Hydromet.uz
5.23K subscribers
10.7K photos
1.61K videos
5 files
8.96K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Андижон вилояти гидрометеорология бошқармаси ходимлари тупроқнинг 5, 10, 20, 30, 40 ва 50 см чуқурликлардаги намлигини билиш ҳамда пахта ва буғдой ўсимликларининг навбатдаги фенологик кузатувларини амалга ошириш учун дала майдонларида кузатув ишларини олиб боришмоқда.
#вилоят #бошқарма #ҳудуд #дала #пахта #буғдой #ўсимлик

https://t.me/uzgydromet
Сирдарё вилояти гидрометеорология бошқармаси Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги лабораторияси муҳандиси ҳамда пост кузатувчиси Гулистон шаҳрида жойлашган махсус постда мунтазам кунлик ҳаво намуналарини олиб, кимёвий таҳлил ишларини олиб бормоқда.

#вилоят #бошқарма #ҳудуд #атмосфера #мониторинг #таҳлил

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Кузги бошоқли донли экинларнинг ривожланиш босқичи, экинларнинг зичлиги, баландлиги ва ҳолатини ўрганиш мақсадида Навоий гидрометеорология бошқармасига қарашли Навоий метеостанцияси, Хатирчи ва Қизилтепа агрометеорологик пост кузатувчилари апрель ойининг иккинчи ўн кунлигидаги навбатдаги текшириш ишларини олиб бордилар.
#вилоят #бошқарма #ҳудуд #дала #буғдой #ўсимлик

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари штаб бошлиғининг 2021 йил 1 апрелдаги 43-сонли буйруқномаси талаблари асосида, Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси, Фарғона гидрометеорология бошқармаси масъул ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан, жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари, 2021 йил ёз мавсумида вилоят ҳудудида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, сув тошқинлари ва кўчки ҳодисалари ўрганиб чиқилди
#ФВБ #фарғона #гидрометеорология #ҳудуд #болалар #соғломлаштириш #сел #тошқин
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Қашқадарё вилояти гидрометеорология бошқармаси агрометеорологлари томонидан белгиланган режага асосан вилоят ҳудудида агрометеоролгик кузатувлар ўтказилди.

#қашқадарё #агрометеоролог #режа #ҳудуд #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли, Орзу ва Чодак қор кўчки станциялари бошлиқлари, Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармаси ходимлари билан биргаликда "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудидан ўтувчи қисмида сел келиши хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганилди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #станция #сел #ҳудуд