Xushnudbek.uz
514K subscribers
9.67K photos
2.47K videos
205 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Аввалроқ моддий аҳволи оғир 2-3 нафар талабаларнинг контрактини тўлаб бериш бўйича хайрия акцияси ҳақида ёзгандим. 6 мингдан кўпроқ киши қатнашмоқчилигини билдирди.

#ижтимоий_сўровнома

Фикрингизча, камроқ талабанинг контрактини тўлаб, лекин тўлаганга яраша бира тўла 1 йиллик контракт суммасини тўлиқ тўлаган маъқулми ёки контрактнинг ярим йиллигини тўлаш ҳисобига кўпроқ эҳтиёжманд талабани қамраб олган маъқулми?

?️ - камроқ талабага 1 йиллик тўлаш;
?️ - кўпроқ талабага ярим йиллик тўлаш.
Шу кунларда барча ОТМларда Президент стипендияси ва бошқа номли давлат стипендиялари (Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий) учун дастлабки саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда.

#ижтимоий_сўровнома

Сизнингча, бундай стипендиялар бериш жараёнлари адолатли ва шаффоф ўтадими?

👍 - нисбатан адолатли ўтади
👎 - адолатсизликлар бўлиб туради
💵 - коррупция ва таниш-билишчилик уяси
#ижтимоий_сўровнома

Агар зарурият туғилса, Ўзбекистон шароитида 1 соатлик малакали юридик консультация хизмати учун қанча ҳақ тўлай олар эдингиз?

1️⃣ 200 минг сўмдан кўпроқ
2️⃣ 100-200 минг сўм
3️⃣ 50-100 минг сўм
4️⃣ 50 минг сўмдан камроқ
#ижтимоий_сўровнома

Агар қинғир йўл билан бюджетга кирган талабалар ОТМдан четлатилса, уларнинг бўшаган ўрнига контрактдаги талабаларни бюджетга ўтказиш таклифига фикрингиз қандай?
Бундан роппа-роса 4 йил олдин, яъни 2014 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтган эди.

#ижтимоий_сўровнома

Ўтган 4 йил давомида сайловчи сифатида Парламентга сайланган депутатлар ҳамда сенаторлар фаолиятидан қониқдингизми?
Бугундан талабаларнинг қишки таътили тугаб, юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бошланди. Ҳадемай, сессиялар бошланади.

#ижтимоий_сўровнома

Сизнингча, сессия жараёнларида коррупцион ҳолатлар қай даражада?

🤑 - коррупция ўчоғи
😤 - ҳолат бирмунча ёмон
😊 - ҳолат анча яхшиланган
👍 - коррупция бутунлай йўқолди
Ўзбекистонда сиёсий партиялар сони 5 тага етди: ЎзЛиДеП, Миллий тикланиш, ХДП, Адолат ва Экологик партия.

#ижтимоий_сўровнома

Сизнингча, биздаги сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалашда, ўзларининг сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этишда етарли даражада фаоллик кўрсатяптими?

👍 - Ҳа, етарли даражада фаол
🙂 - Ўтган йиллардан сал жонланди
👎 - Умуман қониқмайман
#ижтимоий_сўровнома

Юридик университетга кириш учун тест синовларида она тили ва адабиёти фанига энг юқори (3,1) балл берилиб, аксинча тарих фанига энг паст (1,1) балл берилишини қай даражада тўғри қарор деб ҳисоблайсиз?
#ижтимоий_сўровнома

Байрамлардаги маршировка ҳақида

Баҳор байрамлар фасли. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрамини айтмайсизми? Байрам сайлларида кўчалар одамлар билан тўлиб-тошган, дошқозонларда сумалаклар қайнаган, варраклар учирилган... Хуллас, барчаси ажойиб.

Наврўз арафасида бизда урфга айланган яна бир одат бор. Байрам дастурларида иштирок этиш учун юзлаб, балки минглаб талаба қизларни байроқ кўтаришга (давлат байроғи эмас, яшил, қизил байроқлар), яъни маршировкага жалб қилишади. Талаба қизлар 1 ойга яқин дарслардан қолиб, репетицияларда иштирок этади (мендаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам талаба қизларни маршировкага жалб этиш режалаштириляпти, бу ҳақида ОТМларга тепадан топшириқ келган).

