#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_саралаш_босқичи
#_Бухоро_тумани
Бухоро тумани махаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи давом этмоқда.
Жумладан, ҳудуддаги "Зарманоқ", "Кунжи қалъа", "Новметан" МФЙларидаги фермер, тадбиркор, ҳунарманд аёллар фаолияти O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Гулнора Ҳасанова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, энг муносиблари сараланди ва кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этиш учун тавсия қилинди.

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
Бухоро тумани: миришкор томорқачи ва тикувчи чевар ҳам ишбилармон мақомига лойиқ
Айни кунда маъмурий жиҳатдан 36 та маҳалла фуқаролар йиғинига бўлинган Бухоро туманида 171 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Ҳудуддаги ўзини ўзи бошқариш идоралари ва улар таркибидаги 120 тадан ошиқ қишлоқ ва кўча қиёфаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини…
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15837
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15837
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Бухоро_тумани
Барча ерда бўлганидек, Бухоро туман МФЙларида ҳам “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи қизғин давом этмоқда.
Куни кеча O'zLiDeP вилоят ҳамда Бухоро туман Кенгаши масъуллари, “Аёллар қаноти” ва МФЙлар фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуддаги “Новметан” ҳамда “Кунжи-қалъа” МФЙларида бўлиб, ҳудуддаги боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, гулчиллик билан шуғулланиб келаётган бир қатор ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Фаолияти ўрганилган хотин-қизлар кўрик-танловнинг баҳолаш мезонларидан келиб чиккан ҳолда сараланиб, улар туман босқичида иштирок этишга тавсия қилиндилар.

#тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи кўра, Сафаров Ҳалимжон Салимович республика Савдо-саноат палатасининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида: Сафаров Ҳалимжон Салимович 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.
Ҳалимжон Сафаров нефть ва газ соҳасида ва тадбиркорлик тизимида фаолият кўрсатган. Охирги йилларда “Евроснар” МЧЖ ва “Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” МЧЖ да раҳбарлик қилиб келган.
Шунингдек, бир муддат Бухоро тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб, соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имкониятини чеклаб қўйганлиги сабабли лавозимидан озод этилган эди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Деҳчалик томорқачилар шижоати
O‘zLiDeP фаоллари, МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, доимий иш ҳамда муносиб даромад билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари Бухоро тумани "Деҳча" МФЙ да бўлишганда, ушбу маҳалла мебелсозлик, паррандачилик, томорқа хўжалиги, асаларичилик каби бир қатор соҳаларга ихтисослашганлигига, МФЙ ёшларининг айнан шу соҳаларда бандлигини таъминланганлигига ишонч ҳосил қилдилар.
Ўз ҳовлисида исссиқхона хўжалигини йўлга қўйган Мирзабек Паноев 2,5 сотих майдонда сабзи, бодринг, помидордан ҳар мавсумда 3-3,5 тоннагача сара маҳсулот етиштириб келмоқда.
-Тижорат банкидан ажратилган 29,4 млн сўмлик имтиёзли кредит эвазига иссиқхона хўжалигини ташкил этганимиз кони фойда бўлди- дейди М.Паноев. Ҳудудимиздаги 25 сотихдан иборат экин майдонининг 20 сотих ерида сабзи маҳсулоти етиштирилаётганлиги ҳам кўпгина ёшлар бандлигини таъминлаш имконини берди.

Бухоро тумани: “Деҳча”да ҳам тадбиркору миришкор томорқачилар оз эмас
"Деҳча" маҳалласи мебелсозлик, паррандачилик, томорқа хўжалиги, асаларичилик каби қатор тармоқларга ихтисослашган ва маҳалла ёшларининг аксари айнан шу ишларда “устоз-шогирд” йўналишида бандлиги таъминланган. Масалан, ўз ҳовлисида исссиқхона хўжалигини ташкил…
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024
“Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловининг Бухоро тумани босқичи ўтказилди
🇺🇿“Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Бухоро туман босқичи бўлиб ўтди.
📌Маълумки мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркор аёллар сафини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
✅Айни шу мақсадда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловнинг Бухоро туман босқичида тадбиркор ва ишбилармон аёллар низомда келтирилган шартлар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
🔹Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра :
➖“Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор– Нозима Исмоиловага;
➖ “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Феруза Рахимовага;
➖ “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Матлаб Пўлатовага;
➖ “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси бўйича ғолиблик – Лобар Атоевага;
➖“Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича ғолиблик – Умрия Ҳамроевага насиб этди.
🏆Кўрик-танлов якунида барча иштирокчиларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ЎзЛиДеП Сайловолди дастури: маҳалла тизими янада такомиллаштирилади
✅ЎзЛиДеПнинг Бухоро тумани маданият марказида ўтказилган навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири иштирокчилари – МФЙлар “еттилиги” масъуллари, нуронийлар ва ёшлар диққат-эътиборига ушбу муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, жумладан, 5 мақсад ва 500 вазифадан иборат асосий йўналишлари ҳавола этилди.
🔰Тарғибот тадбирида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар партия сайловолди дастурида халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан маҳалла тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлигини, бу борада бир қатор муҳим ва долзарб вазифалар белгиланганлигини таъкидладилар.
📌Дарҳақиқат, маҳалла Кенгашларининг чинакамига “халқ овози” га айланиши аҳоли истиқомат жойларидаги кўплаб муаммоларга ечим излашда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши ўз-ўзидан аён. Маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “кўприк”ка айлантиришга алоҳида эътибор берилиши партиянинг ва маҳалла тизимининг барча фаоллари кўнглидаги айни муддао бўлди.
🔹-Маҳаллаларни “бир қадам” тамойили асосида фуқароларнинг аксарият муаммоларини ҳал этадиган масканга айлантириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва мақсадларни ҳам ушбу дастурда энг муҳим йўналиш сифатида кўрсатилганлиги бежиз эмас, - дейди Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раиси С.Самадов.
🔰Тарғибот тадбирида қайд этилганидек, партия сайловолди дастурида ёши улуғ инсонлар ҳамда ёш авлод вакилларини ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муҳофазалаш ишларини ҳар томонлама кучайтиришга, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга айниқса, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, хусусан уларни тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб этишга алоҳида урғу берилган.
✅Тадбир сўнгида иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилиб, 27 октябрь сайловлар кунида улар ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун ҳамжиҳатликда овоз беришга даъват этилдилар!

