"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.58K subscribers
4.47K photos
892 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Таржимаи ҳол
Ўзининг даҳо кашфиётлари билан дунё илм-фанига бебаҳо ҳисса қўшган олим – Муҳаммад ал-Хоразмийдир. Ёшлиги билан боғлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ, 800 йилларнинг бошларида Хуросоннинг Боғдоддаги ҳокими – Маъмун ибн Хорун ар-Рашиднинг саройига таклиф қилинганлигини инобатга олган ҳолда, у она юрти Хоразмда таълим олиб, йигирма ёшларидаёқ машҳур олим бўлиб улгурган. 813 йилда Маъмун халифлик тожини эгаллайди ва Марвда атрофига йиғилган олимлар билан бирга Боғдодга кўчиб ўтади. Фаннинг йирик ишқивози Маъмун илм-фан тарихида “Боғдод академияси” деб номланмиш “Байт ал-ҳикма”га (“Донолик уйи”) асос солади. Муҳаммад ал-Хоразмий умрининг охиригача ушбу илмий марказ бошқарувчиси бўлган. Бу ерда Марказий Осиё мамлакатларидан келган араб Шарқининг кўплаб олимлари ҳам фаолият кўрсатган. Улар учун қадимий қўлёзмаларга бой кутубхона ҳамда махсус қурилган обсерватория хизмат кўрсатган.

Асосий илмий ишлари

Муҳаммад ал-Хоразмий 20 дан зиёд илмий асарлар муаллифи бўлган, улардан 7 таси бизнинг давримизгача сақланиб қолган. Жумладан:

“Фи хисаб ал-Хинд” (араб тилидаги “Ҳиндча ҳисоб ҳақида китоб”) – ўнлик позицион ҳисоблаш тизимини ифодаловчи ва ноль белгиси бор, тўққизта рақамни баён этувчи асар.

“Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала”. (Aраб тилида ёзилган “Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) – муаллиф томонидан алгебра фан сифатида кўрилиб, “Алгебра” деб ном олган китоб.

Зижи ал-Хоразмий (араб тилида ёзилган (“Зиж”) “Астрономик жадвал”) – синусларнинг тригонометрик функциялари келтирилган кичик назарий бўлим ва жадваллардан ташкил топган асар.

“Китоб сурат ал-арз” (араб тилида ёзилган “Ер сурати китоби”) – Ўрта асрларда илк бор одамзод яшаётган ер сайёрасининг шарқий ярми, ундаги мамлакатлар, Тинч океани (Бахр ал-музаллам) ҳамда сайёрамиз харитаси келтирилган географик рисола.

Жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси

Муҳаммад ал-Хоразмий математика, астрономия ва география фанларига, улар орқали цивилизация ривожига умумий қўшган муҳим ҳиссаси:

1. Ўнлик позицион ҳисобни ифодаловчи, ноль белгиси бор тўққизта рақамни баён этувчи саноқ тизимига асос солган.

2. Фан сифатида Алгебрани яратди ва унга шу номни берди.

3. Оврупа адабиётида “Алгоритм” дея ном олган аниқ ва тушунарли қоидалар орқали илмий ва таълимий асарларнинг янги усулини ишлаб чиқди ва уларни йўлга қўйди. Лотин тилида “алгоритм” талаффузи унинг исми – ал-Хоразмийга тенглашади. Мазкур – алгоритм тушунчаси бутун замонавий рақамли ахборот ва компьютер технологиялари тушунчаси асосини ташкил қилади. Айнан ушбу усул орқали Муҳаммал ал-Хоразмий асарларининг баёни кенг оммага тарқалган. Юқорида келтирилган хизматлари билан бир қаторда, ҳозирги кунда маълум бўлишича, у қутб нуқталаридан фойдаланган.

4. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг (“Зижи”) Астрономик китобида Қуёш, Ой, бешта сайёра, математик жўғрофия масалалари, тригонометрия, Қуёш ва Ойнинг тутилиши кабилар кўриб чиқилган. 1126 йил китоб лотин тилига, 1914 йили немис, 1962 йили инглиз тилига таржима қилинган.

5. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг жўғрофия асарларида ернинг ўша вақтлардаги маълум жойлари баён қилинган. Асарда жойлар аниқ харита, у ердаги дарё, денгиз ва океанлари, сони 2402 га етувчи муҳим аҳоли сони билан келтирилган. Бу – Ўрта асрларда ёзилган араб тилидаги илк жўғрофий асар бўлган. Мазкур иқлим назарияси айтарли даражада жўғрофия ривожида муҳим ўрин тутган.

