Hydromet.uz
5.23K subscribers
10.8K photos
1.62K videos
5 files
8.99K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли Учқўрғон гидрологик станцияси ходимлари Норин дарёсининг сув оқимини ўлчаш ишларини олиб бордилар. Сув ўлчаш натижасига кўра сув сатҳи 160 см, сув сарфи 449 метр куб/сек эканлиги аниқланди. Бу меъёрий даражада демакдир.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #гидрология #сув_сатҳи

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли Чуст ва Косонсой агрометеорологик пост кузатувчилари буғдой ўрими даврида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво туфайли далалардаги ғалла экинлари ҳолатини ўрганиш мақсадида, фермер хўжалик раҳбарлари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида фермер хўжалиги раҳбарларини гидрометеорология соҳасига бўлган қизиқишлари ошганлигига гувоҳ бўлишди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #агрометеорология #буғдой

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига қарашли Ходжикент гидрологик станция ходимлари томонидан Чимён гидрологик постида сой сувини кескин камайганлиги сабабини ўрганиш мақсадида Чимён постида нивилировка ишлари олиб борилмокда.

#тошкент #гидрометеорология #бошқарма #гидрология #сув_сатҳи

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2021 йил 16 июнь 38-сонли Факсограммасига асосан Хоразм гидрометеорология бошқармаси Туямуюн кўл станциясининг бошлиғи М.Досумов ишчи гуруҳи ёрдамида ўрганиш ишларида қатнашди.

#хоразм #гидрометеорология #бошқарма #факсограмма #станция

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли Учқўрғон гидрологик станция ходимлари катта Фарғона каналида сув сарфини ўлчашда фойдаланиладиган лулкани техник ҳолати текширилиб, носоз ҳолга келиб қолган роликлар янгисига алмаштирилди, синган жойлари қайта таъмирланди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #гидрология #сув_сарфи

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида пахта далаларида, ғўзада зарарланиш ҳолати борлигини кузатиш ҳамда тупроқ қатламларидаги намликни аниқлаш мақсадида белгиланган ер майдонида кузатув ишларини олиб бордилар.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #пахта #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бахмал гидрологик постида Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси ходимлари сув оқимни ўлчаш ва нивелир назорат қилиш ишларини олиб борадилар. Шунингдек, сувнинг сатҳи, даражаси ва ҳарорати, ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик бўйича кузатувлар ўтказилади.

#самарқанд #гидрометеорология #бошқарма #гидрология #сув_оқими #ўлчаш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида мевали дарахтларни кузатишди. Кузатиш натижасига кўра меваларнинг ривожланиш ҳолати яхши эканлиги аниқланди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #агрометеорология #мева

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Республика томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда Наманган гидрометеорология бошқармаси гидрология бўлими ходимлари Қорадарё дарёсининг Норин тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми ўзанини ўзгартириш зарурлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигига мурожаат йўллаган фуқаронинг мурожаати юзасидан ушбу ҳудудлар жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди ва аниқланган ҳолатлар тўғрисида хулоса берилди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #қорадарё #ўзан

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Жорий йилнинг 21 июнь куни Фарғона гидрометеорология бошқармаси гидрология бўлими бошлиғи Б. Сафоев Фарғона вилояти транс-чегаравий дарёларининг сел сув тошқини бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни олдиндан аниқлаш, аҳолини огоҳлантириш, аҳолини эвакуация қилиш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш ҳақида ўқув семинари ўтказилди.

#фарғона #гидрометеорология #бошқарма #сел #огоҳлантириш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube