O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Пешку_тумани

Пешку туманидаги “Садир”, Ибн Сино ҳамда “Деҳча” МФЙларида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик -танловининг маҳаллалар босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик –танлов доирасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ушбу МФЙлар ҳудудидаги ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар якунига кўра “Садир” МФЙдан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 6 та иш ўрни яратган Зайнаб Ёриева, Ибн Сино МФЙдан миллий қандолот ва ширинликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган, “Ҳайдаробод ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Ситора Ҳайдарова, “Деҳча” МФЙдан замонавий либослар тикиш цехида 7 нафар аёлни доимий иш билан банд қилган Муҳаббат Бақоеваларнинг фаолияти муносиб баҳоланиб, уларга кўрик-танловнинг кейинги босқичларига иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Бухоро_тумани

Барча ерда бўлганидек, Бухоро туман МФЙларида ҳам “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи қизғин давом этмоқда.

Куни кеча O'zLiDeP вилоят ҳамда Бухоро туман Кенгаши масъуллари, “Аёллар қаноти” ва МФЙлар фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуддаги “Новметан” ҳамда “Кунжи-қалъа” МФЙларида бўлиб, ҳудуддаги боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, гулчиллик билан шуғулланиб келаётган бир қатор ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фаолияти ўрганилган хотин-қизлар кўрик-танловнинг баҳолаш мезонларидан келиб чиккан ҳолда сараланиб, улар туман босқичида иштирок этишга тавсия қилиндилар.
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Когон_шаҳри

Барча ерда бўлганидек, Когон шаҳри МФЙларида ҳам “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи давом этмоқда.

Куни- кеча O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши масъуллари, “Аёллар қаноти” фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари "Бухоройи шариф" ҳамда "Темирйўл" МФЙларида бўлиб ҳудуддаги бир қатор ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Баҳора Джуманазарова раҳбарлигидаги "Баҳор" тикув маркази ҳамда Малика Олимова раислигидаги “Маликабону ширмой кулчалар” МЧЖ шулар жумласидандир.

Фаолияти ўрганилган хотин-қизлар кўрик-танловнинг баҳолаш мезонларидан келиб чиккан ҳолда сараланиб, улар шаҳар босқичида иштирок этишга тавсия қилиндилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Когон_шаҳри

O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши масъуллари, “Аёллар қаноти” фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари "Бухоройи шариф" ҳамда "Темирйўл" МФЙларида бўлиб ҳудуддаги бир қатор ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.