Ҳа, тўғри, бу умумхалқ байрами, уни чиройли ўтказишимиз керак. Лекин бу илм олиши керак бўлган талаба қизларни таълимдан ажратиб, иссиқда байроқ кўтартиришни оқлайдими? Эртанги келажагимиз бўлган талаба қизларга қайси бири муҳимроқ: илм олишми ёки байрамда байроқ кўтариш? Жамият учун қайси бири фойда?

🏁 - байроқ кўтараверишсин, ахир байрамку

📚 - йўқолсин маршировка! Талабалар илм олиши керак!
#ижтимоий_сўровнома

Фақат талабалар жавоб беришини илтимос қиламиз

Юртимиздаги барча ОТМларда кузги семестр якунланиб, якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди (сессия).

Айтингчи, сессия жараёнида коррупцияга оид ҳолатларни қандай баҳолайсиз?

? - коррупцияга дуч келмадим, ҳолат жуда яхши
? - коррупция қисман бор, лекин аввалги йиллардан аҳвол анча яхшиланди
? - аҳвол ўша-ўша, коррупция авж олган
#ижтимоий_сўровнома

«Blockchain» (блокчейн) технологияси ҳақида тушунчага эгамисиз?
Anonymous Poll
7%
Ҳа, тўлиқ хабардорман
20%
Бироз хабарим бор
73%
Йўқ, бу мен учун янгилик
​​Ҳалигина монополия ҳақида гапириб турувдик, шу мавзуга оид ўта антиқа хабар чиқиб қолди.

Балки хабарингиз бордир, кеча Монополияга қарши курашиш қўмитаси GM Uzbekistan томонидан 2018 йилда сотилган 6,5 мингдан ортиқ Nexia-3 (2-позиция) автомобиллари комплектациясида туманга қарши олд фаралар охиригача етказиб берилмаганини маълум қилган эди.

Қўмита талаби билан, автомобиль ишлаб чиқарувчи аввал сотилган 6 мингтадан ортиқ автомобиллар комплектациясидаги фараларни етказиб берган ва истеъмолчиларга 2,5 миллиард сўмдан зиёд зарарни қоплаган, дейилганди хабарда.

Кейин ундан ҳам қизиқ бўлди. GM Uzbekistan бу хабарни рад қилиб, қуйидагича баёнот билан чиқди:

«Автомобилларни туманга қарши фараларсиз харидорларга етказилиш ҳолатлари мазкур бутловчи қисмнинг етказиб берилишида кечикиш юзага келганлиги сабабли харидорларни огоҳлантирган ва улар билан келишилган ҳолда амалга оширилган. Автомобилларни эгаларига ўз вақтида етказиб бериш мақсадида компания уларни вақтинча туманга қарши фараларсиз, кейинчалик ўрнатиб бериш шарти билан қарор қабул қилган.

Туманга қарши фараларнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасининг талаби билан қўйиб берилганлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сабаби автомобилларга мазкур бутловчи қисмларни ўрнатиб бериш «GM Uzbekistan» компанияси томонидан доимий назоратда бўлган ва бу ҳақда харидорлар ҳам огоҳлантирилган».

Яъни GM фараларсиз машина берганини тан оляпти, фақат харидорларга зарарни тўлашга Қўмитанинг алоқаси йўқ, дейишди.

Икки ташкилотнинг ахборот жанги шу билан тугаса керак, деб ўйлагандик, бугун Қўмита кечагидан ҳам даҳшат ва айтиш жоиз бўлса Ўзбекистон шароити учун ҳеч кутилмаган баёнот берди. Унда қуйидагича гаплар бор:

«Шу билан бирга, юзага келган вазият бўйича монопол мавқега эга компаниянинг тутган позицияси, унинг корпоратив маданияти ва қадриятларига нисбатан бир қанча саволларни юзага келтирмоқда.

Маълумки, автомобил ишлаб чиқариш индустриясида фаолият юритаётган глобал компаниялар одатда камчиликлар аниқланганда сотувга чиқарилган автомобилларни оммавий тарзда қайтариб оладилар ва зудлик билан нуқсонларни бартараф этадилар. Энг асосийси, уларнинг бизнес юритиш ананаларига кўра улар истеъмолчилар ва мижозлардан ошкора оммавий тарзда узр сўрайдилар (мисол учун, Toyota, Volkswagen ва бошқа компаниялар)...

Бироқ, “GM Uzbekistan” АЖни хатти-ҳаракатларида қуйидагини кузатиш мумкин.

