O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24” телеканали “Репортаж-24” информацион дастурининг махсус сонида Бухоролик O’zLiDeP фаоллари бўлган тадбиркор аёллар, жумладан, “MARJON STOM SERVIS, "G’IJDUVON DIAGNOSTIKA MASKANI" хусусий корхоналари раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулбахор Шарапова, Пешку тумани “Нафиса Дилдора Дурдона” МЧЖ раҳбари, O’zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови республика босқичи совриндори Дилафрўз Ҳотамова, “Замин Мадад тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари, партия Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мамлакат Содиқова, Ғиждувонлик усто каштачи Мавлуда Нарзуллаева, Бухоро шаҳридаги “Рушана текс” МЧЖ раҳбари Шоира Бўлдиеваларнинг фаолияти кенг ёритилди.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!🎂

#_Бугун_туғилган_кун

Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қаҳҳоров Вахоб Ҳамитовични туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! Вахоб Ҳамитовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига ривож тилаймиз!

Ҳурмат билан, O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда депутат ташаббуси билан Пешкўда бепул тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида жойларда ўтказиб келинаётган тадбирлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамиятда юксак маънавий соғлом муҳитни қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада партия “Аёллар қаноти” ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар эътиборга моликдир.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлими мудири Робия Салихова ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари депутати Ҳалимжон Сафаровлар саъй-ҳаракати билан Пешку тумани Афшона қишлоғидаги 31- оилавий поликлиникада “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” шиори остида бепул тиббий кўрик ўтказилди. Унда 51 нафар пешкулик беморларга тажрибали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, маслаҳатлар берилди, уларга 8 турдаги 33 миллион сўмлик бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди ҳамда жойлардаги оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Р.Салихова. – Мазкур лойиҳалар кенг аҳоли, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касаллик асоратларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Шу куни депутат Ҳ.Сафаров томонидан ташкил этилган сайёр қабулда ўнга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Унда сурункали, оғир касалликларга чалинган, бироқ, даволаниш учун етарли маблағи бўлмаган фуқароларнинг муааммолари тингланди. Беморларнинг шароити инобатга олиниб, поликлиника бош врачи Бобур Ҳасанов томонидан касалхонага ётқизиш ва бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Шунингдек, уларни даволовчи врачлар ҳам аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Тиббий-кўрик ҳамда сайёр қабулда иштирок этган кўплаб беморлар ҳамда фуқаролар шундай хайрли тадбирлар бошида турган партия фаоллари ҳамда депутатга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Пешку: Депутат ташаббуси билан беморларга 33 миллион сўмлик дори-дармон тарқатилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳалимжон Сафаров саъй-ҳаракати билан Пешку тумани Афшона қишлоғидаги 31- оилавий поликлиникада “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” шиори остида бепул тиббий кўрик ўтказилди. Унда 51 нафар пешкулик беморларга тажрибали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, маслаҳатлар берилди, уларга 8 турдаги 33 миллион сўмлик бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди.

Шу куни депутат томонидан ташкил этилган сайёр қабулда оғир касалликларга чалинган, бироқ даволаниш учун етарли маблағи бўлмаган фуқароларнинг муааммолари тингланди. Беморларнинг шароити инобатга олиниб, уларни касалхонага ётқизиш ва бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди.

— Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, депутатлар, “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди ҳамда жойлардаги оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши бўлим мудири Р.Салихова. — Мазкур лойиҳалар кенг аҳоли, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касаллик асоратларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Тиббий-кўрик ҳамда сайёр қабулда иштирок этган кўплаб беморлар ҳамда фуқаролар шундай хайрли тадбирлар бошида турган партия фаоллари ҳамда депутатга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Мақсадимиз_бир
#Ишончли_вакил
#Сайловчилар_учрашуви
#Пешку_тумани

Ишончли вакил С.Хусенов таъкидлаганидек, сайловолди дастурга асосан юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловларда деградациянинг олдини олиш бўйича миллий дастур қабул қилинади. Умуман, аграр соҳага жами 15 млрд доллар инвестициялар жалб этилади. Буларнинг барчаси ҳеч шубҳасиз, Пешку тумани қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имконини бериб, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_туғилган_кун

Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қаҳҳоров Вахоб Ҳамитовични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз.

Қутлуғ сана муносабати билан Вахоб Ҳамитовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр,оилавий хотиржкамлик раҳбарлик ва депутатлик фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!

Ҳурматли Вахоб Ҳамитович!

Юрт равнақи, халқ фаровонлиги, қолаверса Пешку туманини ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб бораётган фидокорона ҳамда самарали фаолиятингиз ҳамиша бардавом бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
#_Ишбилармон_аёл2024
#_МФЙлар_саралаш_босқичи
#_Пешку_тумани

Пешку тумани МФЙларида ҳам “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг саралаш босқичилари бўлиб ўтмоқда.

“Боғимусо” МФЙнинг “Дурман” қишлоғида истиқомат қилувчи Нилуфар Жабборова тадбиркорликнинг матоларга гул босиш ҳамда тикувчилик йўналишларида фаолият олиб бормоқда. Тадбиркор аёл ўз ҳунарини маҳалладаги эҳтиёжманд оила вакилларидан 2 нафарига ҳам ўргатиб, бугунги кунда уларнинг бандлигини таъминлашга эришди. Ҳозирда корхонада МФЙдаги яна 7 нафар хотин-қизга тикувчиликнинг сир-асрорлари ўргатмоқда.

Туманнинг “Чикирчи” МФЙ “Янгибозор” кўчасида истиқомат қилувчи Дилрабо Сафарова 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан турли хилдаги декоратив гуллар ясаш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Д.Сафарова томонидан махсус зарлар билан тайёрланган ушбу рангба-ранг гуллар худди табиий гул кўринишига эга. Маҳалладошларининг 2 нафарига гул тайёрлаш санъатини ўргатиб, бугунги кунда улар билан бирга фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек МФЙдаги 10 га яқин ишсиз, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтарида турган хотин-қизларга ўз ҳунарини ўргатиб келмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари улар фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳунарманд аёлларнинг фаолиятини муносиб баҳоладилар ҳамда кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этиш учун тавсия бердилар.
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_саралаш_босқичи
#_Пешку_тумани

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи Пешку туманида қизған давом этмоқда .
Жумладан, туманнинг “Чиқирчи” МФЙдаги фермер, ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди.

Худудда томорқачилик ва иссиқхона йўналишида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар талайгина. Ишчи гуруҳ ушбу маҳалланинг “Талисароб" қишлоғида яшовчи Гулора Сафарованинг хонадонида у билан суҳбатда бўлди. Суҳбат давомида томорқачи аёл 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан 6 сотих майдонда оила аъзолари билан бирга иссиқхона ташкил этиб, турли хил сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириб келмоқда. Бодринг, булғор қалампири, редиска, пиёз сингари сабзавотлар, турли хил кўкатлар ва қулупнай шулар жумласидандир. Бугунги кунда оила аъзоларидан ташқари МФЙги эҳтиёжманд аёллардан Зулфия Қодирова ҳам иссиқхонада доимий иш билан таъминланган.

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек, ушбу маҳалланинг “Янгигул” қишлоғида яшовчи тадбиркор аёл Юлдуз Бердиева томонидан ташкил этилган оилавий нон махсулотлари ишлаб чикариш цехида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Маҳаллий аҳолига нон ва нон маҳсулотлари етказиб бераётган Ю.Бердиева томонидан ҳар куни 5 млн. сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, истеъмолчиларга сотилаяпти. Бугунги кунда МФЙдаги 10 нафар ишсиз аёллар бу ерда доимий иш билан таъминланган. Холбегим Останова, Сурайё Хўжакулова, Фотима Сафарова, Мунаввар Раззокова, Дилобар Файзуллаева сингарилар шулар жумласидандир.

Ишчи гуруҳ аъзолари Г.Сафарова ҳамда Ю. Бердиевалар фаолиятини муносиб баҳолаб "Ишбилармон аёл- 2024" кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этишга тавсия этдилар.
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Пешку_тумани

Пешку туманидаги “Садир”, Ибн Сино ҳамда “Деҳча” МФЙларида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик -танловининг маҳаллалар босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик –танлов доирасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ушбу МФЙлар ҳудудидаги ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар якунига кўра “Садир” МФЙдан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 6 та иш ўрни яратган Зайнаб Ёриева, Ибн Сино МФЙдан миллий қандолот ва ширинликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган, “Ҳайдаробод ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Ситора Ҳайдарова, “Деҳча” МФЙдан замонавий либослар тикиш цехида 7 нафар аёлни доимий иш билан банд қилган Муҳаббат Бақоеваларнинг фаолияти муносиб баҳоланиб, уларга кўрик-танловнинг кейинги босқичларига иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
#_uzlidep
#_saylov_2024
#_5_maqsad_500_vazifa

ЎзЛиДеП номзоди
пешкулик сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Нуриддин Жаббровнинг сайловолди тарғиботига бағишланган навбатдаги учрашуви Пешку тумани мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.

Учрашувда депутатликка номзод Н.Жабборов мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партия бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури билан кириб бораётгани алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сайловолди дастуридаги ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган иккитадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш, IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилиши кўзлангани ҳам юртимизнинг барқарор иқтисодий тараққиётига хизмат қилиши пешкўлик сайловчилар эътирофига сазовор бўлди.