This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мархум устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг вафот этган кунлари. Устознинг жойлари жаннатдан булсин. 🤲😢
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
🎥 Turkiyaning mashxur telekanali Xorazm viloyatiga tashrif buyurdi.
✅ Turkiyaning “Kanal 7” telekanali ijodiy guruhi yurtimizning turizm salohiyatini keng targ‘ib qilish maqsadida, mamlakatimizda joylashgan tarixiy va madaniy obyektlar, ziyoratgohlar hamda boshqa diqqatga sazovor joylar haqida hikoya qiluvchi maxsus ko‘rsatuvlar tayyorlash bo'yicha ish olib bormoqda.
📽 Ijodiy guruhning mamlakatimizga tashrifi 1-8-noyabr kunlariga belgilangan bo‘lib, hozirda Xiva shahrida ham suratga olish ishlari davom ettirilmoqdi.
📃 Belgilangan reja asosida, telekanal ijodiy guruhi qadimiy va hamisha navqiron Xorazm viloyati, xususan Xiva shahrining diqqatga sazovor joylari – “Ichon qal'a” tarixiy majmuasi, “Nurullaboy” saroyi va boshqa madaniy meros obyektlari hamda muqaddas qadamjolarga tashrif buyurib, suratga olish ishlarini olib borishdi.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.
Ушбу стипендия жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир ОТМнинг 1 нафар юқори курс талабасига белгиланган талаблар асосида тайинланади.
Стипендия 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар бакалавриатни тугатганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

❗️Диққат фирибгарлар
Хозирда телеграм каналларда шу кўринишда реклама кўпаймоқда. Бу реклама фирибгарларнинг рекламаси бўлиб сизга ҳеч қандай кредит ажратмайди картангиздаги пулларни ечиб олишга мўлжалланган.
Булар бизнинг реклама менежеримизга ҳам бу таклифни юборган. Бундай ёлғон, ишончсиз рекламалар бизнинг каналга жойланмайди.
Ҳурматли телеграм канал админлари! Илтимос бундай рекламаларни телеграм каналингизга жойлаб одамларни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишига сабабчи бўлманг.
Маълумотни яқинларга улашинг.

Шермуҳаммад Авазбий ўғли Мунис 1778 йили Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида Мироб оиласида дунёга келди. Мунис унинг адабий тахаллуси бўлиб, луғавий маъноси “улфат”, “ҳамдам”, “дўст” демакдир. У дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқишни давом эттирган. Мунис мадраса таълимидан сўнг мустақил ўқишга берилди, тез фурсатда араб, форс тилларини билиб олиб, Шарқ мумтоз адабиётини изчил ўрганишга киришди. Низомийдан тортиб, то ўзи яшаган даврга қадар ўтган сўз санъаткорларининг ижоди билан танишиб чиқди. Ёш Мунисниниг илм олиш йўлидаги бундай жиддий қадамлари, шубҳасиз, унинг келгусида буюк талант эгаси бўлиб чиқишидан дарак берар эди. 1800 йилда отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ Мунисни саройнинг фармоннавис котиби қилиб тайинлаган. Мунис замонасининг машҳур олим, шоир ва санъаткорлари билан яқин алоқада бўлиб, билими, салоҳияти ва куч-қувватини шеъриятга, илм-фан ва маърифатга бағишлаган.
У 1804 йилда биринчи шеърлар девони – “Девони Мунис”ни яратган.
У ўзбек адабиётида Навоий анъаналарини ижодий давом эттирган катта истеъдод эгасидир. Мунис ўзбек тилида ажойиб адабий ва тарихий асарлар яратди ва форс тилидаги кўпгина тарихий ва адабий асарларни бошқа тиллардан ўзбек тилига таржима этишда ташаббус кўрсатган ва ҳуснихат мактабини яратган олимдир. У “Мунисул-ушшоқ” девони, маърифий-тарбиявий “Саводи-таълим” рисоласи, “Фирдавс-ул-иқбол” салномаси ҳамда ўзбек тилига ўгирган “Равзат-ус-сафо” (Мирхонд) асари билан ўзбек халқи маданияти тарихи хазинасига муносиб ҳисса қўшди.
Шермуҳаммад Мунис томонидан юксак маҳорат билан ёзилган тарихий асарлар ўз мазмуни, келтирилган маълумотларнинг кўплиги ва ранг-баранглиги билан алоҳида ўринни эгаллайди.
У маърифатпарварлик ғояларини илгари сурди, халқни онгли билимли бўлишга даъват этди. Мунис Хоразмий тарихшунос сифатида 1806 йилдан бошлаб Хива хонлиги тарихига оид “Фирдавс ул-иқбол” (“Бахт боғи”) номли тарихий асар ҳам ёза бошлади. Бу асарнинг 1812 йилгача бўлган қисмини Мунис Хоразмий ёзиб, 1812 йилдан кейинги воқеаларни Мунис Хоразмийнинг жияни Муҳаммад Ризо Огаҳий давом эттиради.
Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, ва Муҳаммад Юсуф Баёний каби тарихчилар бир-бирларининг ишини давом эттириб, Хива хонлиги ҳудудида XVII аср иккинчи ярмидан то XX аср бошларигача рўй берган тарихий воқеаларни ўз ичига олувчи “Риёз-уд давла”, “Зубдатут таворих”, “Жомиъл воқеоти султоний”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” асарларини ёзиб қолдирганлар. Бу асарларда XVII-XIX асрлар тарихи, айниқса Хоразмда Қўнғирот сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилгандан кейинги давр тарихи жуда муфассал баён этилади. Мунис томонидан ёзилган Хива тарихига оид манбалар, шубҳасиз, алоҳида ўрин эгаллайди.
Мунис асарлари билан танишган рус шарқшуноси академик В.В.Бартольд: “Муниснинг муфассал хроникалари Хоразмнинг охирги уч аср тарихига оид маълумотларимизнинг асоси сифатида кўп замонларгача сақланиб қолса керак”, – деб, бу асарларнинг илмий қийматига юксак баҳо берган эди.
Мунис XIX аср Хоразм адабий муҳитида раҳнамо ижодкор сифатида фаолият кўрсатди. У гарчи қисқа умр кўрган бўлса-да, катта адабий меррос қолдирди. Огаҳий, Комил, Аваз, Табибий, Баёний каби ўнлаб шоирлар Мунис изидан бордилар ва йирик санъаткор сифатида танилдилар.

ХОН АВЛОДЛАРИ
Тақдир ҳукми билан кўп йиллар Тошкентда яшаётган Ферузнинг чевараси Саида опа ўз хотираларида шундай ёзади: «Бир оила собиқ иттифоқнинг деярли барча ерларига тарқатиб юборилди. Москва турмалари, Украина қишлоқлари. Ўш шахталари, Тошкент тош турмаси Хива хонлари авлодлари учун бошпана вазифасини ўтади. Улар қанчадан-қанча сарсон саргардонларни бошдан кечирдилар».
Саида опа авлод аждодлари бошига тушган қора кунларни шундай баҳолайди. Негаки,1920-30 йиллари кўплаб бой хонадонлар қулоқ қилингани сингари хон авлодлари, айниқса Ферузнинг бола-чақалари ўзларини танитмай турли сарҳадларда ризқини териб юришган .Шукурки, истиқлолдан кейин уларнинг тақдирида ҳам ўзгаришлар бўлди. Улар эса қўрқмай, ошкора хон авлодлари эканлигини айтмоқдалар.
Гурлан туманидаги 24 мактаб ўқитувчиси Қахрамон Айтбоев ҳам бугун ўз аждодлари ҳақида шундай ҳикоя қилади.
- Отам 1917 йилнинг феврал ойида Хивадаги Кўҳна Аркда туғилган экан. Отамга Саид деб исм қўйишган. Онасининг исми Саодат бика, унинг онасининг исми эса Кишжон бика бўлган.
Дарҳақиқат тарихий маълумотларда шаҳзодаларнинг рафиқалари ҳомиладор пайтида Ичан-қалъадаги Кўҳна Аркда сақлангани ёзилади. Бикалар, яъни маликалар фарзандларини шу ерда туққанлар,. 1917 йил февралда хотини Саодатбикадан ўғил кўрганида ҳали Саид Абдулла тўра хон эмасди. У орадан бир йил ўтиб, 1918 йилнинг октябрида Исфандиёрхон туркманлар томонидан ўлдирилгач Хива хони тахтини эгаллайди. 1920 йилнинг февралида большевиклар хонликни забт қилгач, Саид Абдуллахон тахтдан ағдарилиб, 12 июл куни Украинага сургун қилинади.
- Онамнинг гапига кўра - дея ҳикоясини давом эттиради Қаҳрамон ака, - Саид Абдуллахон сургун қилинишини олдиндан билганми, ҳар ҳолда Маширип девонга олтин ва жавоҳирлар бериб, хотини ва бола-чақаларининг ҳолидан хабар олиб туришини топширган. Саодат энам бувам сургун қилингач Машарип девон олдига ёрдам сўраб борган. Чунки энамни ўшанда ҳеч бир жойга ишга қабул қилишмаган. «Хоннинг хотинисан» деб унга маломат тошларини отишган.
Машарип девон энамга олтинларни беришини, аммо фақат ўзига турмушга чиқсагина ёрдам кўрсатишини айтган. Энам ноилож турмушга чиққан. Шундан кейин улар Урганчга кўчиб кетишади. Бироқ отамни Хоразмда «хоннинг ўғлисан» деб ўқишга қабул қилмаганлар. Шундан кейин у фамилиясини ўгай отаси Машарип девон номига ўзгартирган ва Свердловск автомобил йўллари техникумига кириб ўқиган. Шу боисдан отамнинг исм-шарифи хужжатларда Саид Машарипович Айтбоев деб ёзилган.
Уруш бошланганда отамни аввалгидай «Сен хоннинг ўғлисан» деб ўтирмай, жангга юборадилар. Отам то уруш тугагунча 26-ҳаво десанти гвардиясига юборадилар. Отам то уруш тугагунча 26-ҳаво десанти гвардиясида лейтенант бўлиб хизмат қилади. Чехословакияни фашистлардан озод қилишда қатнашади. Орден ва медаллар билан мукофотланади. Кейин яна Урганчга келиб ҳозирги «Хоразмтранс» корхонасида ишлайди. 1953-1957-йилларда Манғитдаги автокалоннада директор бўлиб ишлайди. Гурландан уйлангани боис, 1958 йилда бу ерга кўчиб келишади, 68-автокорхонада ва пахта тозалаш заводида иш фаолиятини давом эттириб нафақага чиқади. Касаллиги туфайли 1976 йилда вафот этади. Отам вафот қилганида Хива, Қўшкўпирдаги хон авлодлари ҳам эшитишиб келишган. Улар ҳатто отамни Хивада дафн қилмоқчи бўлишади. Бироқ, биз фарзандлар отамни Гурландаги Усмон Саид бобо қабристонига дафн қилдик.
Ҳа, Ферузнинг невараси, Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллахоннинг Гурланга келиб қолган ўғли-Саид аканинг умр йўли шундан иборат. Бугун Саид акадан Рустам, Гулчеҳра, Гулсара, Бахтиёр, Даврон, Мавлон, Қаҳрамон ва Хосият исмли фарзандлари, кўплаб неваралар қолган. Улар ўз аждодлари бўлмиш тўралар ҳақида хотираларни доим ёдларида сақлайдилар.
- Отам, агар кимдир ундан ўтмиши ҳақида сўрасалар, жавоб бермай қўяқолардилар, - дейди Қаҳрамон ака.
Бироқ кўпчилик гурланликлар Саид акани «тўра ака» деб атарди. Маълумки, Хива хонлигида шаҳзодаларни тўра деб атаганлар. Қизиғи шундаки, Саид ака ва унинг фарзандлари, айниқса қизи Гулсара опа Феруз, Саид Абдуллахонларга ташқи юз тузилиши жиҳатидан ўхшашади.

Forwarded from "Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали (Diyorozodov)

ТАРИХИЙ МЕРОСИМИЗНИ АСРАЙЛИК
January 11, 2022
Ҳазорасп туманидаги "Сулаймон қалъа" яъни “Дев солган” қалъа ёнидан ҳар сафар ўтар эканман ҳудди лой тупроққа тўла қатор-қатор аравалар, уларни кучаниб, депсиниб, пишқириб тортаётган от, туя эшшакларни, тупроқ, лойни ағдариб, шаппиллатиб, пишитиб, шижоат билан енг почаларини шимариб девор ураётган аждодларимизни оралаб кетаётгандай бўламан.
Халойиққа иш кўрсатиб, елиб, югуриб юрган катта-кичик усталар, ишни эплай олмаётган, ёки ишга кечикиб келаётганларини жазолаётган башанг иш бошқарувчилар ва ҳокозолар худди ёнгинам юргандек туюлади. Инсон қўллари билан мисқоллаб бунёд этилган бу улкан деворлар, қанчадан қанча сир- синоатларни ўзида яшириб, неча-неча юз йилларки, воқифларни лол қолдириб келади. Эшитганнинг ҳаёлини, кўрганларнинг нигоҳини бир пас ўзига жалб қилмасдан қўймайди бу борлиқ.
Одамзод заруратданми, завқланишданми, илҳомланишданми ёки ўхшатишданми ҳаётда учрамайдиган ўзгаришлар қилиб қўяди. Баъзан улар ҳайратомус мўъжизаларга айланиб кетади. Худди шундай мўъжизалардан биттаси туманимиздаги ягона ёдгорлик “Дев солган” қалъасидир.
