Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.16K subscribers
22.6K photos
1.33K videos
6 files
4.5K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
📊 2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар акс эттирилган инфографикалар.

«Тараққиёт стратегияси» томонидан тайёрланган тўлиқ жамланма — бу ерда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди:

"Мен Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат инвестицион муҳити жозибадорлигини ҳамда саноат салоҳиятини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш йўлида олиб бораётган ислоҳотларини юксак баҳолайман. Дўст ва биродор халқ сифатида Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан доим хурсанд эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган брифингда қисқа давр ичида Ўзбекистон эришган ютуқларни эътироф этди:

"Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатнинг қисқа вақт ичида эришган ютуқларни давлат раҳбарининг иродаси, халқнинг қўллаб-қувватлови ҳамда қўлга киритилган натижалардан кўришимиз мумкин".
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган А.Жомий номли ва Давлатботир маҳалла фуқаролар йиғинларида универсал спорт майдончалари қуриб берилади

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилоятида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида Республика босқичи мусобақалари ўтказилди.

5 босқичли спорт мусобақаларининг маҳалла, сектор, туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон туманининг А.Жомий номли ҳамда Давлатботир маҳаллалари ёшлари Бухородаги мазкур якуний босқич баҳсларида ҳам муносиб иштирок этдилар.

3 кун давом этган баҳсларда А.Жомий номли маҳалласининг воллейболчи йигитлари дастлаб, Андижон вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари вакилларини мағлуб этишди. Финалда эса самарқандлик тенгдошларидан умумий 2-0 ҳисобида устун келишиб, ўз ёш тоифалари бўйича мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритишди.

Давлатботирлик ёшлар эса гуруҳ баҳсларида Тошкент шаҳар, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари вакилларидан устун келишди. Муросасиз кечган финал учрашувини эса бироз омад етишмаган ёшларимиз Сурхондарё вилояти жамоасига умумий 1:2 ҳисобида бой беришди ва мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ёш воллейболчи йигитларимизга махсус кубок, тегишли даражадаги диплом ва медаллар, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Мусобақанинг яна бир соврини сифатида Республика Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳар икки маҳаллада ҳам универсал спорт майдончалари қуриб бериладиган бўлди.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида Ўзбекистон туманида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманида 2 минг 500 дан зиёд оилага такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилмоқда

Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд, бандлигини таъминланмаган ва “дафтар”лар рўйхатида турган оилаларга ўртача 10-20 сотихдан ер ажратиб бериш орқали, 1 минг 915 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, "E-Auksion" электрон савдога ариза топширган, лекин ғолиб бўлмагани сабаб ер олмаган 590 нафар фуқароларга ҳам 118 гектар ер майдони ажратиб бериш ишлари ташкилланмоқда.

Туман ҳудудлари бўйлаб бириктирилган вакиллар, кадастр бўлими ходимлари хамда маҳалла масъуллари иштирокида такрорий экин экиладиган майдонларнинг жами 600 гектари рўйхат асосида аҳолига ажратиб берилмоқда. Мутахассислар томонидан жойларда фуқароларга ер майдонларидан самарали фойдаланиш, сабзавот ва дуккакли экинлар экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш юзасидан муҳим агротехник тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига 19 минг 200 дона сомон боғламлари ҳамда режадан ортган ҳосил ҳисобидан 680 тоннадан зиёд ғаллани бепул тарқатиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

@uzbaxborotxizmati