"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.53K subscribers
4.46K photos
866 videos
40 files
2.43K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
#Тилбилимдан_бир_чимдим

ЧИВИНМИ Ё ПАШШАМИ?

Ўзбек халқини, турфа бўлинишлардан ташқари, яна икки катта гуруҳга бўлиш мумкин: бири чивин деб атайдиган ҳашаротни иккинчиси пашша дейди ва пашшани чивин. Тўғрироғи, бир ҳашаротни Ўзбекистоннинг ярми – пашша, иккинчи ярми – чивин дейди ва аксинча.
Маълумки, Фарғона, Тошкент ҳудудларида “чивин” деганда – кичкина, қон сўрадиган ҳашарот, русча айтганда, “комар”; “пашша” деганда – қора, каттароқ ҳашарот, русча айтганда, “муха” тушунилади, бошқа ҳудудларда эса бунинг тескариси: “чивин” – бу “муха”, “пашша” – “комар” (узр, икки гуруҳдан бирига устунлик бермаслик учун русча сўзлар ҳам ишлатдик).
Табиийки, адабий тилда ҳар икки ҳашаротни иккала номда ҳам атаб бўлмайди, пашша ва чивин биз учун арзимас бўлиб туюлсада, лекин фанда улар мутлақо бошқа-бошқа мавжудотлар, уларнинг аниқ номи бўлиши керак, дейлик, сигирни фил, филни сигир деёлмаймиз.
Шу боис адабий тилга уларнинг номлари Тошкент ва Фарғона водийсидаги баъзи шевалар асосида қабул қилинган, аммо андижонлик, қашқадарёлик, сурхондарёлик, хоразмлик, бухоролик, самарқандлик ё жиззахликдан: “шу ҳашарот номини адабий тилга сизнинг шевангиздагидай “чивин” деб эмас, “пашша” деб киритамиз, сиз “пашша” деб биладиган ҳашарот эса, аксинча, “чивин ” бўлади. Шунга розимисиз? ” – деб ҳеч ким сўрамаган албатта.
“Чивин” сўзининг энг қадимги кўринишлари: “чибин”, “чигун” шаклларида бўлиб, X-XI аср обидалари: “Олтин Ёруқ” ёдгорлиги, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари орқали бизгача етиб келган. Иккала манбада ҳам бу ном ҳозирги адабий тилдаги чивин (комар) маъносида эмас, балки вилоятлардаги сўзлашув тилига оид деб қараладиган “чивин” (муха) маъносида ишлатилган (Jorї turmatї bir čїgünkä alїn – Бир чивинга кучи етмади. “Қутадғу Билиг”).
Буни қарангки, кейинчалик XIV асрда Хоразмда яшаган адиб ва шоирлар ҳам “чибин” (чыбын) деб ҳозир вилоятларда “чивин”(“муха”) дейиладиган қора ҳашаротни аташган экан. Бунга атоқли олим Эргаш Фозилов ўзининг “Староузбекский язык. Хорезмийские памятники XIV века” китобида қатор мисоллар келтиради. Ўша даврда Хоразмда яшаган шоир Қутбнинг “Хисрав ва Ширин” достонида бу сўз шундай қўлланган: “Чибинсиз болса сáфūрақ бал”– маъноси: “Бол чивинсиз (без мух) бўлса, софроқ бўлади”.
Навоий бобомиз ҳам “чибин” деганда ҳозирги адабий тилимиздаги чивинни эмас, балки олис ўтмишда аждодларимиз бу ном билан қайси ҳашаротни аташган бўлса, худди ўшани тушунган. Хусусан, “Садди Искандарий” достонида Навоий айланувчи фалак, яъни осмонни тегирмон уйига, Зуҳал (Сатурн) сайёрасини ўша уйдаги қора чивинга ўхшатади:

“Қаро юз била чархи гардуннишин,
Нечукким, харос уйи ичра чибин”.

