Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Туман ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам очиқ мулоқот ва амалий таклифларга бой ўтди

Шу йилнинг 15 июнь куни Президентимиз раислигида аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мактаб, коллеж ва техникумларни битирган, катта ҳаётга қадам қўйган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ушбу мақсадда шаҳар-туман ҳокимлари ҳудуддаги битирувчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиши зарурлиги белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг бу борада белгиланган энг муҳим вазифалар ижроси юзасидан битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам эркин, ва самимий руҳдаги очиқ мулоқот, амалий таклифларга бой ўтди.

Маданият бўлими залида ташкилланган учрашувда битирувчиларга ҳар бир йўналиш, хусусан олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида яна бир бор батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда тумандаги касб-ҳунар мактаблари, техникум ва мономарказ масъуллари ушбу масканлар фаолиятининг мазмун-моҳияти ва уларда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этишди.

Битирувчи ёшлар вакилларининг орзу-истаклари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шу кунгача эришган ютуқлари ҳақидаги фикрлари тенгдошларга ўзгача мотивация берди.

Ёш тадбиркорлар ҳаётий тажрибалар асосида зарурий тавсиялари билан бўлишди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

@uzbaxborotxizmati
Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи референдумда кўрилади

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uzэлектрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсий фанлар доктори:

Бугунги кунда баъзи соҳаларда давлат ва фуқаролар ҳуқуқлари тўқнашган ҳолатларга дуч келамиз. Бундай ноаниқликлар юзага келган вазиятда эса фуқаро ёки давлат ташкилоти судга мурожаат қиладиган бўлса, биринчи ўринда инсоннинг манфаатига, фойдасига ҳал бўлиши керак, деган тушунча киритилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Исмоил Саифназаров, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори:

Илмсиз биз ривожлана олмаслигимизни ҳам Конституцияда акс эттириш керак. Шу билан бирга ўқитувчининг ижтимоий мақомини Конституция даражасига кўтаришимиз керак.
Конституциявий қонун лойиҳаси эртага эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилмоқда.

Мазкур Қонуннинг 11-моддасида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида фуқаролар қонун лойиҳалари бўйича ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 25 июнь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади.

Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларингизни Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

❗️ Мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз.