Hydromet.uz
5.32K subscribers
10.1K photos
1.59K videos
4 files
8.84K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида COVID-19 инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзгидромет тизимида коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини жадаллаштириш ва тезлаштириш орқали ходимларда ушбу инфекцияга қарши жамоавий иммунитетни ҳосил қилиш мақсадида,
Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига қарашли барча гидрометеорорлогик станция ходимлари COVID-19 инфекциясига қарши вакцина билан эмланмоқда.

#тошкент #гидрометеорология #бошқарма #COVID #инфекция #эмлаш
Ўзгидромет 13-16 август кунлари Республика тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи тўғрисидаги шторм огоҳлантириш эълон қилгани муносабати билан Наманган вилоят гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.С.Мутавалиев ва бошқармага қарашли Учқўрғон гидрологик станцияси бошлиғи Т.М.Хожиевлар Учқўрғон тумани Норин дарёсида жойлашган сув иншоотларининг сел-сув тошқинларига бардошлилик даражаси ва ҳозирги кунда сел сув тошқинларини хавфсиз ва талофатсиз ўтказиб юбориш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни Учқўрғон сув хўжалиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #станция #сел #тошқин
Навоий гидрометеорология бошқармаси таркибидаги атмосфера ҳавоси ифлосланиш кузатув лабораторияси Ўзгидромет томонидан сўнги замонавий электрон аналитик тарози ва "SKY800-M8" туридаги "Multi gazanalizator"и билан таьминланди. Ҳозирда улардан самарали фойдаланилмокда.

#навоий #гидрометеорология #бошқарма #тарози #multi_gazanalizator
Forwarded from Hydromet.uz
Бухоро вилояти гидрометеорология бошқармаси "Мен вакцина олдим" акцияси доирасида COVID-19 вирусига қарши эмлаш чоралари олиб борилмоқда. Ушбу акция доирасида корхона ходимларининг вирусга қарши эмланиши ташкил этилди ва Бухоро шаҳридан юзлаб километр узоқликдаги чўл зоналарида жойлашган "Жонгелди", "Қизилравот" ва "Оғитма" метеостанциядаги барча ходимлар эмланди.

#бухоро #гидрометеорология #бошқарма #COVID #инфекция #эмлаш
Вилоят гидрометеорология бошқармалари ва барча метеостанцияларда 21 август куни умумхалк хайрия ҳашари муносабати билан ҳудудларда тозалаш ишлари олиб борилди.
Марказдан 300 км узоқликда жойлашган метеорологик станцияларда ҳам кутаринки кайфиятда тозалик ишлари амалга оширилди.
Юқорида Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Хоразм гидрометеорология бошқармалари ходимларининг фотосуратлари берилди.

#ўзгидромет #бошқарма #мустақиллик #ҳудудлар #тозалаш #хайрия #ҳашар

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
МУКОФОТ МУБОРАК!
Самарқанд вилояти ҳокимлиги қабуллар залида вилоят ташкилот, корхона, муассасаларининг бир гуруҳ меҳнатда ўрнак кўрсатган, жамоат ишларида фаол қатнашган, ижтимоий ҳаёт равнақига муносиб улуш қўшган вакилларини такдирлаш маросими бўулиб ўтди. Тақдирланганлар орасида Самарқанд вилояти гидрометеорология бошқармаси 1-тоифали муҳандиси Адыл Исаевич Мирзоев ҳам бор. Гидрометеорология соҳасини ривожлантириш ва соҳадаги юксак меҳнати, элу юрт хизмати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муносиб меҳнати учун А. Мирзоевни "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. А. Мирзоевга сиҳат-саломатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида куч-ғайрат ва шижоат тилаймиз.

#ўзгидромет #самарқанд #гидрометеорология #бошқарма #мукофот #мустақиллик

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
МУКОФОТ МУБОРАК!
Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қабуллар залида ташкилот, корхона, муассасаларининг бир гуруҳ меҳнатда ўрнак кўрсатган, жамоат ишларида фаол қатнашган, ижтимоий ҳаёт равнақига муносиб улуш қўшган вакилларини такдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси гидрометеорология бошқармаси ходимлари Кдырниязова Сулухан Омирбековна 1 тоифали муҳандис-синоптик, ҳамда Мырзабекава Сауле Сарсенгали кызы 1 тоифали техник ҳам бор. Гидрометеорология соҳасини ривожлантириш ва соҳадаги юксак меҳнати, элу юрт хизмати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муносиб меҳнатлари учун Кдырниязова Сулухан ва Мырзабекава Сауле "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландилар. Уларга сиҳат-саломатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида куч-ғайрат ва шижоат тилаймиз.
#ўзгидромет #қорақалпоғистон #гидрометеорология #бошқарма #мукофот #мустақиллик

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
МУКОФОТ МУБОРАК!
Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар залида вилоят ташкилот, корхона, муассасаларининг бир гуруҳ меҳнатда ўрнак кўрсатган, жамоат ишларида фаол қатнашган, ижтимоий ҳаёт равнақига муносиб улуш қўшган вакилларини такдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида Фарғона вилояти гидрометеорология бошқармаси Фарғона М-II станцияси бўлим бошлиғи Гимайдинова Фарида Фаридовна, Тармоқ ахборот маркази бошлиғи Николаев Димитрий Фёдорович, 2-тоифали муҳандис Усманова Нафиса Махамадалиевна ҳам бор. Гидрометеорология соҳасини ривожлантириш ва соҳадаги юксак меҳнати, элу юрт хизмати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муносиб меҳнати учун "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. Уларга сиҳат-саломатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида куч-ғайрат ва шижоат тилаймиз.

#ўзгидромет #фарғона #гидрометеорология #бошқарма #мукофот #мустақиллик

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
МУКОФОТ МУБОРАК!
Наманган вилояти ҳокимлиги қабуллар залида вилоят ташкилот, корхона, муассасаларининг бир гуруҳ меҳнатда ўрнак кўрсатган, жамоат ишларида фаол қатнашган, ижтимоий ҳаёт равнақига муносиб улуш қўшган вакилларини такдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Мутавалиев Муллахўжа Сайдуллаевич ҳам бор. Гидрометеорология соҳасини ривожлантириш ва соҳадаги юксак меҳнати, элу юрт хизмати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муносиб меҳнати учун М. Мутавалиевни "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. М Мутавалиевга сиҳат-саломатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида куч-ғайрат ва шижоат тилаймиз.

#ўзгидромет #наманган #гидрометеорология #бошқарма #мукофот #мустақиллик
Фаргона гидрометеорология бошқармаси мутахассиси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари билан биргаликда Сўх туманида жойлашган Умбара, Хушёр асосий, Хушёр-4, Пидиргон ва Калача сел тошқинлари юзага келадиган йўлларида бажарилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечириш ва текшириш жараёни.

#фағона #гидрометеорология #бошқарма #станция #текшириш #сел #тошқин