Илми нужумда илгари Зуҳал – ёмонлик, наҳс келтирувчи, қора сайёра, деб ҳисобланган.
Шунингдек, Навоий қора эмас, кўк рангли чивинни “олтунлуғ чибин” деб атайди.
Тасаввур қилинг, Навоий тирилиб келди ва шундай суҳбат бўлиб ўтди:
“– Бобо, биз асарларингизда сиз ёзган “чибин”, “олтунлуғ чибин” каби сўзларни ҳозирги адабий тилимизга “пашша”, “тилла пашша” деб табдил этиб чиқдик. Юсуф Хос Ҳожиб, Қутб, Сайфи Саройи, Ҳайдар Хоразмий асарлари ва, умуман, барча қадимги туркий обидаларда бу ҳашарот “чибин” дейилган экан. Ҳаммасини “пашша”га айлантирамиз.
– Эй фарзанд, “паша” бу сорт тилинда бошқа бир ҳашарот – чиркайнинг номидурур. Бу тағйирнинг боиси недур?
– Ўтган асрда бир гуруҳ тилчиларимиз шундай қарор қабул қилишган экан, бобо. Биз ҳам юз йилдан бери бу нарсага кўниколмай келамиз. Сўзлашув тилида биз ҳам сиз каби қора чивинни "чивин" деймиз. Лекин адабий тилда “пашша” деб ёзишимиз керак”.
Шу ўринда бу ҳашарот (муха) қардош тилларда қандай аталишига эътибор берсак: қозоқча: шыбын; туркманча: ҫybyn, уйғурча: чивин (“چىۋىن”), қиргизча: чымын; татарча: чебен, бошқирдча себен. Яъни, аксарият туркий халқлар “чивин” деб атайдиган ҳашарот фақат ўзбек адабий тилида “пашша”га айланиб қолган.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
“Пашша” эса форс тилидан ўзлашган бўлиб, Шавкат Раҳматуллаев ўзининг “Ўзбек тилининг этимологик луғати” III томида унга шундай изоҳ беради: “Пашша форсча, тожикча луғатларда: “қўш парда қанотли, узун мўйловли, танаси ингичка, қон сўрувчи майда ҳашарот (чивин)” маъносини англатиши айтилган. Ўзбек тилига бу от тожикча шаклида олиниб, “қўш парда қанотли, танаси думалоқ, асосан овқат қолдиқларини еб яшайдиган ҳашарот” маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 581)” (Ш.Раҳматуллаев. ЎТЭЛ. III.188).
Ҳозир ҳам тожик тилида “пашша”, “хомӯшак”, форс тилида “пāше” (“پشه”) деганда ўша қон сўрувчи майда ҳашарот тушунилади. Қизиғи шундаки, ўзбек тилида “пашшахона”, “пашшахўрда” сўзлари ҳам айнан ана шу чақадиган пашшага нисбатан ишлатилади, аммо ҳашаротнинг ўзи "чивин" бўлиб қолган.
Алқисса, нарсани ўз номи билан атаб, "чивин"ни аждодларимиз, қардошларимиз қайси ҳашаротга нисбатан қўлласа, шундай қўлласак, пашшани ҳам аслияти маъносига мосласак, тилимиз бир қусурдан қутулган бўлар эди.

Абдувоҳид Ҳайит
Туркман шоири Махтумкули накадар хак гапни айтган экан-а...☝️☺️

Мол, дунё деб газарсан то ичингда дам бордур,
Дам ичингнан чикканча, бошингда юз гам бордур.
Дуймас гузинг дунёга бир куш ховуч кум бордур,
Эй бе акл одамзот, саннан гофил ким бордур....
Узбекистон, Туркменистан халк артисти Бобомурод Хамдамов тарихий суръатларда. ☝️👍☺️

Вакт утишини карангда😢☺️

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Jahon ichinda
Bobomurod Hamdamov
Бобомурод Хамдамов ижросида "Жахон ичинда" кушиги
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ТУРКЛАР ХОРАЗМГА ҚАЧОН КЎЧИБ КЕЛГАН?

Хоразм Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, аҳолиси ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган. Қадимда Хоразм ҳудудига фақатгина ҳозирги Ўзбекистондаги Хоразм ҳудуди эмас, балки Туркманистоннинг шимоли ғарби (Тошҳовуз вилояти) ва ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳам кирган. У ҳақидаги илк маълумотлар "Авесто", Доро I нинг Беҳистун тош битиклари, қадимги юнон муаллифларида, араб географлари асарларида учрайди. "Авесто"нинг "Яшт" қисмида Хоразм "Минг ирмоқли ўлка" ва "Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка" сифатида таъриф берилади.

Биз ҳозир қуйида турклар Хоразмга қачон келгани ҳақида маълумот берамиз.

Абу Райҳон Беруний "Осор ул боқия" асарида шундай ёзади: "Улар Хоразмга одамлар жойлаша бошлаганидан тарих олар эдилар. бу Искандардан юз саксон йил илгари бўлган эди. Ундан кейин Сиёвуш ибн Кайковуснинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. Шу вақтда Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди".

Милоддан аввалги 175 йилда Хоразм қанғарлар таркибига киради. Милоддан аввалги 1-асрнинг охирида Хоразм Қанғнинг бир қисми сифатида Ғарбий Хунларнинг кучли иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилади. Айрим тадқиқотчилар қанғар тилини туркий тилли жамоалар билан боғлайдилар. Шундай қилиб, Малявкин Қанғ давлатини ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари аҳолисини ўз назоратига олган кўчманчилар, кўринишидан туркийзабонлар томонидан яратилган деб ҳисоблаган. Аслида бу даврда хунлар кучайиб, Қанғ, Довон ва Хоразмни босиб олган.

