Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда “Яйпан овози” газетасининг 90 йиллиги муносиб нишонланди
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни хамда туман ҳокимлиги муассислигидаги “Яйпан овози” газетасининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар, “Яйпан овози” газетаси таҳририяти ва почта бўлими ходимлари иштирок этишди.
Тантанали тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов очиб берди ва барча ОАВ ходимларига туман ҳокимининг табригини етказиб, бугунги касб байрамлари билан самимий қутлади.
Байрам дастурхони атрофида ўтказилган дилдан суҳбатларда туман матбуоти, хусусан “Яйпан овози” газетасининг тарихи ва бугуни, соҳа ривожи йўлида келгусидаги режалар ҳақида сўзлашилди.
"Яйпан овози" газетаси илк бор 1932 йил феврал ойида "Ғалаба" номи билан чоп этилганлиги, кейинчалик "Пахтакор" ва "Халқ овози" номлари билан ҳам туман ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир очерк, лавҳа, репортаж ва фотосуратлар билан ўқувчиларга тақдим этилганлиги қайд этилди.
Ўша даврларда ижод қилган Умаржон Халимов, Лутфуллохон Халилов, Исахон Қодиров, Рахмонжон Турдалиев, Маҳмуджон Шокиров, Ҳасанбой Ҳакимов ва Абдулазиз Тиллабоев каби ўз касбининг фидоийларини туман журналистикаси ривожига қўшган улкан ҳиссалари ёдга олинди. Кейинчалик раҳматли Эргашали Усмонов ва Насибахон Хожиматовалар, бугун кексалик гаштини сураётган Саҳобиддин Холматов, Акрамжон Қодиров, Нозимахон Аҳмедова, Махфузахон Рахимовалар, Комилжон Шерматов ва Илҳомжон Маҳкамовлар устозлар анъанасини давом эттириб, газета саҳифаларини ранг-баранг чоп этилишида жонбозлик кўрсатганликлари ва бу анъана ёш шогирдлар билан айни кунларда ҳам давом этиб келаётганлиги ҳақида сўзланди.
Байрам кечасида туманни ижтимоий-иқтисодий юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлиги, самарали хизматлари учун бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фидоийларига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ўйин-кулгу ва рақслар даврага файз бағишлади.
@uzbaxborotxizmati

_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
"Халқ сўзи" газетасининг 25 июнь сони.
Ушбу сонда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.