Savdo-sanoat palatasi
14.5K subscribers
7.62K photos
1.1K videos
100 files
9.35K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССПянгиликлари

#Сирдарё

💠 Сирдарё туманида "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилмоқда

✍️ 2021 йил 21 апрель куни Президентимиз томонидан "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор имзоланган эди.

▫️Эндиликда Сирдарё туманининг "Улуғбек" МФЙ ҳудудида юқоридаги қарорга мувофиқ "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилмоқда.

🔘 Бу эса туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўзларининг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқаришга қулай имкониятдир.

📌 Қуйидаги талабларга жавоб берадиган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштиришда устуворликка эга бўлади:

● патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап - инвестиция лойиҳалари;

● инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари;

● импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари;

● яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларидир.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

#Сирдарё

⚡️⚡️ Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари муаммони ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида тадбиркор хузурида

📌 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Сайхунобод туман ҳокимлиги ва туман Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани, Фаровон МФЙда жойлашган “QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мутасадди раҳбарлари билан “мижозбай” тизимида давра суҳбати ўтказилди.

🔻 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

🤝 Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш давом этмоқда

🔻 Хозирги кунда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш мақсадида Солиқ хизмати, Божхона бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларини жойига чиққан ҳолда фаолият кўрсатаётган манзиллар бўйича ўрганишлар ўтказилиб, зарур амалий кўмаклар кўрсатилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилмоқда.

🔘 Хусусан, Сирдарё вилоятининг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳисобланган "Sirdaryo Glass" ҳамда "Sirdaryo universal oyna" қўшма корхона шаклидаги МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар ҳамда корхона раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

❗️ Тадбир давомида солиқ ислоҳотлари натижасида корхоналарга берилаётган имтиёзлар, енгилликлар ва имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.

👉🏻 Бу хақида батафсил сайтимизда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

📣 "Ташаббус-2021" кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш борасида амалга ошираётган изчил ислоҳотлари натижасида Республикамизнинг барча вилоятлари қаторида Сирдарё вилоятида ҳам "Ташаббус-2021" кўрик танлови ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.

🔻Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

🔹Сирдарё вилоятида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

❗️Сайёр қабулларда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, келиб тушган мурожаатларнинг шу жойнинг ўзида ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

▫️Фуқароларнинг ҳал этилмай қолаётган ҳамда тушунтириш бериш орқали ёпилган мурожаатлари таҳлил этилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими аҳоли томонидан йиғилиб қолган кўплаб муаммоли масалаларнинг амалий ечими бўлиб хизмат қилмоқда

📌 Жойларда раҳбарлар томонидан аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, Ширин шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида Бунёдкор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

❗️Ўтказилган сайёр қабулда жами 22 нафар фуқаролар қабул қилиниб, учрашувда мурожаатчилар томонидан моддий ёрдам олиш, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш, банк-кредит ва бошқа масалалар кўтарилди.

🔻Мазкур сайёр қабулда жами 28 та мурожаатдан 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, 6 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, қолган 11 таси қатъий назоратга олинди.

👉 Батафсил маълумотни сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

▫️Маҳаллий аҳолининг мурожаатлари тингланмоқда

❗️Қабул давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, нафақа пули, ички йўлларни таъмирлаш, кадастр, банк кредити, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар билдилди.

📌 Туман ҳокими томонидан бир ой ичида ушбу маҳалланинг ички йўллари таъмирланиши таъкидланиб, аҳолини тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

💠 Сирдарё вилояти Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 10 август куни Боёвут туманининг Истиқлол махалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси бошчилигида, туманнинг тўртта сектор раҳбарлари, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ва солиқ органлари вакиллари иштирокида махаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

❗️Бўлиб ўтган учрашувда 50 нафар махаллий аҳоли хамда 30 нафар тадбиркорлик субъектларининг турли соҳалардаги, жумладан комунал тармоқ, ер ажратилиши, кредит олишда дуч келинаётган муаммолар ва солиқ имтиёзлари каби 50 га яқин муаммолари кўриб чиқилди.