Дунё тан олиши

Муҳаммад ал-Хоразмийнинг математика ва умуман, цивилизация ривожидаги ҳиссаси эътирофга олинган, “алгоритм”га муҳрланган унинг исми ва асарларидан биридаги “алгоритм” атамаси Шарқ олимлари орасида у ягоналигининг исботидир. Олимнинг даҳолигини эътироф этарканмиз, ал-Хоразмийга илм тарихида берилган энг тўғри баҳо америкалик тарихчи Дж.Сартон томонидан бўлган: “...замонасининг энг буюк математиги, барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда, барча замоннинг энг буюк олимларидан бири”!
Шайҳ Нажмиддин Қубро (Наджм-ид-дин Абу-л-Жониб Аҳмад ибн Умар алҳь-Хиваки алҳ-Хоразмий, 1145-1221) — ХII аср сўфичилигининг таниқли намоёндаси, фан соҳасида ўзидан сўнг бой мерос қолдирган олим. “Қубравия”, яъни “Захабия” – олтин номини олган унинг таълимоти нафақат Хоразмшоҳлар салтанати, балки бутун ислом олами маънавий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатди.
Нажмиддин Қубро 1145 йил Хоразмда туғилган ва умрининг биринчи ярмини саёҳатларда ўтказган (Нишопур, Хамадон, Исфахон, Макка, Искандария). У она диёрига 1184 йил қайтиб келиб, Урганчда хонақоҳ ва Қубравия тариқатига асос солади.
Шу даврдан эътиборан, унинг фаолияти Марказий Осиёда ўтиб, кўплаб шогирдлар чиқаради. Улар орасида тасаввуф илмининг машҳур назариётчилари ва сўфичиликка доир илмий меҳнатлар муаллифлари бор. Хусусан, тасаввуфчи-шоир Нажмиддин Дайя Розий (1256 йил вафот этган), Саъд ид-дин Хаммуйа (1252 йил вафот этган), Сайф ид-дин Баҳорзий (1261 йил вафот этган) ва бошқалар.
Давоми 👇👇👇
Чингизхоннинг шаҳарни тарк этиш илтимосига қарамай, Нажмиддин шаҳарда қолиб, ўқувчилар билан бирга қўлида қирол кўтариб, Урганчни ҳимоя қилади. Унинг қабри Куня Урганч шаҳарчасидаги хонақоҳ олдида жойлашган.
Нажмиддин Қубро тасаввуф илм йўналишидаги ўз мактабини яратган. У Уламолар Султони Баховуддин Валид, Мажиддин Боғдодий ва бошқа таниқли сўфи шайҳлари ва шоирларининг устози бўлган. Қубравия таълимотига кўра, инсон кичик бир дунё бўлиб, ўзида кичик дунёга сиғувчи барча нарсани жам этган. У ранг-ёруғлик рамзийлигига аниқ таъриф берган, буни тасаввуф машқлари жараёнида кузатиш мумкин, — булар доғ нуқталари ва айланалар: қалб қора нурда намоён бўлувчи жараёнлардан ўтади ва ора-сира қора-қизил тусга киради, токи яшил ранг пайдо бўлмагунига қадар, яъни илоҳий марҳамат даражасигача кўтарилмагунча давом этади.
Ал Қубро ўз қарашларини араб тилидаги рисолаларида баён этган, улардан айримлари сақланиб қолган ва нашр этилган.

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вохамизда ёмгир 25.10.2022😍🌧🌧
Тарих ранглари (туркум суратлар)

Сурат Умид Бекмуҳаммад фото галереясидан олинди.

Хоразм ва хоразмликларга оид барча маълумотлар, хабарлардан бохабар бўлиб бориш учун каналимизга обуна бўлинг 👉@xorazm_va_xorazmliklar
1898-1899 йилларда Германияли Генри даган сайёҳ томониннан туширилган ина бу расмлар Париждаги ярмаркада сотилибди. Хива, Хазарасп (Бухоро ва Самрқанд) да туширилган расмлар акан.

Ман сотилганиннан кейин билдим. Ким, ничча сўма сотиб олганини билимман.

ПС: Дониёр Рўзметов

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
otajon hudoyshukurov dod dastingdin
улугбек сеиттиев
Отажон Худайшукуров ижросида суворо.😍

Тинглаб завк олинг азиз хоразмликлар!
Қулоқ солинг дўстларим,
Шоирларнинг тилига,
Султон Жалолиддин ҳам,
Минди отнинг белига,
Энди жони садақа,
Яратганнинг йўлига,
Қинга солиб қилични,
Найза олди қўлига.