Хусусан, комплектацияларида етишмовчиликлар мавжуд бўлган автомашиналар оммавий тарзда қайтариб олинмаган ёки етишмовчилик тўғрисида тегишли тартибда эълон қилинмаган, ушбу вазият бўйича кўп ҳолатларда истеъмолчиларга тегишли тарзда маълумотлар берилмаган, уларни бартараф этиш учун қулайликлар яратилмаган, масалан, Тошкент вилоятининг Бекобод (узоқлик – 150 км), Бўка (80 км.), Чирчиқ шаҳарларида (100 км) автомобил харид қилган истеъмолчилар туманга қарши ёритгич ўрнатиш учун Чиноз туманига келишга мажбур бўлганлар, камчиликни бартараф этиш муддатлари чўзиб юборилган, алоҳида ҳолатларда 2018 йилнинг октябр ойида сотиб олинган автомобилларга бугунги кунга (6 ой ўтган) қадар комплектацияни бутлаш иши амалга оширилмаган.

Юқорида келтирилган ҳолатлар, бозорда муайян хўжалик юритувчининг монопол мавқеи вужудга келиши унинг истеъмолчилар олдидаги маъсулияти пасайишини келтириб чиқаришига яна бир бор далил бўлмоқда».

Мана шунақа гаплар. Биргина туманга қарши фаралар устида бўлаётган гап-сўзлар монополия нақадар жирканчлигини, монопол ташкилотлар эса безбетроқ бўлишини кўрсатиб турибди.

#ижтимоий_сўровнома

👍 - Яшасин, монополия!
👎 - Йўқолсин, монополия!


👉 @xushnudbek 👈
#ижтимоий_сўровнома

Ҳурматли муштарий, каналда постларнинг рус тилидаги таржималари ҳам эълон қилинишини истайсизми?

👍 - Ҳа, керак 👎 - Йўқ, шартмас
Миша, чучвара «отмен»!

Кеча Адлия вазирлиги 1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шартлиги, мобил видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалигини эслатганди.

Буни қарангки, regulation.gov.uz порталидаги бир лойиҳа назаримиздан четда қолган экан. 14 июнь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан порталга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилибди. Лойиҳа ВМнинг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

https://regulation.gov.uz/uz/document/3901

Унга кўра, мобил видеокамерага оид талаблар 2019 йил 1 июлдан эмас, балки 2020 йил 1 январдан кучга киришини белгилашмоқчи.

Бу нима дегани, биласизми? Бу Ҳукумат қарорлари қай даражада ўйинчоқ бўлиб қолганини кўрсатади. Ким нимани хоҳласа, шуни қиляпти. Ҳозир хоҳласа 2020 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа 2030 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа бутунлай бекор қилиб юборишади.

Ҳукумат қарорини ўз муддатида бажаришни эплай олишмадими, унда ҳадеб қарорларни ўйинчоқ қилавермасдан, тинчгина айбни тан олиб, узр сўраб, келган жойидан давом эттирса бўлмайдими?

Видеоларни ГАИни рухсати билан жойлайсиз

Бундан ташқари ИИВ ўз лойиҳасида янада ажойиб ўзгаришларни таклиф этмоқда.

Жумладан, ҳайдовчилар ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслиги ҳақида талабни қўшишмоқда. Бунинг учун ўша ЙПХ ходимидан рухсат олиш керак эмиш.

Бу нима учун қилиняпти, ЙПХ ходимларининг хатолари, қонунга хилоф ҳаракатларини бировлар кўрмаслиги учунми? ЙПХ ходими давлат идорасининг вакили ҳисобланади ва жамоатчилик назорати нуқтаи назаридан унинг ҳаракатлари оммавий эълон қилиниши мумкин. Бу фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ.

Хўп, ўша видеони Интернетга ўзимас, ўртоғи жойлаштирди, унда нима бўлади? Хўп, ўша видеони ўзи жойлаштирди, ундачи, унда нима бўлади? Жарима солинадими? Қайси модда билан? Бу саволларнинг бирортасига жавоб йўқ.

Хуллас, Ички ишлар вазирлигининг бир-биридан ажойиб таклифлари акс этган лойиҳа 29 июнгача муҳокама қилинади. Сиз ҳам муҳокамада қатнашинг ва фикрларингизни қолдиринг.

👉 @xushnudbek 👈


#ижтимоий_сўровнома
Ички ишлар вазирлигининг ушбу лойиҳасига қандай муносабат билдирасиз?