Xushnudbek.uz
630K subscribers
10.7K photos
2.77K videos
239 files
9.07K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
2022 йилги давлат бюджети харажатлари яна 2 трлн сўмдан ортиққа оширилмоқда

Йил охирига келиб 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда.

Депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан:

давлат-хусусий шерикчилиги асосида асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётгани ҳисобига ушбу йўналишга қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги 407,1 млрд сўмга;

Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга;

экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобил саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими харажатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга;

Ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш (ўтказиб бериш) мақсадида Молия вазирлигига 1 трлн сўмга ошириш кўзда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
2022 йилги давлат бюджети харажатлари яна 2 трлн сўмдан ортиққа оширилмоқда Йил охирига келиб 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда. Депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси…
UzAuto Motors экспорт қиладиган автомобиллар учун утилизация харажатларига давлат бюджетидан қўшимча 224,5 млрд сўм субсидия ажратилаётганига муносабатлар:

Иқтисодчи Отабек Бакиров буни «паразитликнинг олий намунаси» демоқда:

«Йил бошида тасдиқланган бюджетда хорижга экспорт қилинган автомобиллар учун утилизация йиғимини қоплашга 100 млрд. субсидия бир думалаб йил охирида 325 млрд. сўмга етибди. Бу сиз ўз ёнингиздан қозоғистонлик ва россиялик харидорлар сотиб олаётган автомобиллар учун ҳам утилизация йиғимини тўлаяпсиз дегани.

Бундан бадтар паразитлик бўлиши мумкинми? Ўзбекистон халқи ва иқтисодиёти бу қуртдан қачон қутулади?»
, — дейди Бакиров.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов эса бундай заводлар «халқ ҳаётини қимматроқ қилаётганини» таъкидлади:

«Шу заводнинг ёпилиши - қанча пулни иқтисод қилар эди.

Худди шунга ўхшаган юзлаб "кўринмас" кичик заводлар бор, бир-икки одамни ишлатаман деб, 35 миллион халқнинг ҳаётини қимматроқ ва қийинроқ қилишади. Иқитисодиётимизга турган битгани зарар»
, — деб ёзади Ҳошимов.

Эслатиб ўтамиз, бу 224,5 млрд сўм тугаб бораётган 2022 йил учун берилмоқда. Ҳали 2023 йилда давлат бюджетидан автосаноат корхоналари яна бир неча юз миллиардлик субсидиялар олиши аниқ.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2023 йилги давлат бюджетининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Давлат ва жамият ҳаёти учун жуда муҳим бўлган ушбу қонун муҳокамасини жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📲 https://youtu.be/qDBJzuOuUH8

Газета.уз мухбири Шуҳрат Латипов 2023 йилги давлат бюджети лойиҳаси бўйича қуйидагиларга эътибор қаратмоқда:

Қонун лойиҳаси 16 декабрда Парламентга киритилди. Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка кўра, Ҳукумат бюджет лойиҳасини Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, 15 октябридан кечиктирмай киритиши керак эди, демак 1 ойдан кўпроқ кечикди;

Депутатлар бюджет лойиҳасини атига 3 кунгина муҳокама қилган. Ваҳоланки, қонунчиликка кўра, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 1 ой кўриб чиқилиши керак эди;

2023 йилги давлат бюджети лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

У бунга қадар раис ўринбосари эди.

Шу муносабат билан Нарзулло Обломурадов ўз аризасига биноан, партия етакчиси сифатидаги фаолиятини якунлади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2023 йилги давлат бюджетининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Давлат ва жамият ҳаёти учун жуда муҳим бўлган ушбу қонун муҳокамасини жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 📲 https://youtu.be/qDBJzuOuUH8 Газета.уз…
Ҳукумат прогнозларига кўра, келгуси йилда мамлакат иқтисодиёти 5,3% ўсади, инфляция 9,5%ни ташкил қилади, консолидацияланган бюджет даромадлари 311 трлн сўм атрофида, харажатлари эса 343 трлн сўм атрофида режалаштирилмоқда, шунда дефицит 32,5 трлн сўм, аниқроғи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3% миқдорида бўлиши кутилмоқда.

Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз сақланиб қолмоқда, ҚҚС амалдаги 15%дан 12%га камайтирилади, товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар учун йилига 20 млн сўм, 500 млн сўмдан юқори бўлганларга эса йилига 30 млн сўмлик қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда улар бухгалтерия ҳисобини юритишдан ҳамда дивиденд солиғини тўлашдан озод этилади.

Товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик тадбиркорлар учун бир йил давомида фойда солиғи ставкасини 2% камайтириш кўзда тутилмоқда. Маҳаллий бюджетларга тушадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси инфляция даражасида индексация қилинади. Бунда акциз солиғи ставкаларининг индексацияси 1 февралдан амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 20 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Конгресс-ҳолл мажмуасида Мурожаатномага тайёргарлик ишлари кетмоқда, таклиф этилган меҳмонлар келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк бор 2017 йил 22 декабрь куни Президентнинг парламент палаталарига Мурожаатномаси бўлиб ўтганди. Шундан буён Президент кейинги йил номини айнан Мурожаатномада маълум қиладиган бўлди.

2020 йилда 2 марта Мурожаатнома йўлланган. 24 январда 2020 йил учун, 29 декабрда эса 2021 йил учун Мурожаатнома йўлланган.

2021 йилда сайлов муносабати билан Мурожаатнома йўлланмаган. Йил номи эса Янги йил табригида айтилганди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси бошланди.

Эфирга узатаётган давлат телеканаллари:

«Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла», «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб», «Тошкент», «Ўзбекистон тарихи».

Хусусий телеканаллар:

Mening yurtim, Sevimli, UzReport TV, Milliy и Zo’r TV.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев: “Аҳолимиз — бизнинг бойлигимиз”

Президент ўз сўзини аҳолимиз сони 36 млнга етгани ҳақидаги маълумотдан бошлади:

«Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Бизнинг энг катта бойлигимиз бу — аҳолимиз. Уларни асраб-авайлашимиз зарур.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланаяпмиз», - деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
Мурожаатномани YouTube орқали онлайн томоша қилиш:

https://youtu.be/wiiSgJZECj4


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган).

Иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди.


👉 @xushnudbek 👈
2023 йилдаги устувор вазифаларнинг энг биринчиси — ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш.

Демак, кўп вазирлик, қўмита ва давлат ташкилотлари ёпилиб, штатлар максимал қисқартирилса керак.


👉 @xushnudbek 👈
Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. 2 баравардан кўпроқ.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35% гача қисқартирилади.

“Албатта, ким ишлайди, дейишингиз мумкин. Топилади ишлайдиганлар. Давлат ташкилотлари ва штатлар қисқартирилиши ортидан тежаб қолинган маблағлар ижтимоий соҳаларга йўналтирилади, давлат хизматчилари маошлари оширилади. Шунга яраша масъулияти ҳам оширилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида Республика бўйсунувига ўтказилади.

Шу чоққача фақат Тошкент шаҳри Республика бўйсунувидаги шаҳар мақомида эди.


👉 @xushnudbek 👈
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.

Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак», — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.

Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Касб-ҳунар таълими билан қамров 200 мингга етказилади.

2023 йилда давлат грантлари учун 130 минг жой ажратилади. Бу жорий йилгидан 30 мингга кўпроқ.

Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади.

Келаси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олинади.


👉 @xushnudbek 👈