Мужириддин дегани,
Унга талаб қилибди,
Кўп гапириб Султоннинг,
Устидан ҳам кулибди,
Эртага не бўлади,
Ким тақдирни билибди,
Жалолиддин Султонга,
Ҳали нима бўлибди.


Чаккасига емаган,
Жалолиддин нонини,
Душманлари доимо,
Қайнатади қонини,
Дўсти учун йўқ демай,
Кесиб берар сонини,
Сонни қўйинг, беради,
Иссиққина жонини.


Жалолиддин Султоннинг,
Қони кетди кўпириб,
Дейман кириб кетмаса,
Дарвозани ўпириб,
Шаҳар халқи турибди,
Ёқасига тупуриб,
Султон ҳам бир бало деб,
Бир-бирига гапириб.


Дарвозанинг олдига,
Султон борди қичқириб,
Ҳар бир ҳайқирганида,
Тўрт мучага куч кириб,
Борган бўлса пешинда,
Бораяпти кеч кириб,
Номард рақиб келмади,
Жанг қилишга ҳеч кириб.


Ишинг юриб турганда,
Сураб турар жўралар,
Жўралар ҳам кўринмас,
Бўшаб қолса қўралар,
Мужириддин деганнинг,
Бели энди буралар,
Кетдими деб Жалолни,
Бир ковакдан мўралар.


Султон юрар бақириб,
Ҳеч қайтмайди изига,
Мужириддин ҳали ҳам,
Келгани йўқ ўзига,
Ана шундай номардлар,
Эга турмас сўзига,
Битта Жалол бас келар,
Бундайларнинг юзига.


Жалолиддин шаҳар деворининг олдига бориб бақираяпти, Мужириддин Яқубни чақираяпти. У номард гапни уқмайди, ташқарига ҳеч чиқмайди. Қаердан ҳам чиқсин, қаердан ҳам гапни уқсин. Ахир уни Султон Жалолиддин Муҳаммад кутиб турибди. Султон қалъа деворига қараб рақибини жангга чақираяпти.


Гапларимни уқ энди,
Қараб туриш йўқ энди,
Келдим мана олдингга,
Чиқ дедингми, чиқ энди.

Уячангга писасан,
Нега думинг қисасан,
Кимнинг бошин кесасан,
Чиқ дедингми, чиқ энди.

Кел дегандинг келдим мен,
Муборизинг бўлдим мен,
Кимлигингни билдим мен,
Чиқ дедингми, чиқ энди.

Мингин энди отингга,
Навкар ол қаватингга,
Хўп дедим даъватингга,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Эга тургин сўзингга,
Қараб гапир кўзингга,
Қора чаплай юзингга,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Гапни ўзинг очасан,
Заҳрингни-ку сочасан,
Энди нега қочасан,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Кўраяпсан эр ўзим,
Шерлар ичра шер ўзим,
Сенга келдим бир ўзим,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Ваъда энди ваъдада,
Ўтирмагин қаъдада,
Ёлғондан мен зада-да,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Ўхшаркансан бузоққа,
Бормайсан кўп узоққа,
Тушарсан-да тузоққа,
Чиқ дедингми, чиқ энди.


Катта чошгоҳда қалъа деворининг устида туриб, ўзини шердай чоғлаб кўкрагини кериб Султон Жалолиддинни яккама-якка жангга чақириб ётган Мужириддин Яқуб Султон боргандан сўнг йўқ бўлиб кетди. Жар-чуқурга уриб кетдими ё бир ковакка кириб кетдими, буни худо билади. Султон Жалолиддин қалъа дарвозаси олдида ярим кун юриб, кўкрагини кериб изига қайтди, бутун амир-у навкарлари худога ҳамду-сано айтди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Отаназар Матёқубов. “Хоразм танбур чизғилари” ҳақида

Ўзбекистон бебаҳо мусиқий қадриятлар диёри экани маълум ҳақиқат. Бу заминда жаҳон мусиқий тафаккурининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган Форобий, Хоразмий ва Ибн Сино каби алломалар етишиб чиққан. Улар яратган мўътабар илмий мерос ҳанузгача ўз қадр-қимматини сақлаб келмоқда. Қадимгилар айтганидек, “Яхши назариёт — энг афзал амалиётдир”. Мўътабар илмий мерос эскирмаслигининг асосий сабаби ҳам шунда.

Шарқ маънавий хазинасининг энг нодир жавоҳирларидан бири, бугунги кунда ҳам яшаб келаётган жонли мусиқий меросимиз мақом санъати ана шу илмий-амалий салоҳиятнинг ёрқин намунасидир. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда илдиз отган “Бухоро Шашмақоми”, “Хоразм мақомлари”, “Фарғона-Тошкент мақом йўллари” ва ХХ аср ўрталарида давр талаблари билан қад кўтарган “Ўзбек Шашмақоми” эндиликда яхлит мақомот тизими тарзида ўз тараққиётини давом эттирмоқда. Бу ҳам ўқ илдизлари мозийга тақалган мумтоз мусиқий меросимиз ҳаётбахш қудратининг амалдаги намойиши.

Ўзбек мусиқий хазинасининг яқинда янгидан кашф этилган дурдоналаридан яна бири мусиқий истилоҳга “хоразмий танбур чизғилари” номи остида кириб келаётган нота ёзувидир. “Янгидан кашф этилган” дейишимизнинг боиси, ХIХ асрнинг сўнгги чорагида ихтиро этилган нота ёзуви ҳақидаги маълумотлар ХХ асрнинг бошларидаёқ Европага тарқалган. Ҳаттоки, В.А.Успенский, В.М.Беляев, Г.Фармер каби ўз даврининг йирик мусиқашунослари бу нота ёзувларидан натижа чиқаришга кўп уринган бўлсалар ҳам, афсуски, ўзимизда бу мўътабар манба асосий эътибордан четда қолиб кетди.

Бундай аянчли аҳволнинг асосий сабаби — шўро сиёсатининг миллий қадриятларга бўлган беписанд қарашлари эди, албатта. Бу нодир нота тизимини рус маданияти соясида вужудга келган иккинчи-учинчи даражали манба ўрнида кўриб, шунга яраша афсона ва ривоятлар тўқилиши ҳам бежиз эмас. Шулардан энг кенг ­тарқалгани: “танбур нота ёзувини гўё “демократ шоир” Комил Хоразмий (1825-1899) 1883 йилда Петербургга борганда рус созандаларининг қоғозга қараб чалганларини кўрганда ўзида ҳам шундай мусиқий ёзув яратиш ҳаваси уйғонган” деган тўқима. Ваҳоланки, хоразмий танбур чизғиларининг китоб шаклида ишланган нусхалари ундан уч-тўрт йил олдин пайдо бўлгани негадир инобатга олинмаган!

Тўғри, Комил Хоразмий ўз даврининг буюк мусиқашуноси бўлган, танбур чизғиларининг юзага келишида унинг хизматлари катта. Бунга шубҳа йўқ. Лекин масаланинг моҳияти ­бошқа томонда. Аслида, мазкур нота ёзувининг ўқ илдизлари Шарқ мусиқашунослик илмига бориб тақалади. Танбур чизғилари тизимини ишлаш ва унинг воситасида бутун бошли Хоразм “Олти ярим мақомини” хатга тушириш (бугунги ибора билан айтилганда ноталаштириш) устида Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг ўзи ва пешқадам мусиқашунослар Худойберган Муҳркан, Комил Хоразмийнинг ўғли Муҳаммад Расул Мирзо ҳамда шогирди Муҳаммад Ёқуб Харротдек мақом устозлари фаол қатнашган.

Хуллас, хоразмий танбур чизғиларининг юзага келиши ва унинг воситасида бутун бошли мақом мажмуаларининг ёзиб олиниши оддий иш эмас, балки жуда мураккаб илмий ва ижодий жараён. Унинг асос ва ­тамойилларини идроклаш алоҳида илмий масала. Бизнинг мақсадимиз ана шу нота ёзувининг юзага келиши, унинг воситасида ёзилган мусиқий ва шеърий матнларнинг тарихий аҳамияти ва бугунги мусиқий тараққиёт нуқтаи назаридан фойдали томонлари тўғрисида фикр юритишдир.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, хоразмий танбур чизғилари ўз зотида жуда мукаммал ва беназир мусиқий ёзув. Унинг мусиқий мафкура тараққиётидаги аҳамияти бебаҳо. Бу изчил нота ёзувини маълум маънода Хоразмийнинг риёзиёт илми борасидаги алгоритм кашфиётига қиёслаш мумкин. Шарқ алломалари Форобий, Хоразмий ва Ибн Синолар ўз мусиқий-назарий қарашларини ифодалашда турли ёзувлардан фойдаланганлар. Лекин улар куй матнларини ифодаловчи нота белгилари эмасди. Балки товушқатор нағмаларнинг баланд-пастлигини англатувчи ишоралар сифатида хизмат қилган.
Куй жараёнини ифодалашга хизмат қилувчи мусиқий ёзувларнинг илк намунаси Сафиуддин Урмавий (1216-1294) томонидан жорий этилган уд созига мўлжалланган кўргазмали ёзув (табулатура) ҳисобланади. Темурийлар даврида Самарқанд ва Ҳиротда яшаган буюк мусиқийшунос Абдулқодир Мароғий (1354-1435) уд табулатураси воситасида мумтоз мусиқанинг ички тузилиш (таснифот) қоидаларини тушунтириш учун чолғу ва ашула куйларидан айрим намуналар келтирган.

Мароғий замонида муайян усул асосидаги мақом йўли деганда, эндиликда биз одат қилган барқарор мусиқий матн эмас, балки ана шу усул ва мақом (парда) асосида эркин ижод қилиш назарда тутилган. Шунинг учун Мароғий ёзувидаги куй ва ашулаларни, ҳозирги нота ёзувидагига ўхшатиб, суратини тасаввурга келтиришимиз шартли нарса. Чунки уларнинг жонли урф-одатлари, садоланиши биз учун мавҳум.

Танбур чизғилари эса, матнда куй ҳайъатининг сийғаси (ички шакли, судури)ни акс эттиришга қаратилган, яъни бу — бошқача нота тизими. Шу жиҳатдан, танбур чизғилари том маънода нота ёзуви бўлиб, у куй пардалари ва усул ҳаракатини ифодаловчи омил бўлиб хизмат қилади. Мусиқий ёки сўз матни деганда, одатда ушбу фаннинг қонун-қоидалари асосида тартиб этилган белгилар тизими назарда тутилади. Бизнинг шароитда — бу мусиқанинг парда, усул ва таснифот қоидалари асосида тартиб этилган белгилар тизими демакдир. Бошқача айтганда, сўз матнлари сарф ва наҳв илмларига таянса, мусиқий ёзувлар илми таълиф (композиция), илми ийқоъ ҳамда таълифот қонуниятларига таянади. Шундай қилиб, ҳар қандай изчил матн илмий асосда таркиб топади, деб тушунмоқ лозим.

Хоразмий танбур чизғилари устида ишлаган мақом устозлари айни чоғда мусиқашунослик илмларини ҳам пухта ўзлаштирган алломалар бўлган. Шунинг учун ҳам улар хатга туширган матнлар ҳар томонлама етук, ёзган нота тўпламлари фақатгина матн эмас, балки ўзига хос мусиқашунослик рисолалари ­(дастуриламал) вазифасини ҳам ­бажаради. У муштарак илмий-амалий билимлар манбаи ва шарқ мусиқий ­тафаккурида бурилиш ясаган ёзув ­тизимидир.

Бундан ташқари, танбур чизғиларида ёзилган мақом матнлари олдинлари нота ёзуви мисоллари билан далилланмай келаётган шарқона мусиқий назариялар, Форобий, Хоразмий ва Ибн Синолар таълимотлари моҳиятини тўла идроклашда тўсиқ бўлиб турган тугунлардан бири эди. Ўтмиш мусиқашуносларининг мақом (парда), усул ва таснифот (ички тузилиш, шаклланиш) қоидалари борасидаги таълимотлари бугунги жонли мусиқий амалиётдан ажралиб қолган назариялардек туюларди. Танбур чизғиларидаги мақом матнларини ўқишни ўрганганимиздан кейин, уларнинг илмий ва амалий жиҳатларини бир бутунликда тушуниб олиш имкониятига эга бўлдик. Эндиликда бу манбадан ҳар қандай созанда ёки тадқиқотчи ўз савиясига яраша билим олиши мумкин.

Шунга ўхшаган, лекин европача нота тизимига асосланган мақом ёзувлари танбур чизғиларидан ярим асрдан кейин пайдо бўлди. Бу соҳада ҳам ўзбек олимлари пешқадамлик қилдилар. 1922-1923 йилларда маърифатпарар олим ва давлат арбоби Абдурауф Фитрат кавшиши (саъй-ҳаракати) билан Бухорода классик мусиқа мажмуасининг “Асл Шашмақом” (яъни, маъмулий Савт ва Мўғулча қатламларидан ташқари) дейиладиган бир қисми В.А.Успенский томонидан ноталаштирилди ҳамда 1924 йилда Москвада чоп этилди. Бу ҳодиса катта қизиқишга сабаб бўлди. Зеро, Европа аҳли бундай манбани анчадан буён излаётган эди. Чунки тобора жадаллик билан боши берк кўчага кириб бораётган европа мусиқаси шарқона куйлардан, мақом тизимидан ўзига нажот излаётган эди. Лекин шўро сиёсати бу интилишларни ҳам чеклаб қўйди. 1930 йиллар ўрталарига келиб мақомшунослик борасидаги изланишлар аста-секин четга чиқарилиб, умуман мақом жанрига “ўтмиш қолдиғи” сифатида салбий кўз билан қараладиган бўлди.

