#ССП_янгиликлари
🇺🇿🇲🇳 Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми
🔰 2022 йил 2 июнь куни савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди.
✅ Форум ўзида Ўзбекистон ва Монголиянинг 50 га яқин бизнес вакилларини тўплади.
📌 Меҳмонлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда хусусий секторни фаол ривожлантириш ва унинг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишдилар. Давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш, хусусий мулк ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
🔻 Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ишбилармон доираларни икки томонлама иқтисодий шерикликнинг янги "ўсиш нуқталари" ни ишлаб чиқиш учун фаол ҳамкорлик қилиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди.

✅ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
📌 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
📣 “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, унитар корхона томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.
🔻 Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан вужудга келган низоли масалани ўзаро тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида, Палата томонидан тарафлар ўртасида судгача низони ҳал этиш жараёни ўтказилди. Бироқ, низони ўзаро келишиш орқали ҳал этиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
📝 Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ҳисобидан жамият фойдасига қарздорлик суммасини ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
#ССП_янгиликлари
✅ Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
📌Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 370 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
🔻Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.
🔗Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг

✅ Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
📣 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Universal Parts Construct” МЧЖ мурожаат қилиб, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасига ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.
🔻 Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Universal Parts Construct” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди.
🔰Ушбу низо юзасидан 2021 йил 26 октябрда Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “UNIVERSAL PARTS CONSTRUCTION MATERIALS” МЧЖга нисбатан 2021 йил 5 апрель кунидаги ва 2021 йил 21 июнь кунидаги камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
#ССП_янгиликлари
✅ Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
📣 Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Wellimpex Plus” МЧЖ мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига нисбатан назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.
📌 Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Wellimpex Plus” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди. Ушбу низо юзасидан 2021 йил 25 октябрда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан “Wellimpex Plus” МЧЖ фойдасига жами 556 304 346 ( беш юз эллик олти миллион уч юз тўрт минг уч қирқ олти) сўм ҚҚС тўловини бюджетдан жамият ҳисобига қайтариш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
#ССП_янгиликлари
🇺🇿🇰🇷Корея Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вебинар ташкил этилди
✅2022 йил 3 июнь Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Кореяда фаолият юритаётган ҳамда ушбу хорижий давлатда савдо уйи фаолиятини йўлга қўйган мутахассис Ш.Каримова билан ҳамкорликда “Республикамиздан маҳсулотларни Корея Республикасига экспорт қилиш” мавзусида вебинар ташкил этилди.
🔻Вебинарда озиқ-овқат, мева-сабзавот, полиз экинлари, саноат маҳсулотлари, тайёр кийим кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 60 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар шунингдек, 30 нафар ишбилармон аёллар иштирок этдилар.
📌Онлайн тадбирни Палата масъул ходими Ғ.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, ушбу хорижий бозорнинг республикамиз экспорти учун аҳамияти, экспортбоп маҳсулотлар диверсификациясини кенгайтириш тўғрисида қайд этиб ўтди.
🔰Шу билан бирга Ш.Каримова вебинар қатнашчиларининг Корея Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, болалар кийимлари, саноат маҳсулотлари, гигиеник воситалар ва бошқа маҳсулотлар учун тартиб-қоидалар, маҳсулотнинг экспортга тайёрлигини баҳолаш мезонлари, бозорда харидор топиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарди.
📝 Тадбир сўнгида маҳсулотларни Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилишда ҳар бир тармоқ йўналишлари кесимида шу каби вебинарларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.

Корея Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вебинар ташкил этилди
#ССП_янгиликлари
📣 ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРУВЧИ МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛДИ
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли Қарори асосида тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестация жараёнларида комиссия аъзоси сифатида иштирок этиб келмоқда.
✅ Жорий йилнинг 2 июнь куни Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ўтказилган аттестация жараёнларида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Абдуллаев комиссия аъзоси таркибида иштирок этди.
📌 Комиссия томонидан аттестациядан ўтувчи 7 нафар ходимлар ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинди.
🔻 Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган 1 нафар ходим такрорий аттестацияга тайёрланиши тавсия этилди ва унга қадар ушбу ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ман этилди.

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРУВЧИ МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛДИ
#ССП_янгиликлари
✅ Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
🔻 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 376 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
📌 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳаолди, харид ҳужжатлари, импорт контрактлари ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.
🔰 Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг.

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
#ССП_янгиликлари
📣 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
✅ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Mix Master Ikrom” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
🔰“Mix Master Ikrom” МЧЖнинг мурожаатига кўра, Тошкент вилояти Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосасини ваколатга эга бўлмаган ишчи гуруҳ раҳбари бўлмиш Қибрай тумани ҳокими томонидан қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги натижасида туман ДСИнинг асослантирилмаган тегишли қарорлари билан “Mix Master Ikrom” МЧЖга нисбатан 107,5 млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ҳисобланган.
🔻 Палата томонидан мазкур масала ўрганиб чиқилганда, Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосаси Қибрай тумани ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли Қарорига зид равишда қабул қилинганлиги аниқланди.
📌 Шу сабабдан, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида Қибрай тумани ҳокимининг хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Қибрай тумани ДСИнинг манфаатдор шахсга нисбатан солиқ қорздорлигини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорларини қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида судга ариза киритилди.
📝 Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий суди томонидан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар Қибрай тумани ҳокимининг 12.07.2019 йилдаги 1/ЖМ-4-1105-сонли хулосаси хақиқий эмас деб, уни чиқаришдаги ифодаланган ҳатти-ҳаракати эса қонунга хилоф деб топилди.
❗️Шу билан бирга, жавобгар Қибрай туман ДСИнинг қарорларини қабул қилишдаги ифодаланган ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

📣 Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
✅ Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 381 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.
📌 Лойиҳада тадбиркорлардан келиб тушадиган таклифларни ўрганиб чиқиш, таклифларнинг ким томонидан кўриб чиқилиши, тадбиркорлик субъектини аниқлаб олиш тартиби, рад жавоби берилиши, унинг асослари ва муддати, бундай қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалалар ва у билан боғлиқ процедуралар келтирилмаган.
❗️ Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бўшлиқларни, турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турлича талқин қилиш имконини беради ҳамда коррупциявий ҳолатларга шароит яратади.
🔻 Батафсил сайтимизда.