Xushnudbek.uz
640K subscribers
10.3K photos
2.65K videos
237 files
8.84K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
“Наврўз байрамигача жамоат транспорти учун 2 мингта автобус олиб келамиз. Шунақа қилмасак бўлмайди, одамлар қийналяпти” — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимидаги коррупцияни танқид қилди.

“Мана, олий таълимга ўқишга киришдаги коррупция йўқ бўлди. Лекин олий таълим муассасалари ичидаги коррурция ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Ҳозир бир нечта ректорларни ишдан оляпмиз. Чунки ўргансак, талабаларнинг ўзи айтяпти, қай даражада коррупция кўплигини, дарсга келмасдан баҳо олишаётганини. Бу нима дегани?”, - деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
Энди тадбиркорлик учун туманлар 5 та тоифага ажратилади.

1-тоифа: ҳар томонлама ривожланган;
2-тоифа: инфратузилмаси яхши;
3-тоифа: шароити нисбатан қониқарли;
4-тоифа: жозибадорлиги етарли бўлмаган;
5-тоифа: шароити оғир.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун, солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи 20 та энг оғир шароитли туман учун:

- айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгилаймиз;

- мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди;

- якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.


👉 @xushnudbek 👈
“2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, қонунчилигимизни шунга мослаштиришимиз керак. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни тезлаштирмасак бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
10 та катта компания Ўзбекистон фуқаролари учун сотувга чиқарилади

"Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ IPO
си бўлишига ишонаман", - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтилади, аммо бунда шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинмайди

Жумладан, Шавкат Мирзиёев шундай деди:

«Очиқ айтиш керак, кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда.

Бу – тўғри йўл. Мен ҳам буни хоҳлайман.

Лекин халқимизнинг жон бошига даромади, ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, бу соҳадаги ислоҳотларни шошмасдан, босқичма-босқич қилишимиз керак. Ҳозир бозор нархига ўтсак, одамлар тўлай олмай қийналади.

Биз албатта эркин бозор тизимига ўтамиз, фақат бунда шароити оғирларга 2-3 йилга аниқ субсидия берамиз.

Даромади яхши, 3 та саунаси, 20 та телевизори борлар хоҳлаганча олаверсин, фақат бозор нархида олсин. Ҳозир даромади яхши ҳам, даромади ёмон ҳам бир хил нархда оляпти, бу адолатсизлик”, — деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
".


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурада қишки қабул бошланди

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Магистратурага ҳужжат топшириш учун албатта тил билиш сертификати талаб этилади. Фақат истисно тариқасида мазкур қишки қабулда сертификат даражаси муҳим эмас. А1 даража ҳам бўлаверади.

Муҳим жиҳати — ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилган С1 ёки B2 даража сертификатни олиши шарт. Акс ҳолда ўша магистр якуний давлат аттестациясига киритилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда Янги 2023 йил байрам тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабул қилиш бошланди

Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Аризалар 20 декабридан 20 январга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Қишки “перевод”га барча ҳам ҳужжат топширолмайди. Фақат 2 та узрли сабаби борларга рухсат.

Қуйидагилар узрли сабаблар ҳисобланади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

📒 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
паспорт нусхаси;
юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар ҳозир қабул қилинмайди. Хориждагилар фақат ёзда онлайн ариза топширади ҳамда тестга киришади.


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак?

2022 йил 20 декабрдан
республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар қабули magistr.edu.uz веб-сайти орқали 10 январга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Қайси хорижий сертификатлар қабул қилинади? Ва қайси даража бўлиши керак?

Юқоридаги суратларда ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

‼️Мазкур қишки қабулда истисно тариқасида тил билиш даражасига қаралмаяпти. Яъни юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган имтиҳон тизимлари орқали исталган даражадаги сертификат бўлса ҳам, магистратурага қабул қилинаверади. Фақат ягона шарти, кейинчалик ўқиш давомида талаб этиладиган даражадаги сертификатни олишлари шарт. Йўқса, якуний имтиҳон қўйилмайди, бошқача айтганда магистрлик дипломини ололмайди.

Рўйхатда номи келтирилмаган тизимдан олинган сертификатлар магистратурага ҳужжат топшириш учун асос бўлолмайди. Қайси даражада бўлишидан қатъи назар. Бунга истисно йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши кутилмоқда

Сенаторлар бу ҳақдаги қонунни муҳокама қилди.

Қонунда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланишини назарда тутади.

Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган эди.

Қонун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

“Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.


👉 @xushnudbek 👈
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

ЖАВОБ: ҳозирча аниқ эмас.

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда яхши анъана йўлга қўйилди. Унга кўра, кейинги йилдаги байрам кунлари арафасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча дам олиш кунлари бериладиган ва бу олдиндан ҳаммага эълон қилинадиган бўлди.

Аҳоли шунга қараб, ўз режаларини тартибга солиши, саёҳатга чиқишни ёки бошқа ишларини режалаштириши мумкин эди.

Биринчи йилни ҳисобга олмаганда, кейинги йилларда ушбу дам олиш саналари вақтлироқ эълон қилинаётган эди. Аммо ўтган йили салкам Янги йилнинг тагида — 21 декабрь куни маълум қилинди.

Мана бугун ҳам 21 декабрь. Аммо ҳалигача дам олиш кунлари ҳақида гап-сўз йўқ. Ҳаттоки жамоатчилик муҳокамасига бу ҳақда бирор ҳужжат қўйилганини ҳам топа олмадим.

Демак, бу йил дам олиш кунлари ўтган йилгидан ҳам кечроқ чиқса керак.

Ўзи бу тизимдан асосий мақсадлардан бири ички туризмни ривожлантириш эди. Аммо қачон дам олиш кунлари бўлиши Янги йилга саноқли кунлар қолганда эълон қилинса, аҳоли деярли ҳеч нарсани режалаштира олмайди. Ҳеч қаёққа саёҳатга ҳам бормайди, чунки байрамга яқин қолганда бирорта билет қолмаган бўлади.

Ёки келгуси йилда қўшимча дам олиш кунлари бўлмайдими?

Ҳозирча маълум бўлгани, жорий йил 31 декабрь — шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни бўлади. 1 январь эса шундоқ ҳам якшанба кунига тўғри келмоқда.

Янги Меҳнат кодексига кўра, байрамлар дам олиш кунига тўғри келса, кейинги иш куни дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳали янги Меҳнат кодекси расман кучга кирмади. Демак, ҳозирча бу қоидани 1 январга алоқаси йўқ.

Қайси йилдаги дам олиш кунлари қачон эълон қилингани ҳақида маълумот:

2018 йилники — 28 декабрда;
2019 йилники — 13 ноябрда;
2020 йилники — 15 ноябрда;
2021 йилники — 3 декабрда;
2022 йилники — 21 декабрда;
2023 йилники — ????


👉 @xushnudbek 👈
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
‼️2023/2024-o‘quv yili bakalavriat qabuli uchun fanlar majmuasi tasdiqlandi
#abituriyent

Joriy yilda fanlar majmuasi Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlandi. Ilgari Davlat qabul komissiyasi tomonidan tasdiqlanar va bu jarayon juda uzoqqa cho‘zilib ketardi.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.


👉 @xushnudbek 👈