Hydromet.uz
5.23K subscribers
10.7K photos
1.61K videos
5 files
8.98K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармаси агрометеоролог мутахассислари томонидан йиллик режага асосан вилоят туманларидаги ғўза ва ғалла ўсимликларини ривожланиш фазалари, баландлиги, зичлиги ва умумий холатини анқлаш мақсадида белгиланган дала ер майдонларида кузатув ишларини олиб бордилар. Кузатувлар жараёнида ғалла сут пишиши фазасида ғўза эса 8-9 фазада эканлиги аниқланди.

#тошкентвилояти #бошқарма #агрометеоролог #ғалла #дала #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Андижон вилояти Пахтаобод тумани Дўстлик массивидаги пахта далаларидан бирида плёнка остига экилган пахта ниҳолларида гуллаш ҳодисаси кузатилди.

#андижон #бошқарма #агрометеоролог #пахта #гуллаш #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида пахта далаларида, ғўзада зарарланиш ҳолати борлигини кузатиш ҳамда тупроқ қатламларидаги намликни аниқлаш мақсадида белгиланган ер майдонида кузатув ишларини олиб бордилар.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #пахта #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Самарқанд гидрометеорология бошқармаси ходимлари режа асосида кузги пахта экинларининг ривожланиш босқичи, экинларнинг зичлиги, баландлиги ва ҳолатини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказдилар.

#самарқанд #гидрометеорология #бошқармаси #пахта #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Сурхондарё гидрометеорология бошқармаси агрометеорологлари томонидан 2021 йил июнь ойи 3-ўн кунлигида мевали дарахтлар олма, узум, беҳи ва анор дарахтларида ҳамда ғўза кузатув далаларида кузатув ишлари олиб борилди. Кузатиш натижаларига кўра ушбу дарахтлар мева тугиш фазасида, ривожланиш фазаси яхши эканлиги, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиш кузатилмади, ҳамда ғўзанинг ўртача бўйи 50-55 см, кўчат қалинлиги 88,8 минг, гуллаш фазасида эканлиги ва 2-озиқлантириш ишлари давом этмоқда.

#сурхондарё #гидрометеорология #бошқармаси #дарахтлар #пахта #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Навоий гидрометеорология бошқармасига қарашли агрометеорологлар, метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувчилари йиллик агрометеорологик режа асосида ғўза экилган майдонларда ғўзанинг кейинги ривожланиш фазаси, экинларнинг баландлиги, қалинлиги ва ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб бордилар. Текширишлардан аниқланишича вилоят далаларида ғўзанинг ўсиши ва ҳолати яхши ҳолатда, ўсишдан орқада қолган далалар йўқлиги, ўсимликларда касалланиш ва зараркунанда ҳашоротлар билан зарарланишлар кузатилмади.

#навоий #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида пахта далаларида, ғўзада зарарланиш ҳолати борлигини кузатиш мақсадида белгиланган ер майдонида кузатув ишларини олиб бордилар. Кузатув натижаларига кўра ғўза ўсимлигининг ривожланиш ҳолати яхши эканлиги аниқланди.

#наманган #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Қоракул туман метеорологик станцияси томонидан олиб бораётган агрометеорологик кузатувдаги далаларда ғўзанинг гул кўрсатиши кайд этилди. Бу вилоятимиз пахтакорлари учун жуда яхши янгилик бўлиб ғўзанинг ривожланиш фазаси меьрдагидек кетаётганлигини кўрсатади. Шу ўринда ўтказилаётган агротехник тадбирларнинг финологик ҳолатига ижобий таьсир этади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Сурхондарё гидрометеорология бошқармаси агрометеорологлари июль ойининг биринчи ўн кунлигида ғўза далаларида кузатув ишларини олиб бордилар: ғўзанинг ўртача бўйи 56-56 см ни, ўртача кўчат сони 88,8 тани, бир туп ғўзада ўртача кўсак сони 2,8 тани ташкил қилмоқда, ғўзалар ҳозирги кунда 100% гуллаш (кусаклаш) фазасида турибди.

#сурхондарё #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Андижон вилояти гидрометеорология бошкармасига қарашли агрометеоролог кузатувчиси режа асосида ғўза экилган майдонларда ғўзанинг кейинги ривожланиш фазаси, экинларнинг баландлиги, қалинлиги ва ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб борди. Текширишлардан аниқланишича ғўзанинг ўсиши ва ҳолати яхши ҳолатда, ўсишдан орқада қолган далалар йўқлиги, ўсимликларда касалланиш ва зараркунанда ҳашоротлар билан зарарланишлар кузатилмади.

#андижон #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube