётган яхши инсонлар ҳаққига улуғ Рамазон кунларида, намозларимизда дуо қиляпмиз», - дедилар Ҳайитгул ая.
Менимча, устма-уст бўлган фожиалар ва пандемия одамларимизни тарбияламоқда, жамият характерида қандайдир янги чизгилар пайдо бўлмоқда. Биз ҳам охири бахайр бўлсин, деб дуодамиз. Ва яхшилик қилишга шошилган барча инсонларга миннатдорлик билдирамиз.

⚡️Бир нечта мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқимаслик ҳақида фатво берилди
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди.
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21069
Жумладан шундай дейилади:
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фатвоси асосида масжидларда карантин даврида вақтинча жамоат намозлари тўхтатилганини инобатга олган ҳолда Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини ўқиш ҳам мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлади.
Юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади”.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИга муносабат
Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Манба: @Vakillikuz
Муфтий ҳамда диний уламоларнинг берган кўрсатмаларига амал қилиш ҳар бир мўмин учун вожиб.

❗️Ҳайит байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Кўпчилик ўтган 2 йил давомида Ҳайит байрамлари арафасида 3 кун дам олгани учун, яна шунақа бўлармикин, деган маънода савол бермоқда.
Аммо жорий йилги Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Яъни:
Эртага 23 май, шанба куни - одатдагидай 5 кунликлар дам олади, 6 кунликлар ишлайди;
24 май, якшанба куни - одатдагидай ҳамма дам олади. Ҳайит байрами якшанба кунга тўғри келгани учун 2 та дам олиш куни бир кунда ўтиб кетади;
25 май, душанба куни - одатдагидай барча ходимлар учун иш куни.
P.S.: аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганимиздек, тезроқ Меҳнат кодексининг янги таҳририни қабул қилиб, агар дам олинадиган байрам кунлари якшанба кунга тўғри келса, унда кейинги душанбани барча учун дам олиш куни деб ҳисоблаш ҳақидаги қоидани киритиш лозим. Бу ходимларнинг ҳуқуқи, ўша ҳуқуқни тезроқ таъминлаш керак.

Бепарво бўлишни бошладик. Бугуннинг ўзида 46 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар аҳоли орасидан аниқланди.
22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 нафарни ташкил қилмоқда. Бугун Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятида аҳоли ўртасида коронавирусга чалинганлар аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.
Менимча, бироз енгил тин олдик, бепарво бўлишни бошладик. Аҳоли ўртасида коронавирус аниқланаётгани одамни хавотирга солади. Ишқилиб, шунча меҳнат ва саъй-ҳаракат йўққа чиқмасин-да. Ҳушёрроқ бўлайлик, илтимос. Ҳали "душман" тўлиқ таслим бўлгани йўқ, шуни унутмайлик.

⚡️Сардоба фожиаси юзасидан 2 киши қамоққа олинган
Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Жумладан, баёнотда шундай дейилади:
“Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, - дейилади баёнотда.
Воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этамиз.

Рўза ва пандемия ҳақида Твиттердаги фикрлардан.
Ҳаш-паш дегунча Рамазон ойининг охирги кунига ҳам етиб қўйибмиз-а, қаранг. Умр шамолдек елмоқда. Яхшиликлар қилишга улгуриб қолайлик-да, илоҳим.

Бугун 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 24 май, Рамазон Ҳайити - ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун - шанба куни расман ишлайдиган ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳурматли диндошлар, азиз ватандошлар. Барчангизни муборак Рамазон Ҳайити билан чин қалбдан табриклайман.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Хушнудбек.