Фақат Мустақиллик даврига келиб миллий қадриятлар, жумладан, “олтин мусиқий мерос”га бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ана шундай тарзда ҳаётга қайтарилган маънавий бойликлар қаторидан хоразмий танбур чизғилари ҳам ўрин олди.
Тақдир тақозоси билан мусиқий ёзувлар битилган бир нодир қўлёзмага 2003 йили Президент Ислом Каримовнинг назари тушди. Миллий қадриятлар фидойиси бўлган Юртбошимиз кўрсатмаси билан бу ноёб нусха Ўзбекистон давлат консерваториясига топширилди. Ана шу қувончли хабардан илҳомланиб, мақомчи Рустам Болтаев, камина ҳамда шарқшунос Ҳамидулло Аминовдан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ олдида қўлёзма муаллифи, яратилган вақти ва бошқа рўйхатларга муносабатини аниқлаш, танбур чизғилари ёзувларининг асл моҳияти ва уларнинг илмий ва амалий асосларини идроклаш, мазкур нусхадаги матнларни тўлалигича замонавий нота ва ҳарф ёзувларига ўтказиш, уларнинг жонли ижроларини тиклаш ҳамда “СD” ёзувларини ҳозирлаш вазифаси турарди.

Дастлабки изланишларданоқ хоразмий танбур чизғилари кутилганидан ҳам зиёд аҳамиятга молик манба экани маълум бўлди. У, аввало, “Хоразм мақомлари” дейилувчи мусиқий воқеликнинг моҳиятини, унинг парда, усул ва таснифот асосларини белгилашда энг ишочли далил ва илмий ҳужжат экани аниқланди. Гап шундаки, биз “Хоразм мақомлари” деганда тегишли далил ва асосларсиз, бу диёр мумтоз мусиқасининг фақатгина бир навини тушуниб, иборани сал ноўрин маънода ишлатишни одат этдик. Ваҳоланки, сўнгги асрларда Хоразм мақомлари бир эмас, икки асосий навда ривожланиб келди ва бу танбур чизғиларида ўзининг тўла исботини топади.

Уларнинг бирини хослар даврасида ижро қилинадиган сарой мақомлари, иккинчисини маъмулий доираларда ижро этиладиган тоифаси ташкил этади. Мусиқий истилоҳда хос навни, Шашмақомга қиёсий равишда, “Олти ярим мақом” ёки “Танбур мақомлари” дейиш расм бўлган. Маъмулий нав азалий урф-одатларга кўра “Дутор мақомлари” деб келинган. Мумтоз мусиқанинг хос ва маъмулий тоифаларга бўлиниши табиий бир ҳолат. Бухоро муҳитида ҳам мумтоз мусиқа икки ­навга ажратилган ва уларнинг бири “Асл Шашмақом”, иккинчиси “шўъбачалар” ёки “термалар” деб юритилган.

Қўлёзма мазмунини текшириш натижасида, консерваторияда сақланаётган нусха Муҳаммад Комил Девоний (1887-1938) қаламига мансуб бўлиб, 1930-йиллар бошларида ёзилгани аниқланди. Комил Девоний оташқалб шоир, забардаст созанда, закий мусиқашунос, шунингдек наққошлик, ўймакорлик, ҳайкалтарошлик, заргарлик, қуролсозлик ва бошқа санъатларда ёрқин из қолдирган улкан истеъдод соҳиби. Шўро сиёсатига бўйин эгмай, иймон-эътиқодидан юз ўгирмагани учун умрининг иккинчи ярми азоб-уқубатда кечди ва қатағон фожиаси билан якунланди. Унинг қўлёзмалари, жумладан, танбур чизғиларининг нодир нусхалари пайхон этилиб, кимларнингдир қўлида қолиб кетишининг асосий сабаби ҳам шунда.

Бугунги кунда танбур чизғиларининг давлат ва шахсий кутубхоналарда сақланаётган йигирмага яқин қўлёзмаси маълум. Улар орасида Худойберган Муҳркан, Муҳаммад Расул Мирзо, Муҳаммад Ёқуб Харрот томонидан битилган антиқа ва қимматбаҳо рўйхатлар мавжуд. Лекин Комил Девоний тузган нусха салоҳияти мазмунан ва таркиботининг пухта ишлангани билан алоҳида ўринда туради. Бошқа кўп нусхалардан фарқли ўлароқ, у Танбур ва Дутор мақомлари туркумларини ўз ичига олади. Бошқа рўйхатлардан кўра, унда иккала мақом нави ҳам тўла шеърий матнлар билан берилган. Матнлар таркиботи масаласига келадиган бўлсак, улар шу қадар пухта, изчил ва мукаммал ишланганки, нодир нусхани амалдаги мусиқийшуносликнинг “катта китоби” ва мусиқий-хаттотлик санъатларининг дурдонаси дейиш мумкин. Унинг ички мазмунига йўл топа билган ҳар қандай созанда ёки тадқиқотчи ўзига ­тегишли билим ва руҳий озиқ олиши мумкин.