Хитой манбаларида ёзилишича (Сима Сян "Ши Жи") милоддан аввалги 176 йилда хунлар Шарқий Туркистондаги ўғузлар (қадимги хитой манбаларида Дай рузие) давлатини қулатиши натижасида ўғузлар ғарбга, яъни Сирдарё ва Орол бўйларига кўчиб кетади. Юнон тарихчиси Страбон (мил. авв. I аср) ҳам Хоразм ҳудудида "аугас ёки аттас" номли қабила борлиги ҳақида маълумот бериб ўтади. Сергей Павлович Толстов бу қабилалар ҳақида изланиш олиб бориб, булар ўғузлар деган фикрга келади. Турк хоқонлиги заифлашгач, Хоразм ҳудудини ўз ичига олган Хазар хоқонлиги ва Ўғуз ябғу давлатлари ташкил топади. Масъудий (Х аср)нинг ёзишича Хазар давлатининг қўшини хоразмлик турклардан ташкил топган.

Х асрда яшаган араб сайёҳи ал- Муқаддасий ўз саёҳатномасида Хоразм ҳудудида Баратегин номли шаҳар бўлганини қайд этган.

Бартолднинг маълумотича, "араблар ва форслар мустамлакачилик сиёсатини асосан Суғдда ва Тўхористоннинг жанубий қисмида олиб бордилар. Натижада Х асрнинг ўрталарига келиб, янги форс тили аста-секин Суғдда суғд тилини, Тўхористонда эса бохтар тилини сиқиб чиқарди, турк, суғд ва бошқа маҳаллий тиллар эса ислом динининг душманларининг тилига айланди. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятларига, масалан Хоразмга, бу жараёнларнинг таъсири бўлмади. Оқибатда бу ерда кўп асрлар давомида давом этиб келган эроний тилли хоразмликларнинг туркий тилли хоразмликлар билан табиий ва ихтиёрий қоришув жараёни ХI асрга келиб ўз ниҳоясига етди". Туркий тилли хоразмликлар эса ХI асрда кочат деб аталган (Кошғарий). Шунинг учун Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси орасида ХII – ХIII асрнинг бошларида ҳозирги даврдагидек эроний тилли қатламлар бўлмаган. Хоразмнинг маҳаллий эроний тилидаги охирги ёзма ёдгорликлар айнан шу даврга мансуб (Толстов, Лившиц). Лекин бу ёзма ёдгорликлар Хоразм турклари томонидан қолдирилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу даврга қадар Хоразм эроний тили барча хоразмликлар учун асосий тил бўлиб келган, ХII асрнинг иккинчи ярми – ХIII асрнинг бошларига келиб, Хоразм туркий тилининг нуфузи ортиб, у нафақат Хоразмшоҳларга қарашли ерларда, балки ўғузлар ва хоразмликлар забт этган бошқа ерларда ҳам, масалан Мисрда, расмий тилга айланган.

Алибек Баҳромов
Жиддий фикрларингизни ёзинглар!
ХЎЖАМИНОР

Хўжаминор, турибсан мағрур,
Ерни қучиб, осмонни ўпиб.
Силаб-сийпар кўкдан келган нур,
Туйнугингдан ичинга ўтиб.

Қанча баланд чўзган бўлсанг бўй,
Қалбга шунча чуқур киргансан.
Бир жойда турмайсан, билиб қўй,
Менинг билан бирга юргайсан.

Матонат ва мардлик басма-бас,
Камарларинг, белбоғларинг кўп.
Бировларнинг оёғин эмас,
Доим шундай осмонингни ўп.

Вазир Саййид Исломхўжанинг
Орзусини ифодалайсан.
Сен ҳайкалсан буюк санъатга,
Бутун бир халқ чалган сурнайсан.

Қўриқлайсан Ичонқалъани,
Ички дунёмизга соқчисан.
Узоқлардан излаб зўр маъни,
Қаерларга қарамоқчисан?

Мисоли бир ҳақиқат, имон,
Бунча тиксан, бунча адл қад.
Сенга чиқиб айтади азон
Руҳим, меҳр ҳақда беадад.

Аждодларга томиринг туташ,
Қадим Хоразмнинг борисан.
Жавонмардлик йўлида кураш
Тушганларнинг вафодорисан.

Хўжаминор, азиз, қадрдон,
Кўзга суртай пойинг ва гардинг.
Чўккан кўнглим ўпмоқда осмон,
Уни сен юксакка кўтардинг.

Биз биргамиз, бутун Хоразм,
Сенга, менга ёндош изма из.
Эзгуликка қиламиз жазм,
Ер юзини бирлаштирамиз.

Baxtiyor Mahmud.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Бугун мархум устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг вафот этган кунлари. Устознинг жойлари жаннатдан булсин. 🤲😢