🔻Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан амалий ишларга қўл урилмоқда.

❗️Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида Вилоят хокимлиги ва туманнинг тўртта сектор рахбарлари бошчилигида, Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, тижорат банклари хамда Иқтисодий комплекс ходилари иштирокида Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан ишчи гурух ташкил этилди.

📌 Маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантаришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оўириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда саноат корхоналарини ривожлантиришга алоҳида урғу берилган.

👉 Батафсил маълумот билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Мирзаобод туманида фуқаролар мурожаатларига ижобий ечим топилмоқда

📌 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзаобод тумани халқ қабулхонасидаги туман ҳокимининг тасдиқланган қабуллар графигига мувофиқ фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

❗️Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда 23 нафар турли муаммоли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирок этишди.

🔻Фуқаролар доимий иш билан таъминлаш, уй-жой ажратиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, моддий ёрдам, уй таъмирлаш, ичимлик сувини хонадонгача тортиб бериш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

🔹Гулистон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳудудлардаги фермерлар билан учрашди

❗️Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар қабул қилинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сирдарёда “Ғаллачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш саноатида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди

📌 Унда, соҳа ходимлари амалга оширилаётган ишлар, бошоқли дон маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва тайёр маҳсулот ҳолига келтирилиб, аҳоли дастурхонигача етиб борадиган жараёнлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга маълумот беришди.

❗️Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, Сирдарё вилоятида 2021 йил ҳосили учун 85 000 гектар майдонларда бошоқли дон экилиб, жами 175 228 тонна, шундан 153 978 тонна товар ва 21 250 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

🔼 Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига вилоятда жами 181 539,5 тонна жамғарилган бўлиб, шундан, 177 427,4 тоннаси буғдой ва 4 112,1 тонна арпа бошоқли дон маҳсулотларини ташкил этган.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сайхунободда 6 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади

🏢 Сайхунобод туманидаги "Пахтакон" маҳалласида "Sayxun gold oil" МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

❗️Қиймати 2 млн доллар бўлган, йилига 30 минг тонна пахта чигитини қайта ишлашга мўлжалланган корхонада 6 минг тонна сифатли ёғ маҳсулоти олинади.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Тадбиркорлар билан “Мижозбай” тизимидаги учрашувида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Боёвут тумани ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Хамиджонов ва Савдо-саноат палатаси кошидаги ТКМ Боёвут туман булинмаси бошлиги Б.Сувонкулов ҳамда Боёвут тумани Деҳқонобод ҚФЙда жойлашган “Golden Osiyo Center Со” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасининг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

💠 Оқолтин туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

📌 Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратураси органлари томонидан мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

▫️Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти прокурори Оқолтин туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 64 нафар фуқаролар иштирок этди.

Улардан 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 14 таси қаноатлантирилди, 1 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 8 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

📝 Гулистон шаҳрида фолият юритаётган тадбиркорлар билан сўровнома ўтказилди

🔘 Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси ходимлари томонидан ҳудудларда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар "Sirdaryo Darmon servis" МЧЖ, "Iyman Shifo Baraka" МЧЖ, "Ulug'bek-S" МЧЖ "Rasul layt house" МЧЖлар билан сўровнома ўтказилиб, тадбиркорларда мавжуд муаммолар ўрганилди.

▫️"Rasul layt house" МЧЖ миллий ширинликлар ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда, муаммони бартараф этиш мақсадида Ҳудуд газ таъминоти билан боғланилди ва тез орада бартараф этилишини айтиб ўтилди ва ой якунида "Rasul layt house" МЧЖ қайта сўровнома ўтказиш режа қилиниб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 5 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг Ширин шаҳар бўлими бошлиғи ҳамда Ширин шаҳар Энергетиклар кўчаси, 7-уйда жойлашган “Sirdaryo IES” АЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram