Xushnudbek.uz
615K subscribers
10.7K photos
2.73K videos
239 files
9K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тошкент вилоятидаги транспорт тизимига оид Шавкат Мирзиёев таклифлари:

🚌 Нурафшон шаҳридан пойтахтга олиб борувчи йўллар кенгайтирилиб, алоҳида йўлакда тезюрар электробуслар қатнови (БиАрТи) ташкил этилади;

🚆Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарларидан Тошкент шаҳригача 120 километр тезликда юрадиган замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади.

Бунинг учун 10 та электропоезд харид қилинади, уларда пойтахт билан ягона билет тизими жорий қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятида олий таълимга оид режалари:

👉 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади;

👉 Улуғбек шаҳарчасида, 8 минг талабага мўлжалланган 3 та олийгоҳ, яъни Россиянинг Менделеев кимё университети, Венгриянинг Дебрецен университети ва Тошкент кимё технологиялари институти, нуфузли илмий ташкилотлар ва лабораторияларни ўз ичига олган кимё-саноати илмий кластери ташкил этилади;

👉 вилоятдаги 14 та ихтисослашган шифохона Нурафшон шаҳрига кўчирилиб, ягона тиббиёт комплекси ва нуфузли хорижий университет билан бирга тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади;

👉 вилоят ҳокимлигида махсус жамғарма ташкил этилиб, ҳар йили тиббиёт олийгоҳлари юқори курс талабаларининг 100 нафарига контракт пуллари тўлаб берилади.

Ушбу талабалар билан шартнома тузилиб, вилоятнинг энг оғир Бўстонлиқ, Бўка, Оҳангарон ва Янгийўл туманларига ишлаш учун юборилади ва уларга қўшимча устама тўланади.


👉 @xushnudbek 👈
"Меҳр" операциясини амалга ошириш осон бўлгани йўқ — Шавкат Мирзиёев

Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув чоғида "Меҳр" операцияси доирасида Суриядан Ўзбекистонга қайтиб келган аёл ҳам сўз олди ва Ватанга олиб келинган барча аёллар ва болалар номидан ўз миннатдорлигини билдирди. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ушбу операцияларни амалга ошириш осон бўлмагани, кўп тўсиқлар ва қийинчиликлар билан уддасидан чиқилганини таъкидлади.

«Бир сафар юртдошларимизни Суриядан олиб келаётган самолёт Туркия осмони устидан учиб ўтаётганда бизга қараб турк ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти учирилди ва Туркия ҳудудини тезда тарк этишни талаб қилди. Кейин биз ноилож самолётни қўндириш учун тезда бошқа жой қидирдик ва энг яқин Озарбойжонга қўндиришга рухсат олдик. Шундан сўнг ўзим шахсан Туркия Президенти Эрдоган жаноби олийларига қўнғироқ қилдим. Музокаралардан кейин, самолётимиз яна учишда давом этди.

Гарчи адашган бўлишса ҳам, лекин улар ватандошларимиз-ку. Улар учун ким билан бўлса ҳам музокара олиб боришга тайёрман», — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳслари ўтказилади

Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

10 октябрь куни старт олган баҳсларда 362 нафар ёш чарм қўлқоп устаси иштирок этди. Бугун эса энг кучли 26 нафар боксчи 13 та вазн тоифасида олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Баҳслар соат 19:00да бошланади ва "Спорт-2" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

Ёш ва умидли боксчиларимизнинг баҳсини ўтказиб юборманг!


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан бир қатор телеканалларда "Тутқунлик" фильмининг миллий намойиши бошланади

Фильм 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган.

Қуйида фильмнинг телеканаллардаги намойиш вақти ҳам берилган:

Телеканаллардаги премьера вақтлари:

17 октябрь 14.15 – “Менинг юртим”,
20.30 – “СевимлиТВ”,
22.20 – “ЗўрТВ”
18 октябрь 12:00 – “РенессансТВ”.

👉Батафсил
❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали таълим гранти эълон қилади

Хабарингиз бор, 1 йил аввал MetsenatUz лойиҳасини бошлаган эдик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак бериш, жамиятда меценатлик (ҳомийлик) маданиятини шакллантириш эди. Тома-тома кўл бўлур деганидай, 1 йил давомида жами 5 млрд сўмдан ошиқроқ қийматдаги таълим гранти ва стипендиялар эълон қилинди.

Биз бу лойиҳани тўхтатмоқчи эмасмиз, бор куч ва имкониятларимиз билан ушбу лойиҳани ривожлантириш устида бош қотиряпмиз. Бугун мамнуният билан MetsenatUz лойиҳасида навбатдаги таълим грантини эълон қиламиз.