Сайловолди дастури: Хусусий тиббиётнинг соҳадаги ўрни янада мустаҳкамланади
🔰Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Нуриддин Жабборовнинг Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасида сайловчилар билан ўтказган учрашуви чоғида унинг Сайловолди дастуридан ўрин олган халқимизни малакали тиббий хизмат билан таъминлаш борасидаги энг муҳим вазифалар хусусида сўз борди.
📌Таъкидланганидек, малакали тиббиётни таъминлашга қаратилган бир қатор устувор вазифалар ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида ўз ифодасини топган бўлиб, “тиббий суғурта” тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш, давлат тиббий суғуртаси билан бирга нодавлат тиббий суғурта тизимини жорий этишдек муҳим ташаббуснинг илгари сурилганлиги ва шу тариқа тиббиётда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш чораларини кўриш вазифаларининг белгиланганлиги, айниқса, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналари ташкил этилиши бўйича билдирилган фикрлар ҳам партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келиши билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш имконини кенгайтиради. Хусусий тиббиётнинг соҳадаги ўрнини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
📌Тадбирда аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш, соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштириш каби муҳим вазифалар ҳам сайловолди дастурдан ўрин олганлиги соҳа ходимлари томонидан алоҳида эътироф этилди.
✅Учрашув давомида мавзуга оид бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилиб, тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Тадбир иштирокчилари бўлажак сайловларда фаол иштирок этиб, ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилдилар.

Асосий эътибор касалликлар профилактикаси га қаратилади.
✅Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 16-Қавола сайлов округидан кўрсатилган номзод Жасурбек Жонибековнинг Бухоро тумани “Суфикоргар” МФЙ ҳудудидаги оилавий шифокорлик пунктида ҳамда “Жалил” фермер хўжалигидаги пахта йигим- теримида фаолик кўрсатаётган теримчилар билан сайловолди учрашувибўлиб ўтди.
🔰Учрашувда номзод Ж. Жонибеков ўз сайловолди дастуридан ўрин олган халқимизни малакали тиббий хизмат билан таъминлаш борасидаги энг муҳим вазифалар хусусида батафсил маълумот берди.
📌Жумладан,номзод сайловолди дастурда ўз аксини топган асосий эътиборни касалликлар профилактикасига қаратиш, келгуси йилларда оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш, хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтишнинг жорий қилиниши, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, унинг аниқ ҳажмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиши каби долзарб вазифалар соҳа ходимлари томонидан мамнуният билан кутиб олинди.
✅Учрашув давомида мавзуга оид бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилиб,тадбир иштирокчилари бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга ҳамда 27 октябрда ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беришга даъват этилди.

#_ЎзЛиДеП
#_сайлов_2024
#_5_мақсад_500_вазифа
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлигига 16-Қавола сайлов округидан кўрсатилган номзод Жасурбек Жонибеков Бухоро тумани 41-сон умумтаълим мактабида "Қўшходим" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим вазифалар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, ЎзЛиДеПнинг 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳам атрофлича талқин қилиб берилди.
Учрашув иштирокчилари номзоднинг туманга инвестициялар киритиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бугунги кунда долзарб бўлиб турган масалалар ечимига қаратилган сайловолди дастурини тўла қўллаб-қувватладилар.
Сайловлар кунида якдиллик билан ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун овоз беришларини таъкидладилар.

#uzlidep #saylov2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!💐🎂💐
#_Бугун_туғилган_кун 🎉🎉🎉
O’zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарати раҳбари, партиянинг жонкуяр ва фидоий ходимларидан бири Бахронов Олим Давроновични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!
Ҳурматли Олим Давронович! Қутлуғ сана муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, партиявий фаолиятингизга улкан ривож тилаймиз!
Бухоро тумани аҳолиси ва кенг жамоатчилик орасида O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш борасида амалга ошираётган ишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси