O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.93K subscribers
13.5K photos
850 videos
66 files
4.13K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Вобкент туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида O’zLiDeP туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.

🏆Кўрик-танлов якунида фахрли ўринларни олган иштирокчилар ва номинацияларнинг ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловининг Бухоро тумани босқичи ўтказилди

🇺🇿“Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Бухоро туман босқичи бўлиб ўтди.

📌Маълумки мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркор аёллар сафини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни шу мақсадда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловнинг Бухоро туман босқичида тадбиркор ва ишбилармон аёллар низомда келтирилган шартлар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

🔹Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра :

“Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор– Нозима Исмоиловага;

“Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Феруза Рахимовага;

“Замонавий ташаббускор аёлноминацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Матлаб Пўлатовага;

“Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёлноминацияси бўйича ғолиблик – Лобар Атоевага;

“Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёлноминацияси бўйича ғолиблик – Умрия Ҳамроевага насиб этди.

🏆Кўрик-танлов якунида барча иштирокчиларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

ПЕШКУЛИК ТАДБИРКОР
АЁЛЛАР МАҲОРАТИ БАҲОЛАНДИ

Пешкў тумани мусиқа ва саньат мактаби “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

👆Танловда тадбиркор ва фермер аёллар, чевар тикувчилар, тотли пишириқлар тайёрловчи хотин–қизлар, қолаверса, боғдорчилик ва сабзавотчиликнинг “ҳадисини олган” опа-сингиллар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Танловнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар ўзининг фидокорона меҳнати билан жамият ривожига ҳисса қўшаётган мамлакатимиз хотин –кизлари орасида пешкулик тадбиркор аёллар хам борлигини таъкидладилар. Жойларда янги иш ўринлари яратиш орқали ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида эътироф этилди.

🥇Кўрик-танлов Низомига мувофиқ иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар хакамлар ҳайъати томонидан кўздан кечирилиб, 5 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

🏆Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига O'zLiDeP туман Кенгашининг Диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ишбилармон аёл-2024”: Ромитанлик ишбилармон аёллар сараланди

Кўрик-танловнинг туман босқичида ҳудуддаги ҳунармандлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар 5 та номинация бўйича ўз кўргазмаларини намойиш этдилар.

📌Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштироки, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаргани, O‘zLiDeP тадбирлардаги фаоллиги ҳам инобатга олинди.

🏆💐Кўрик – танлов ғолиб ва совриндорларига тегишли диплом ҳамда O’zLiDeP туман Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.

Батафсил👉https://telegra.ph/Ishbilarmon-ayol-2024-Romitanlik-ishbilarmon-ayollar-saralandi-08-21
Forwarded from РОМИТАННОМА
ТАДБИРКОР АЁЛЛАР МАҲОРАТИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ.

Шу кунларда маҳалла фуқаролар йиғинларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг “Ишбилармон аёл” кўрик танловлари давом этмоқда. Жойларда саралаш босқичи янгидан-янги ишбилармон, тадбиркор, ҳунарманд, фермер хотин-қизларни кашф этиб, улар фаолиятини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этяпти
"Баркамол авлод" болалар мактабида бир неча йилдан бери ишлаётган Ситора Тоҳирова бир неча ҳунарларни ёшларга сидқидилдан ўргатиб келаётир. Иккинчи даражали, яроқсиз матоҳлардан тайёрланаётган гуллар, қўғирчоқ, бежирим сумкачаларни кўрганингда ҳайратинг ошади. Уни тайёрлаганларга беихтиёр ташаккур айтгинг келади. Болалар бўш соатларида устозларидан бу санъатни ўрганиб қолмай, энг яқин инсонларига совға ҳам ҳозирлайдилар.
Ситора Тоҳирова болалар тайёрлаётган совғабоп буюмлар сотувини ҳам йўлга қўйган. Бир неча кишини иш билан ҳам таъминлаган.
Кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ситора Тоҳирова,Нигина Раҳимова,Зарнигор Оринова,Хосият Ҳайитова,Саробар Жўраеваларни “Ишбилармон аёл2024” кўрик-танловининг кейинги босқичларида иштирок этишга тавсия этди.  
Кўрик танлов ҳакамлар ҳайъати ғолибларга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати--Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.
⚡️O'zLiDeP Олот тумани Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

