Xushnudbek.uz
584K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев жадидларни ёдга олди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида сайловчилар билан учрашмоқда. Жумладан, у жадид боболаримиз ҳақида фикр билдирди:

«Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Убайдулла Хўжаев, Шокиржон Раҳимий, Тавалло, Ғулом Зафарий сингари жадидчилик ҳаракатининг тошкентлик етакчилари юртимизда миллий уйғонишнинг янги даврини яратишга киришган эдилар.

Мустабид тузум бу фидойи зотларни жисмонан йўқ қилган бўлса-да, уларнинг ҳуррият ва маърифат ҳақидаги орзу-умидлари халқимиз қалбида ҳамиша барҳаёт яшамоқда.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Олий суди ҳайъати томонидан ўз вақтида миллий озодлик учун курашган 115 нафар ватандошимизнинг пок номлари оқланди.

Миллий истиқлол йўлида ҳалок бўлган жасур ота-боболаримизнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг меросини чуқур ўрганиш мақсадида бошлаган кенг кўламли ишларимизни албатта изчил давом эттирамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга берганларга солиқ имтиёзи берилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда таълим сифати ҳақида тўхталиб ўтди.

«Айрим шаҳар мактабларида битта синфда 45-50 тагача болажонларимиз ўқиётганидан яхши хабардорман.
Давлат боғчасига фарзандини бераман деб, ойлаб, ҳатто йиллаб навбат кутаётган оилалар ҳам бор.

Шу боис, фарзандларини хусусий боғча ва мактабга берган ота-оналар, енгилликлар беришимизни кутаяпти.

Энди, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди. Бу – ҳар бир фарзанд тўловидан ойига 400 минг сўмгача маблағ рўзғорда қолади, дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Талабаларга 5 ГБ интернет текин берилади

Шавкат Мирзиёевнинг олий таълимга оид таклифлари:

«Нуфузли хорижий университетлар билан бирга, камида 10 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, амалда ишлаб турганлари билан, уларнинг жами сони 31 тага етади.

Шунингдек, магистратурада таълим олиш учун, Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга – 200 та ҳамда хотин-қизлар учун давлат олийгоҳларига 500 та давлат гранти берилади.

Шунингдек, ҳар бир талабага ойига 5 Гигабайт бепул интернет берилади», - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Ёш олимларнинг илмий мақола ва материалларини энг нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этиш харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида мактаблар сиғимини кенгайтириш бўйича режалари:

«Келгуси беш йилда барча янги уй-жой массивларида мактаблар қурилади ва мавжуд 180 таси реконструкция қилинади.

Шаҳардаги аҳолининг даромадларини инобатга олиб, хусусий таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаймиз.

Бунинг учун, шаҳарда аҳоли талаби асосида 100 та қулай ер танланиб, мактаб барпо этиш учун аукцион орқали тадбиркорларга мақсадли равишда берилади»


👉 @xushnudbek 👈
МЖтКдаги айрим жарималар миқдори камайтирилиши кутилмоқда

МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳада муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки баравар (135 минг сўм)га камайтириш назарда тутилмоқда.

Ҳозир 270 минг сўм.

фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун жарима миқдорини 735 минг сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Ҳозир 1 млн 350 минг сўм.

йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтириш таклиф этилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Муфтий сайланди

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Бугун янги вазифани бошлаган Нуриддин ҳожи Холиқназаровга ҳам, Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага ҳам Аллоҳ таолодан куч-қувват тилаймиз. Ушбу қарорларни дин учун ҳам, жамият учун Ўзи хайрли қилсин.


👉 @xushnudbek 👈
119 та давлат органи ўз тасарруфидаги кўчмас мулклар ҳақида маълумотларни расмий сайтларига жойлаштирмаган

Бугун Халқаро медиа ҳоллда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, жорий йилнинг октябрь ойи ҳолатига ўтказилган мониторинг натижалари бўйича 230 та вазирлик ва идораларнинг 121 таси хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирмагани аниқланди.

Шу каби республикадаги 119 та давлат органи ва ташкилоти ўз  тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминламаган бўлса, 48 таси Порталда шахсий кабинет ҳам очмаган.


👉 @xushnudbek 👈
Сайлов участкангизни қандай аниқлаш мумкин?

Марказий сайлов комиссиясининг saylov.uz сайти орқали онлайн тарзда ўзингиз овоз берадиган сайлов участкангизни аниқлашингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги саҳифага кириб, паспорт серия ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши керак

https://saylov.uz/uz/faq/user-polling-station


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча илк марта Президент сайловларида теледебат бўлиб ўтди. Кеча имконим бўлмай кўра олмагандим, бугун теледебатнинг ёзиб олинган версиясини МТРКнинг UZTV иловаси орқали томоша қилдим. Теледебатда номзодларнинг вакиллари иқтисодиётни бошқаришда давлат иштироки ҳақида ўз позицияларини илгари суришди.