Девоний рўйхатининг энг муҳим фазилати — унинг илми таълиф (композиция), илми ийкоъ (усул ва вазн) ҳамда таснифот қонунларига мувофиқ ишлангани. Қўлёзмадан жой олган Танбур ва Дутор мақомларининг ҳар бир қисми, алоҳида мусиқий асар сифатида таснифоти изчил таркибий бўлакларга ажратилган. Яъни мусиқий матн бошдан охир хоналарга ­(бандларга, даврларга) тақсимланган. Хоналар эса ўз навбатида, бирламчи (шеърдаги сабаб, ватад, фосилалар каби) ва улардан таркиб топадиган мураккаброқ (шеърдаги мисраларга ўхшаш) куй жумлаларига бўлиб кўрсатилган. Усул ва шеърий матнлар ҳам худди шундай куй йўлига мувозий (параллел) равишда тақтийланган.
Айнан шу жиҳатларига кўра, танбур чизғиларига битилган изчил матнлар, нафақат Хоразм Танбур ва Дутор мақомлари, балки бутун мақомотнинг илмий асосларини ўрганишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Шарқ мусиқийшунослигининг сўнгги вакили Дарвиш Али Чангий XIX асрда Бухорода яратилган мусиқий рисолалар, моҳиятан мусиқий илмига дохилсиз шеърий баёзлардан бўлак нарса эмас, деган хурофий фикр ҳукм суриб келаётган эди. Танбур чизғилари ишончли далил сифатида буни тўла инкор этиб, масаланинг моҳияти ­бошқа томонда эканлиги кўрсатади.

Моҳият шундан иборатки, ўз вақтида Форобий, Хоразмий, Ибн Сино каби бобокалон алломалар асос ­солган мусиқий таълимот бизгача жонли мерос сифатида келган мақомлар мағзида вужуд топди. Танбур чизғилари эса бир вақтлар узилиб қолган ва зўравонлик билан амалиётдан четлаштирилган ана шу изчил таълимотнинг назарий асосларини амалда кўрсатиб беради. Демак, мўътабар урф-одатлар аслига қайта бошлади. Улар она замин равнақи ва маънавий истиқболи учун узоқ муддат хизмат қилажак.
Отаназар Матякубов.
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасидан олинди.
Мухаббатимни
Отажон Худайшукуров
Отажон Худайшукуров - мухаббатимни😍
Ассаломуалейкум группадошлар. Шу расмдакиларни кимликини билганлар борми. Ман бир янглиш фикр билдирдимми билмиман бошко бир группадан чикарип ювариптила. Расм хакинда фикрларингиз булса езинг илтимос.

ПС: Фейзбукдаги гурухимиздан олинди☝️☺️
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ОЛИС НИДОЛАР
(Баллада)

Кўздан олис гўша, кимсасиз орол,
Унда Хоразмшоҳ инграйди беҳол.
Ёнида ғимирлар қурту қумурсқа,
Тунлар узун бунда, кундузлар қисқа.
Дунё бир исканжа, қисар тўрт ёндан,
Офат ёпирилиб ердан, осмондан.
Кўм-кўк дарахтлар сарғайиб қолмиш,
Шудрингсиз майсалар мунғайиб қолмиш.
Сесканиб кетар шоҳ, қочмоқчи бўлар,
Қушга айланмоқчи, учмоқчи бўлар.
Аммо айтганини қилмас оёғи,
Қалтирар қўлида ҳасса-таёғи.
Унга сув тутади хизматкор вола,
Шоҳнинг юрагидан отилар нола:
Қўлимда бор эди давлатим менинг,
Сақлашга етмади рағбатим менинг.
Чингизнинг наъраси кесди дамимни,
Жондан жудо этди гўё танимни.
Мен унга юзма-юз келмадим, нечун,
Олишиб майдонда ўлмадим, нечун?
Нечун қочдим ундан юртимни ташлаб,
Нечун келдим бунга кўзимни ёшлаб?