🥇Танлов натижаларига кўра, туманнинг Бунёдкор МФЙда истиқомат қилувчи, ёш бўлишига қарамай, кўрпа-тўшак ҳамда юмшоқ ўйинчоқлар тикиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган Гулсевар Салимова “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Наврўз” МФЙда “Гўзаллик салони” фаолиятини йўлга қўйган Сарвиноз Киличова “Замонавий ташаббускор аёл, “Дилкор” МФЙлик Маҳлиё Итолмасова “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл, “Маърифат” МФЙда миллий ширинликлар цехида фаолият олиб бораётган Мадинабону Қаҳҳорова “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли ҳамда “Халифа” МФЙда истиқомат қилувчи “Шодия плюс” МЧЖ раҳбари Шодия Ғайбуллаева "Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Батафсил👉https://telegra.ph/Ishbilarmon-ayol-2024-k%D1%9Erik--tanlovining-Olot-tuman-bos%D2%9Bichi-%D2%93oliblari-ani%D2%9Blandi-08-22
#uzlidep #ишбилармон_аёл_2024
#Ғиждувон_туман_босқичи

Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Ғиждувон туман босқичи ҳудуддаги “Баркамол авлод” марказида "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида ўтказилди.

🏆💐Унда маҳаллалар босқичида ташкил этилган ўзига хос синовнинг ғолибалари иштирок этдилар ҳамда бир қатор номинацияларнинг пешқадамлари сифатида муносиб тарзда тақдирландилар.

🇺🇿Тадбир сўнгида “Баркамол авлод” марказининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган гўзал рақслар барчага байрамона кайфият бағишлади. Зеро, тинч юртга мана шундай байрамлар ярашади.

Батафсил👉https://telegra.ph/%D2%92izhduvonlik-tadbirkor-ayollar-%D2%B3ar-so%D2%B3ada-pesh%D2%9Badam-08-23
#uzlidep #ишбилармон_аёл_2024
#Шофиркон_туман_босқичи

⚡️⚡️ЎзЛиДеПнинг истиқболли лойиҳаларидан бири –Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Шофиркон туман босқичи ҳар қачонгидан кўра кўтарикни руҳда ва уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Тумандаги бир қатор МФЙлардан кўрик-танловда иштирок этган ҳунарманд, тадбиркор, фермер хотин-қизлар бир-биридан бежирим, сифатли ва харидоргир буюм ҳамда маҳсулотларни ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этдилар.

♦️Кўрик-танловнинг якуний натижаларига биноан:

🥉Туманнинг “Жўшўра” МФЙда яшовчи, аёллар миллий либослари тикиш йўналишидаги якка тартибдаги тадбиркор Шаҳло Жўраева 3-ўринга,

🥈“Дурман” МФЙда яшовчи моҳир тикувчи аёл Гулсара Каримова 2-ўринга муносиб деб топилди.

🥇Фахрли биринчи ўринга эса қоракўл терисини қайта ишлаш ва ундан турли кийимлар тикиш йўналишида “Искогари” МФЙда фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркор Насиба Болтаева лойиқ деб топилди ҳамда кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
🔹"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг Шофиркон туман босқичидан лавҳалар
#uzlidep #ишбилармон_аёл_2024
#Жондор_туман_босқичи

⚡️⚡️O'zLiDeP Жондор туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл2024” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

📌Тадбирда иштирокчилар 5 та номинация буйича ўзаро беллашдилар.

🏆Ташкилотчилар томонидан ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

💐Танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳукукини қўлга киритган иштирокчилар муборакбод этилди.

БАТАФСИЛ👉https://telegra.ph/Ishbilarmon-ayol-2024-ZHondorlik-%D2%B3unarmand-ishbilarmon-va-fermer-ayollar-ehtirof-ehtildi-08-23
🔹"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг Жондор туман босқичидан расмлар жамланмаси
#uzlidep #ишбилармон_аёл_2024
#Қорақўл_туман_босқичи

⚡️ O’zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик –танлови иштирокчилари орасида йилдан йилга ғолибликни қўлга киритиб, ушбу танловнинг маҳаллалар,туман (шаҳар)босқичларида ғолиблик ва пешқадамликка эришиб келаётган қоракўллик моҳир тадбиркор, ҳунарманд ва фермер хотин –қизлар кўпчиликни ташкил этади.

Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг жорий йилги туман босқичида ҳам айнан шу жиҳат кўзга яққол ташланди.

БАТАФСИЛ:👉https://telegra.ph/%D2%9AORAK%D0%8ELLIK-AYOLLAR-%D2%B2AM-EHTIROFGA-MUNOSIB-08-26