Албатта, биринчи марта ўтказилаётган теледебат жудаааа унақа АҚШдаги дебатлар каби қизғин ва муросасиз кечгани йўқ. Лекин хайриятки ўта қуруқ ва расмий ҳам бўлмабди. Ҳар ҳолда спикерликка партияларнинг мақсадини моҳиятан тушунадиган одамларни танлашибди.

Умуман олганда қайси соҳада бўлмасин мен бу каби янгиликлар тарафдориман. Бошида балки кўпчилик кутгандай бўлмас, балки зерикарли, балки ҳатто фойдасиз ҳам бўлар. Аммо янгилик сари ташланган қадамнинг ўзи катта нарса. Мана шу биринчи қадам қийин бўлади доим. Бунга куч ва журъат топа олиш керак. Умид қиламанки, кейинги дебатларда спикерлар ҳам, ташкилотчилар ҳам тажриба тўплаб бораверишади ва муҳокамалар ҳам янада қизғин кечади.


👉 @xushnudbek 👈
Сергели ва Яккасарой туманларини боғлайдиган 2 километрлик трасса қуриб битказилди

Бугун Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача бўлган 2 километрлик трасса ҳаракатланиш учун очилди.

Кичик ҳалқа йўли ва Салор канали устида қурилган ушбу кўприкнинг узунлиги 788 метрни ташкил этиб, Тошкент ҳалқа йўлига туташган жойида иккита 207 метрлик йўл ўтказгич барпо этилган.

6 қаторли янги кўприк ва йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қувватига эга бўлади. Натижада Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20–25 дақиқага камаяди.

Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳам давом этмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қуриш ишлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
"Cambridge" o'quv markazi yuragida o’ti bor, har qanday o’quvchi bilan ishlay oladigan, intiluvchan, qadriyatli va tajribali ingliz tili o'qituvchilarini jamoaga taklif etadi!

Talablar:
– IELTS 7.0 ball va undan yuqori bo'lishi;
– Yoshi 22 dan 40 yoshgacha bo’lish;
– Kamida 2 yillik ish tajribasi;
– O'zbek/Rus tillarida dars o'ta olish talab etiladi.

Biz sizga taklif qilamiz:
– Shaxsiy va professional rivojlanish uchun imkoniyatlar;
– Kuchli jamoa (ustozlar darajasi IELTS 9,0 gacha);
– Doimiy 12 million so’mdan 16,5 million so’mgacha oylik;
– Kunda 6 soat ishlash imkoniyati;
– Rasmiy ishga qabul qilish;
– Turar joy topishda yordam (agar viloyatdan kelsangiz);
– Toshkent bo’ylab 6 ta filialda ishlash imkoniyati.

Arizalarni O'zbekiston bo'ylab qabul qilamiz.

Jamoaga qo'shilish uchun:

👉 ARIZA YUBORISH

®️
Россияда коронавирусга оид ҳолат ёмонлашгани сабабли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар дам олиш куни эълон қилинди. Ушбу таклифни Владимир Путин тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ушбу кунлар учун ходимларнинг иш ҳақлари сақлаб қолинади. Шунингдек, ҳудудларга вазиятдан келиб чиқиб, яна қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳуқуқи берилди.


👉 @xushnudbek 👈
🇺🇿Урааа! Насаф ОФК кубоги финалида!

Ҳозиргина Қарши шаҳрида ОФК кубоги яримфинали ўз ниҳоясига етди. Унда «Насаф» Ҳонконгнинг «Ли Ман» жамоасини қўшимча дақиқаларда мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубоги финалига йўлланма олди.

«Насаф» 1-бўлимда ишонарли 2:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетганди. Аммо рақиб жамоа ҳам тасодифан бу ергача келмаганини исботлади ва 2-бўлимда ҳисобни 2:2 га етказди. Қўшимча таймнинг биринчиси энди тугай деганда Калудеровичнинг супер зарбаси дарвоза тўрига аниқ бориб тушди.

Шу билан «Насаф» 2011 йилги ОФК кубогидаги чемпионлигидан 10 йил ўтиб, яна финалга чиқди.

👏👏Баракалла, йигитлар! Финалда омад тилаймиз!!!

ОФК кубоги. Яримфинал.
«Насаф» - «Ли Ман» (Ҳонгконг) – 3:2
Голлар:
Фернандо Ресио (автогол) - 4', Ҳусайн Норчаев - 26', Андрия Калудерович - 105' – Живанилтон - 47', Хосе Анхель Мартин - 65' (пенальти)


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Насаф» — «Ли Ман» учрашувидаги барча голларни томоша қилинг ва ғалаба ҳаяжонини яна бир бор ҳис этинг!

Видео: UzReport


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чорловчи кўплаб ижтимоий роликлар эълон қилинмоқда.

Шунақа роликлардан бири: тўйга деса ҳамма боради, сайловга ҳам шунақа борайлик…


👉 @xushnudbek 👈