Қочоқлик зим-зиё қисматим менинг,
Ёвларга ем бўлди давлатим менинг!
Тўнкага суяниб, унглаб ўзини,
Олисга тикар шоҳ нурсиз кўзини.
Кўрмас ҳеч нимани, ёнар юраги,
Ўғлини бир кўрмоқ сўнги тилаги.
Унга юборганда хабар, келсин деб,
Сўнги нафасимда бирга бўлсин деб.
Ҳануз дом-дараги йўқдир... Ва ё у -
Аразлаб келмасму... Шубҳаю қайғу -
Яна ханжар солар шоҳнинг жонига.
Наҳот Жалолиддин келмас ёнига?
Гарчи у ўғиллар ичида улуғ,
Ақлу идрокка, куч-қудратга тўлиқ,
Гарчи у саркарда алпомишона,
Илми ҳарб бобида гарчи ягона,

Уни сақлар эди тож-тахтдан йироқ.
Тахтга валиаҳддур кенжа Ўзлукшоҳ!
Қутбиддин Ўзлукшоҳ ўғиллар аро -
Гарчи суюклидур, аммо на чора,
Идроки ёруғмас, ўткирмас сўзи,
Оқу қорани тез илғолмас кўзи.
Жалолиддин бўлса... Нечун у келмас,
Отасин йўлига зорлигин билмас?
Шу пайт кишнади от - ўғлин тулпори,
Отанинг фалакка етибди зори!

... Ота ва ўғилнинг суҳбати илиқ
Ҳамда бир-бирига ҳурмати илиқ.
Ўғлим, деди ота, азиз дилбандим,
Икки қулоғинг-ла эшитгил пандим.
Мен улуғ мамлакат бунёд айладим
Ва уни мен ўзим барбод айладим.
Чингиз қаршисида синиқди руҳим,
Шу боис бошимдан ошди андуҳим.
Авж олди саройда хусумат турли,
Бузилди якдиллик, аҳиллик, бирлик.
Бўрининг олдида бўлиндик, ўғлим,
Таланиб, қовундек тилиндик, ўғлим.
Сен ёвга ташландинг шердек беомон,
Лак-лак лашкарини айладинг яксон.
Дарёи Ҳинд гувоҳ матонатингга,
Чингиз ҳасадланмиш жасоратингга.
Аммо ёғий ёвуз, тулкидек маккор,
Жаҳонни тор-мор айлашга тайёр.
Энди сен юзлангил, ўғлим, юрт сари,
Гуноҳкор отангнинг ёпиб айбларин.
Шундай деб ўғлига сўз қотиб нолон,
Шоҳлик камарини ечди-да султон,
Уни Жалолиддин илгига тутди,
Сўнг ҳушдан айрилиб, ўзни унутди.
Бу не ҳол, ўғил шоҳ, салтанати йўқ,
Бу не бахт, лаззати, марҳамати йўқ? -

Кўкка Жалолиддин нидо айлади,
Ота ҳурматини бажо айлади.
Кимсасиз оролга ташлади назар,
Бўрилар увларди унда, алҳазар.

Бўри увлар юртнинг тоғларида ҳам,
Хўрланган, топталган боғларида ҳам.
Шаҳру қишлоқларда изғир бўрилар.
Яқин-йироқларда изғир бўрилар.
Уларни даф этар кун бордир бироқ,
Шунда озод бўлар, ҳур бўлар тупроқ...
Отасин қабрига боқади ўғил,
Хаёл гирдобида оқади ўғил.
Шох замин-замонни титратиб, охир -
Бегона юртларда бўлар мусофир.
Шафқатсиз оролда таслим этиб жон,
Бекафан ётибди довруқли султон.
Султон ёвдан қочса, лашкар не қилур.
У ёвга ташланса, хатар не қилур,

Қочоқлик доғлари ювган-ла кетмас,
Дилларда ярасин азоби битмас.
Султонлик камари менга оғир юк,
Алвидо, алвидо, падари бузрук!
Турар Жалолиддин хаёлга ботиб,
Унга далда берар кишнаб оқ оти.
Қора булут босди бирдан осмонни,
Булут бошлаб келди селни, тўфонни.
Зулмат бағрин тилди чақмоқ ханжари,
Осмон ўкирарди йўлбарс сингари.
Ёнар Жалолиддин қасос ўтида,
Ёв қонлар тўкмоқда унинг юртида.
У ростлаб қаддини, белини бойлаб,
Ота пандларини дилига жойлаб,
Онт ичиб бермоққа ёвнинг додини,
Жанг-жадал қаърига бурди отини!..

Эркин Самандар
Ortiq Otajanov - Dunyo Bu
<unknown>
Ортик ога Отажанов ижросида Дунё бу кушиги.

Хозирги замонга хос ва мос кушик, шундай эмасми?!