XushnudbekUz Телеграм канали номидан жорий қилинган таълим грантида 35 нафар талабага 3 млн сўмдан, жами 105 млн сўмлик маблағлар тўлаб беришни ният қилдик.

Балки бу катта сумма эмасдир, балки кимларгадир ярим йиллик контрактини қоплаш учун ҳам етмас, лекин имкон қадар эҳтиёжманд толиби илмларга ёрдам бўлади, деган умиддаман.

ℹ️ Маълумот: ушбу грант учун ажратилаётган маблағлар XushnudbekUz каналида эълон қилинган рекламалар ҳисобидан қопланади.

📲
ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

Таълим гранти ҳақида маълумот:

Қайси ОТМлар учун:
Барча давлат, нодавлат, диний таълим муассасалари учун
Қайси босқич учун: бакалавриатнинг барча босқичи
Қайси таълим шакли учун: кундузги, сиртқи ва кечки
Қайси жиҳатларга устунлик берилади: ўзлаштириш кўрсаткичи юқори, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим, ногиронлиги бор талабалар.
Квота сони: 35 нафар (бунинг 10 нафари ТДЮУ талабалари учун)
Таълим гранти миқдори: 3 млн сўм (жами 105 млн сўм)
Ариза топширишнинг сўнгги куни: 31 октябрь

📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

P.S.: электрон тизим тўлиқ янгилангани учун, мабодо ҳужжат топширишда техник муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Перу полицияси дрон ва унга ёпиштирилган пичоқ ёрдамида оёғи ипга боғланиб, осилиб қолган кабутарни қутқаришибди.

Юқори технологияларга асосланган инсонпарварлик! Қойил.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz pinned «❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали таълим гранти эълон қилади Хабарингиз бор, 1 йил аввал MetsenatUz лойиҳасини бошлаган эдик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак…»
Президент қарорига кўра, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилди.

2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;

2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

📲 2022 йил 1 январдан
метрополитен йўналишлари, поездлар ҳаракати жадвали ва электрон тўлов мавжуд мобил илова ишга туширилади;

2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Сайловга оид сўровнома.

Барча партиялар президентликка ўз номзодини тасдиқлади. Сиз кимга овоз бермоқчисиз? (номзодлар алифбо тартибида)
Final Results
8%
Алишер Қодиров (Миллий тикланиш)
3%
Баҳром Абдуҳалимов (Адолат)
6%
Мақсуда Ворисова (ХДП)
9%
Нарзулла Обломуродов (Экопартия)
74%
Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП)
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев “Заковат” республика брейн-ринг турнирида иштирок этган ва ярим финалга қадар етиб борган Сирдарё вилояти жамоаси билимдонлари билан учрашди.

«Сизлар тенгқурларингизга ўрнак бўлаяпсизлар. Ўз ўрнида вилоятда ҳам интеллектуал ўйинларни янада ривожлантириш учун “Заковат клуби”ни ташкил этамиз. Бунёд этилаётган муҳташам “Ёшлар маркази” биносидан клуб учун жой ажратилиб, талаб даражасида жиҳозлаймиз. Барча шарт-шароитни яратиб берамиз», - деди вилоят ҳокими ва билимдонларни қимматбаҳо совғалар билан мукофотлади.


👉 @xushnudbek 👈
🇵🇱 Varshava menejment universiteti Andijon filiali

SIRTQI ta'limda tahsil oling❗️

Universitetimizda qabul jarayoni davom etmoqda.

Qabul 1-noyabrgacha❗️

Yo'nalishlarimiz:
Buxgalteriya hisobi va moliya
Axborot texnologiyalari va kiberxavfsizlik
Biznes va marketing

Darslar:
🇺🇿 o'zbek
🇷🇺 rus tillarida bo'lib o'tadi

Yillik kontrakt miqdori - 2500$

❗️ Shoshiling, bu yil talaba bo'lish imkoniyatini qo'ldan boy bermang!

☝️ O'rinlar chegaralangan!


Ro'yxatdan o'tish: https://collegiumhumanum.online/

Yoki Telegram orqali:
📲 @CollegiumHumanumRu

Qabul komissiyasi:
📞 +998902032000
®️
Бугун юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 минг 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди.

14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 минг 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати



👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам замонга мослашяпти. Бировга ёқадими, йўқми, менга улар ёқади” — Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашувда журналистлар ҳақида фикр билдирди


👉 @xushnudbek 👈