Birlashtirilgan loyihalarni amalga oshirish guruhi
299 subscribers
1.89K photos
139 videos
21 files
691 links
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Birlashtirilgan loyihalarni amalga oshirish guruhi
www.uzrd.uz
www.ridp.uz
https://www.facebook.com/uzrd.uz
Download Telegram
#online

Поп туманида Жаҳон банки лойиҳаси асосида яна 18 та маҳаллада қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилади

Бугун Поп тумани ҳокимлиги фаоллар залида иккинчи фазада 18 та маҳалла фуқаролари йиғинида Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш асосида лойиҳа бўйича дастлабки учрашувлар бошланади. Бугунги ташкил этилган йиғилиш айнан шу масалага қаратилди.

Унда туман лойиҳа қўмитасининг иккинчи фазани бошланиши олдидан муҳокама ўтказилиб, Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасининг вакиллари, 18 та МФЙнинг бешлиги, туман лойиҳа қўмитаси аъзолари, ЛАОГ ходимлари, кўмакдош ҳамкорлар иштирокида савол жавоблар бўлди.

✍️@popmatbuot_xizmati
#online

Қишлоқ мактаби чирой очмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 ноябрдаги "Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4898-сонли қарорига мувофиқ Янгиқўрғон туманида ҳам бир қанча ижтимоий объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 17-умумтаълим мактабининг томи, фасад қисми ва эшик-ромлари  1,6 млрд.сўм эвазига янгиланмоқда.

Чекка қишлоқда жойлашган мазкур мактабда ўтган йили Ташаббусли бюджет лойиҳаси бўйича министадион ҳам қурилиб,  ўқувчи ва уюшмаган ёшларга бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун шароит қилинди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди, уларни тез фурсатларда ва сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#online
#Bayramga_tuhfa

«БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!»

Попда Мустақиллик байрамининг 33 йиллиги муносабати билан 3-сектор Пиллакаш маҳалласи ҳудудидаги 64-сонли мактаб учун янги маънавият биноси реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

Барча имкониятлар яратилган замонавий типдаги мактаб биноси Жаҳон тараққиёт банки дастури доирасида Пудратчи "Шарқ" МЧЖ томонидан жами 456 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Таъкидлаш жоизки, Пиллакаш маҳалласидаги ушбу маънавият
биноси ҳамда аҳоли учун тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ва асфальтлаш ишларига жами 4 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратилди.

✍️@popmatbuot_xizmati
#online

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп туманининг энг олис ҳудудидаги ўрганишлари давомида "Бунёдкор" маҳалласидаги 27-сонли болалар боғчаси фаолияти билан танишди.

Мазкур муассаса 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 млрд. 49 миллион сўм эвазига Жаҳон тараққиёт банки дастури доирасида реконструкция қилиниб, замонавий ҳолатда фойдаланишга топширилган.

Жараёнда вилоят ҳокими маҳалла аҳолиси билан ҳам суҳбатлашди. Уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди. Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

✍️@popmatbuot_xizmati