Аждодларимизнинг оғир машаққатлари, матонатлари, жасоратлари, бардошлари, тафаккурлари эвазига бунёд этилган бу мажмуа ўзларига зарурат ва авлодларга арзирли улкан меросдир.
Бу улкан ҳайратомус иншоотни яратишда ҳисса қўшган аждодларимизнинг ҳар биттасига бошимизни эгиб таъзим қиламиз. Улар бу мустаҳкам шаҳарчани, қатор-қатор мадраса масчитларни, маданий-маиший биноларни ўзларининг қисқагина умрлари учун эмас, балки авлодлар учун неча-неча минг йилларни кўзлаб бунёд қилгандирлар. Улар бундайин мустаҳкам қўрғоннинг ҳаётдаги улкан ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга бардоши ожизлигини қаердан билишсин.
Ҳа,истиқлол йилларигача эгасизлик, эътиборсизликлар бу азим шаҳарчага ўз таъсирини кўрсатмай қолмаганди. Шаҳарча ичидаги қатор-қатор тарихий обидалар, масжид мадрасалар, давлат идоралари, савдо расталари, устахоналар ва ҳокозолар шулар сабаб бизгача етиб келмаган. Баланд қалин деворлар ҳам кўз ўнгимизда ўз савлатини йўқотиб бораётганди.
Мустақилликка эришгач ушбу қалъани сақлаш, тарихимизни асраш бўйича тизимли ишлар олиб борилди. Атрофлар ободонлаштирилди. Қалъанинг бир қисми тикланди. "Сулаймон қалъа"да жойлашган "Жума масжиди" қайта тикланди.
1998-йилда туманимизнинг тарихи Комил Нуржонов, Хусаин Рахмонов, Хусаин Ёкубовлар томонидан “Ҳазорасп тарихи” китоби орқали ёритилган бўлса яқинда эса туман ҳокими Ўктам Машарипов ҳомийлик ва ташаббускорлигида ижодкор Ёқуббой Жумабоев муаллифлигида "Оловли йиллар" номи билан китоб нашрга чиқди ва муштарийлар қўлига етказилди.
Менинг мақола ёзишга уринишимга ҳам ҳудди шу китоблар сабаб булаётир. Тарихимизни озгина бўлса ҳам ёритиб берадиган биз биладиган “Ҳазорасп тарихи”, "Оловли йиллар" китобларини ёзиш учун жуда катта изланишлар, меҳнатлар қилингани кўриниб турибди.
Шундай экан, сўзим сўнгида нима демоқчиман тарихий ёдгорликларимизни асрайлик! Туманимизнинг ҳар бир қишлоғида яқин тарихимизни тўла далиллар билан ёритиб, ўғил-қизларимизга, набираларимизга топшира олсак биз ўз олдимиздаги бурчимизни бажарган бўлмиз.
Рўзимбой Кутимов,
меҳнат фахрийси.

#махтумкули
Куртга, кушга назар кил,
Куллик фармон ичинда.
Не хотиржам ётипсан,
Кул оёгинг узалиб.
Ажал ётир ёнингда,
Ук, ёйини газаллиб.
Махшар куни боравер,
Иймонингни козониб.
Курук, келдинг буш кетма,
Охир замон ичинда.
Кунингиз марокли утсин азиз Хоразмликлар!!! 👍😊
Куртга, кушга назар кил,
Куллик фармон ичинда.
Не хотиржам ётипсан,
Кул оёгинг узалиб.
Ажал ётир ёнингда,
Ук, ёйини газаллиб.
Махшар куни боравер,
Иймонингни козониб.
Курук, келдинг буш кетма,
Охир замон ичинда.
Кунингиз марокли утсин азиз Хоразмликлар!!! 👍😊
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
<unknown> – Rahmatjon Qurbonov - Jahon ichinda (Жахон ичинда) (galamp3.com)
Талабларга биноан Рахматжон Курбонов ижросида "жахон ичинда" сувороси
Pokistonning Tatta shahri yaqinida Jaloliddin Mangburniy tomonidan qurilgan deya faraz qilinadigan Pir Patho masjidi.
Покистоннинг Татта шахри яқинда Жалолиддин Манкбурни томониданқурилган дея фараз қилишадиган "Пир Патйо" масжиди.
Манба: Латофат Абдримова
Покистоннинг Татта шахри яқинда Жалолиддин Манкбурни томониданқурилган дея фараз қилишадиган "Пир Патйо" масжиди.
Манба: Латофат Абдримова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jaloliddin Manguberdi oʻldirilgan Ayn-dar qishlogʻidan. Turkiya, Diyarbakir😊👍