Бугунги йиғилишда тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди.
– Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқи ва мулк дахлсизлигини бузган туман ва шаҳар ҳокимлари тўғрисида ҳукуматга маълумот киритиб боради. Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган, улар билан етарли даражада ишламаган шаҳар ва туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади.
👉 @xushnudbek 👈

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг Қадр кечасини ўтказишга доир тавсиялари
Юртдошларимиз ҳар йили Рамазон ойини хурсандчилик билан кутиб олганлари каби бу ойнинг охирги ўн кунлигини ҳам орзиқиб кутадилар. Чунки охирги ўн кунликда минг ойдан ҳам яхши, дуолар ижобат бўладиган барокатли Қадр кечаси бор. Бу кеча ҳақида Қуръони каримда бутун бошли “Қадр” сураси нозил бўлган:
«Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).
Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар. Лекин бу кечада ўқиладиган махсус намозни белгилаб бермаганлар, одатдагидек таровиҳ ва таҳажжуд намозлари ўқилади.
Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом шундай деганлар:
«Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).
Демак, ушбу фазилатли кечани кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак. Инсон ўзининг ота-онаси ва яқинларининг ҳаққига офият ва саодат, юрт тинчлиги ва турли балоларни даф бўлишини сўраб, дуо қилиши айни муддаодир. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:
«Эй Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт!» – дуосини кўп айтиш мустаҳабдир.
Ўрни келганда шуни тавсия сифатида айтамизки, Қадр кечасини ҳар ким ўз уйида ўтказиши суннатга мувофиқ бўлади. Чунки бирорта ҳадисда бу кечада тўпланиш, зиёфат қилишга тарғиб йўқ. Мужтаҳид уламолар ва улардан кейинги олимларнинг сўзларида ҳам Қадр кечаси учун жамланишни фазилатли амал эканини топа олмаймиз. Аслида тунги ибодат ва зикрлар ёлғиз ҳолда, одамларнинг кўз ўнгидан йироқда, риё ва сумъадан ҳоли тарзда адо этилиши билан фазилатлидир.
Қолаверса, ҳозирги карантин қоидалари давом этиб турган вақтда бир жойга жамоат бўлиб йиғилиш ўз жонини таҳликага қўйишдир. Шунинг учун ҳар биримиз уйимизда қолиб, оила даврасида ибодат қилайлик ва Қадр кечасини имкон қадар файзли ўтказайлик.
Аллоҳ таоло бу кечадаги дуо ва ибодатларимизнинг баракотидан тез кунларда юртимизни ҳар хил касалликлардан халос қилиб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги доимий бўлсин! Омин!»
Манба

#РамазонТуҳфаси
30 - пора (Балад - Нас суралари) ва Хатмона | Хатми Қуръон | Рамазон Туҳфаси
👉 https://youtu.be/sRbWsD_WUxg
Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳнинг "Тафсири Ҳилол" китобларидан олинди.
Ушбу Хатми Қуъронни Сиз Азизларга тақдим этишимизда содир бўлган барча хато-камчиликлар учун узр сўраймиз.
Ташаббускор: «MFaktor» лойиҳаси
Ҳамкорлар: Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Тафсири Ҳилол электрон китоби, KunUz ва XushnudbekUz телеграм каналлари.

YouTube
30 - pora (Balad - Nas suralari) va Xatmona | Xatmi Qur'on | Ramazon Tuhfasi
Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
Балад, Шамс, Лайл, Зуҳо, Шарҳ, Тийн, Алақ, Қадр, Баййина, Залзала, Аъдият, Қориъа, Такаасур, Аср, Ҳумаза, Фийл, Қурайш, Мааъуун, Кавсар, Каафирун, Наср, Масад, Ихлос, Фалақ Балад ва Наас суралари
#XatmiQur'on…

РАСМАН: мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди
Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Жумладан, хабарда айтилишича, карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.
❗️Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади.
Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.
«Карантин вақтида «online maktab» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!», - деди Халқ таълими вазири.

Forwarded from Yusuf ABSOATOV
Online olimpiada
O‘zbekistonda kimyo sohasi rivojiga katta hissa qo‘shgan olim professor Tillayev Rahim Sodiqovich xotirasiga bag‘ishlangan Respublika onlayn olimpiadasi o‘tkaziladi.
Kimyo
Olimpiada ishtirokchilari kimyo fani bo'yicha bahslashadilar.
Rag'bat
- 1-o'rin sohibi 5.000.000 so'm va diplom;
- 2-o'rin sohibi 3.000.000 so'm va diplom;
- 3 - 8-o'rin sohiblari 1.000.000 so'mdan va diplom;
- barcha ishtirokchilar sertifikat bilan taqdirlanadilar.
Ishtirokchilar
Olimpiadada akademik litsey, kollej va 10-11-sinf o‘quvchilari, abituriyentlar hamda talabalar qatnashishi mumkin.
Test savollari
Olimpiada savollari 25 ta bo‘lib:
- 18 tasi o'rta va o'rta maxsus ta'lim mavzulari;
- 5 tasi oliy ta'lim mavzulari;
- 2 tasi olim Tillayev R. S. hayoti va ijodi yuzasidan bo‘ladi.
Ro'yxatdan o'tish
Ishtirok etish niyatidagilar 25-maygacha moziy.edu.uz saytida ro'yxatdan o'tishlari mumkin.
Olimpiada kuni
Onlayn olimpiada 30-may kuni soat 8:00 da boshlanadi. Jarayon borishi haqida batafsil ma'lumot berib boriladi.
Batafsil ma'lumot: @moziyeduuz
@yusufabsoatov

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахбороти:
«Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Хабар берганимиздек, тошқин ҳудудлари сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилди. Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин. Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди», - дейилади ФВВ хабарида.
Яъни бу билан вазирлик ушбу ёқилаётган буюмлар ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек, хайрия учун юборилган буюмлар эмас, дея таъкидламоқда.

5 миллион!
Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 5 млндан ошди.
Вафот этганлар сони эса 325 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 2 млн нафарга яқинлашди.

❗️Боғча ва ўқув марказларига ҳозирча рухсат йўқ
Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги айрим ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.
Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.
Инфекция хавфи бартараф бўлгач, таълим муассасаларига ҳам рухсат берилади ва бу ҳақда қўшимча хабар қилинади.

Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари бу ерга ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан ҳам танишди. Ҳозиргача музейда мингга яқин экспонатлар тўпланган.
Экспонатларга ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнлар билан шарҳ берилади. Мониторлар, инфокиосклар ва бошқа технологиялар ёрдамида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.